6. mavzu: mijozlarga bank xisobvaraqlarini ochish va yuritish tartibi


Download 151.2 Kb.
bet1/5
Sana21.06.2023
Hajmi151.2 Kb.
#1643414
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6 MIJOZLARGA BANK XISOBVARAQLARINI OCHISH VA YURITISH TARTIBI


6.-MAVZU: MIJOZLARGA BANK XISOBVARAQLARINI OCHISH VA YURITISH TARTIBI.
Reja

  1. O’zbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank xisobvaraqlari haqida tushuncha va ularning turlari.

  2. Banklarda yuridik va jismoniy shaxslarga talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar xisobvaraqlarini, xamda depozit xisobvaraqlarining boshqa turlarini ochish tartibi.

  3. Mijozlarning xisobvaraqlari bo’yicha operasiyalarni to’xtatish va xisobvaraqlarini yopish tartibi.


1.O’zbekiston Respublikasi banklarida ochiladigan bank xisobvaraqlari haqida tushuncha va ularning turlari.


Банк ҳисобварағи – бу банк ва мижоз ўртасида тузиладиган махсус шартномага (хизмат кўрсатиш) мувофиқ, мижознинг пул маблағларини сақлаш учун очилган ҳисобварағи тушунилади. Банк ҳисобварақлари қуйидаги: талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар; жамғарма депозит ҳисобварақлар; муддатли депозит ҳисобварақлар; депозит ҳисобварақларнинг бошқа турлари; кредит ҳисобварақлари каби турларга бўлинади.
Тижорат банклари томонидан мижозларга миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларини очиши, уларни қайта расмийлаштириши ҳамда ёпиши мумкин1. Банк ҳисобварағи – бу банк ва мижоз ўртасида тузиладиган махсус шартномага (хизмат кўрсатиш) мувофиқ, мижознинг пул маблағларини сақл
аш учун очилган ҳисобварағи тушунилади. Банк ҳисобварақлари қуйидаги: талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар; жамғарма депозит ҳисобварақлар; муддатли депозит ҳисобварақлар; депозит ҳисобварақларнинг бошқа турлари; кредит ҳисобварақлари каби турларга бўлинади.
Юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун хохлаган банкларида миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари ҳамда депозит ҳисобварақларнинг бошқа турларини очишлари мумкин. Бунда, мижоз ва банк ўртасида тузилган ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида расмийлаштиради. Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка ариза билан биргаликда бошқа зарурий (ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча) ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб, банклар икки банк иш куни мобайнида уларга ҳисобварақлар очишлари ва кейинги иш кунидан кечиктирмай, ҳисобварақлар очилганлиги тўғрисида тегишли солиқ органига ёзма равишда хабар беради. Мижозлар томонидан хорижий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларини ҳамда иккиламчи талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва депозит ҳисобварақларнинг хорижий ва бошқа миллий валютадаги турларини очиш учун банкка юқоридаги ҳужжатлар тақдим қилинади. Банкда мижоз томонидан илгари очилган ҳисобварақ мавжуд бўлса, фақат ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза тақдим қилинади.
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига хохлаган банкларда ҳисобварақалар очишлари учун тегишли ҳужжатлар билан бирга, имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчалар икки нусхада тақдим қилинади. Варақчанинг бир нусхаси бухгалтерда, иккинчиси эса пул чекларини расмийлаштирувчи назоратчида туради. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча нотариал ёки юқори ташкилот томонидан тасдиқланади. Агар банк оператсия қисмларини жойлаштириш шартлари бўйича зарур бўлса, ушбу банкда биттадан кўп ҳисобвараққа эга бўлган ҳисобварақ эгаларидан имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчанинг қўшимча нусхалари талаб қилиниши мумкин. Бунда қўшимча нусхалар банк бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари томонидан варақчанинг асосий нусхаси билан солиштиргандан кейин тасдиқланади. Варақчаларнинг бундай нусхаларини қўшимча тасдиқлаш талаб қилинмайди. Имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаларда ҳисобварақларнинг рақамлари кўрсатилади. Имзо намуналари варақчасига юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери имзолари ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахсларнинг имзолари киритилади ва муҳр билан тасдиқланади. Деҳқон хўжалиги раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг асосий муҳри бўлмаган ҳолда улар фақат ўзларининг имзолари намуналарини тақдим қиладилар.
Мижозлар томонидан амалга ошириладиган оператсияларнинг ҳисоби ҳар бир турдаги маблағлар ва қимматликлар бўйича очиладиган шахсий ҳисобварақларда (карточкалар, китоблар, журналларда) юритилади. Бунда уларнинг мақсади, шунингдек, ҳисобварақ эгалари кўрсатилади. Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бирламчи ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан икки нусхада тайёрланади. Иккинчи нусха шахсий ҳисобварақдан кўчирма бўлиб хизмат қилади ва мижозга бериш ёки жўнатиш учун мўлжалланади. Шахсий ҳисобварақларга ёзувлар фақат тегишлича расмийлаштирилган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатлари асосида киритилади. Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар компютер ёрдамида тайёрланса, улар мижозларга берилаётганда имзолар ва банк штамплари билан расмийлаштирилмайди. Кредит бўйича ўтказилган суммалар юзасидан, шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларга ҳисобварақ бўйича ёзувлар киритишда асос бўлган иловалар қўшилади.
Кўчирмаларга илова қилинадиган ҳужжатларга штамп, шунингдек, ҳужжат шахсий ҳисобварақ бўйича ўтказилган сана календар штемпели босилиши керак (агар бу сана ҳужжат ёзилган санага мос келмаса). Штамп фақат кўчирманинг асосий иловасига қўйилади. Асосий иловада қайд этилган оператсияларнинг мундарижаси ва умумий суммасини тушунтирувчи ҳамда талқин этувчи қўшимча ҳужжатларга штамп қўйилмайди.
Банк икки иш куни ўтганидан кейин мижоз ҳисобварағи кредитида нотўғри ёзувлар борлигини аниқласа, мижоз кечиктирилган ҳар бир кун учун ҳисобварақ кредитидаги умумий сумманинг банк хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўзда тутилган фоизи миқдорида банкка жарима тўлайди. Мижоз шахсий ҳисобварақдан кўчирмани йўқотиб қўйган тақдирда, унинг дубликати мижоз аризасига кўра, банк рахбари ёки унинг муовини берадиган ёзма рухсатнома асосидагина мижозга берилиши мумкин.
Агар мижознинг асосий ҳисобварағини бошқа банкка ўтказиш унинг аризасига асосан ҳисобварақнинг қолдиғи тасдиқланиши ва чек дафтарчалари қайтарилиши билан амалга оширилади. Бунда ушбу мижознинг иккиламчи ҳисобварақлари ёпилмайди. Мижозни қабул қилаётган банк унинг аризасига асосан ўзида “Мижозларга тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китоби” ички банк ҳисобварағини очади ва бу тўғрида мижозга хабар беради. Асосий ҳисобварақни ёпаётган банк мижознинг фармойишига асосан унга асосий ҳисобварақ очаётган банкка унинг ҳисобварағи қолдиғини ўтказиши, шунингдек рўйхат бўйича юридик йиғмажилдини, картотекасидаги ҳисоб-китоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари берилади.
Мижознинг барча ҳужжатлари олингандан кейин банк унга белгиланган тартибда, асосий талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақ очади ва ушбу ҳисобвараққа унга илгари очилган ички банк ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини ўтказади. Ҳисобварақ ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ахборотлар базасида 2 ой давомида сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг ўтказилган ҳисобварақ тўғрисидаги маълумот архивланади ва белгиланган тартибда сақланади, шу билан бир вақтда ҳисобварақ тўғрисидаги маълумот базадан ўчирилади. Ўтказилган ҳисобварақ бўйича келиб тушган ҳисоб-китоб ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилгач, қуйидаги: Масалан, “Ҳисобварақ ёпилди. УзР АТ “Пахтабанк” нинг Хамза филиалига мурожаат қилинг” мазмундаги хабар билан жўнатувчига қайтарилади.

Download 151.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling