6-мавзу. Меҳмондўстлик хизматларини кўрсатувчи меҳмонхона корхоналарининг ташкилий тизими Режа
Меҳмонхоналар ва номерлар таснифи. Меҳмонхона хизматларини тақдим қилиш қоидалари
Download 40.42 Kb.
|
6-мавзу (2) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
Меҳмонхоналар ва номерлар таснифи. Меҳмонхона хизматларини тақдим қилиш қоидалари.Меҳмонхоналарнинг таснифлаштирилиши – бу аниқ меҳмонхоналар ва номерларнинг хизмат кўрсатиш меъзонлари ва стандартларига мос келишни аниқлаш ҳисобланади. Ҳар бир давлатда қабул қилинган таснифлаштириш, разрядлилик категориясидан иборат бўлиб, стандартнинг сифат параметри ҳисобланади. Меҳмонхона разрядлилиги унинг обрўйига, мижозларнинг шаклланишига, меҳмонхона хизматлари баҳосига ва бошқаларга таъсир кўрсатади. Меҳмонхоналар таснифлаштирилиши халқаро ва миллий даражаларда регламенлаштирилади, шунингдек меҳмонхона занжирлари, ассоциациялари, иттифоқлари доирасида ҳам. Озирги кунда 30 дан зиёд таснифлаштиришлар мавжуд. Улар ичида кенг тарқалганлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: юлдузлар системасидаги (бирдан бешгача) таснифлаштирилиш: харфлар системаси (А,В,С,Д); «кроналар» ёки калитлар системаси; баллар системаси; разрядлар системаси ва бошқалар. Дунё бўйича меҳмонхоналарни ягона таснифлаштирилишига мавжуд миллий ананалар, давлатларнинг маданий – тарихий фарқлари, сифат меъзонлари ва бошқалар тўсқинлик қилмоқда. Ҳар бир категория (юлдуз) маълум стандарт талаблар тўпламига жавоб бериши лозим, яъни бинолар ва қурилмаларга; меҳмонхона номерларига; компорт даражаларига; асосий, қўшимча ва йўлдош хизматларга; ходимлар малакасига ва бошқаларга. Меҳмонхона категорияси – бу маълум талаблар комплексини тавсифловчи система таснифидир; моддий-техника таъминотига; тақдим этилаётган хизматлар сифати; хизмат кўрсатиш даражасига. Ушбу талабларнинг бажарилиши аттестация жараёни билан тартибга солинади ва келгусида маълум категорияни бериш билан. Меҳмонхоналарни таснифлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда категорияга ўтказиш бўйича минимал талаблар киритилади. Категориядан қатъий назар – барча меҳмонхоналар қуйидаги талабларни қондиришлари лозим бўлади: ҳар қандай категориядаги меҳмонхона қулай келиш йўлларига, шинам ва ёритилган майдонга, автотранспортни вақтинчалик қўйиш учун майдончага эга бўлиши; меҳмонхонанинг меъморий-режалаштирилиши ва қурилиш элементлари, фойдаланиладиган асбоб- ускуналар қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келиши; меҳмонхона қулай экологик шароитларда жойлашиши; меҳмонхонада яшашда туристлар хаётининг соғлиғи ва мулкининг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Бинода авария ҳолатида чиқиш,зиналар,фавқулотда ҳолатларда чиқиш учун кўрсаткич белгилар қўйилиши; меҳмонхона ёнғиндан ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши; меҳмонхонада санитария – назорат органлари томонидан ўрнатилган санитария – гигиеник нормалар ва қоидаларга риоя қилиниши; меҳмонхона қуйидагиларни таъминловчи мухандис тизимлари ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши (иссиқ ва совуқ сув таъминоти (сутка давомида тўхтовсиз), ҳавонинг нормал айланишини таъминловчи винтиляцияни, радио ва телевидение, телефон алоқаси). Янги меҳмонхоналарни лойиҳалаштиришда ва эскиларини таъмирлашда кресло ва коляскалардан фойдаланадиган ногиронларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун шароитлар кўзда тутилиши лозим бўлади. Ўзбекистондаги олий классдаги меҳмонхоналар тавсифи.
Такрорлаш учун саволлар:Жойлаштириш воситалари деганда нима тушунилади? Жойлаштириш воситаларининг таснифини айтинг. Туристик меҳмонхона, унинг белгиланиши ва хусусиятлари Туристларга меҳмонхона хизматини кўрсатиш технологиясини айтиб беринг. Меҳмонхона номерлар таснифини айтинг. 6.Меҳмонхона хизматларини тақдим қилиш қоидаларини айтинг Download 40.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling