Корхона амортицация сиёсатини шакллантириш жараёнида узоқ муддатли активлар алоҳида гуруҳларининг янгиланиш интенсивлик даражасини аниқлашда ҳисобга олинадиган омиллар
1
Фойдаланилаётган асосий воситалар ва номоддий активлар ҳажми
2
Асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш реал қийматини ҳисобга олишда акс этувчи методлар
3
Корхона амортицация ҳисобланадиган активларидан фойдаланишининг реал муддатлари
4
Қонунчиликда рухсат этилган амортизация методлари
5
Фойдалаилаётган асосий воситалар таркиби ва тузилмаси
6
Инфляция суръати
7
Корхонанинг инвестицион фаоллиги
Келгуси даврларда узоқ муддатли активларни янгилашнинг зарурий ҳажмини аниқлаш
Корхона узоқ муддатли активларини янгилашини уларнинг оддий ёки кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига кўра оддий ёки кенгайтирилган аснода амалга оширилиши мумкин.
Оддий такрор ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли активлари бўйича амортизация фонди маблағлари уларнинг жисмоний ва маънавий эскириши бўйича амалга оширилади. Оддий такрор ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддатли активлар янгиланишининг зарурий миқдори қуйидаги формула ёрдамида анаиқланади.
УМАМоддий =УМАҚж+УМАҚм
Бу ерда, УМАМоддий – Оддий такрор ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддатли активлар янгиланишининг зарурий миқдори, УМАҚж- жисмоний эскириш билан боғлиқ ҳолда чиқиб кетган узоқ муддатли активларнинг дастлабки тикланадиган қиймати, УМАҚм- маънавий эскириш билан боғлиқ ҳолда чиқиб кетган узоқ муддатли активларнинг дастлабки тикланадиган қиймати
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли активлари уларнинг керакли янги турларини шакллантири ҳисобга олган ҳолда фақатгина амортизация фонди эмас, балки бошқа молиявий манбалар ҳисобига ҳам амалга оширилади. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришдаги узоқ муддатли активларни янгилашнинг зарурий миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |