6. mavzu: mijozlarga bank xisobvaraqlarini ochish va yuritish tartibi


Download 151.2 Kb.
bet2/5
Sana21.06.2023
Hajmi151.2 Kb.
#1643414
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 MIJOZLARGA BANK XISOBVARAQLARINI OCHISH VA YURITISH TARTIBI

2.Banklarda yuridik va jismoniy shaxslarga talab qilib olinguncha saqlanadigan depozitlar xisobvaraqlarini, xamda depozit xisobvaraqlarining boshqa turlarini ochish tartibi.
Банк ҳисобварағи – бу банк ва мижоз ўртасида тузиладиган махсус шартномага (хизмат кўрсатиш) мувофиқ, мижознинг пул маблағларини сақлаш учун очилган ҳисобварағи тушунилади. Банк ҳисобварақлари қуйидаги: талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар; жамғарма депозит ҳисобварақлар; муддатли депозит ҳисобварақлар; депозит ҳисобварақларнинг бошқа турлари; кредит ҳисобварақлари каби турларга бўлинади.
Банк ҳисоб варақлари асосан қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Доимий ҳисоб варақлар, бу ҳисоб варақлар актив, пассив ва капиталларни акс эттирувчи ҳисоб варақлар бўлиб ҳисобат даври охирида банк балансида акс эттирилади. Доимий ҳисоб варақлар ҳам ўз ўрнида қуйидаги турларга бўлинади:

а) Актив ҳисоб варақлар – бунда банкнинг активлари, яъни ўз маблағлари акс эттирилиб, уларрннинг қолдиғи ва суммасининг кўпайиши дебит томонда камайиши эса кредит томонида акс эттирилади;
б) Пассив ҳисоб варақлар, банк капитали ва мажбуриятлари акс эттирилиб қолдиғи ва суммасининг кўпайиши кредит томонида, камайиш эса дебит томонида акс эттирилади.
Контрактив ҳисоб варақда банк активларининг соф қийматларини молиявий ҳисоботда акс эттириш учун қўлланилади. Контрпасив ҳисобварақ банк мажбурият ва капитални соф қийтини молиявий ҳисоботда акс эттриш учун қўлланилади. Транзит ҳисоб варақлар даромад ва харажатларни акс эттирувчи ҳисоб варақлар бўлиб, ҳисобот даври охирида қолдиқ қолмайди. Лекин молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Кўзда тутилмаган ҳолатдаги ҳисоб варақлар баланс тузишда ишлатилмайди. Ёзувлар бир томонлама олиб борилади.
Банк муассасаларида фойдаланиладиган ҳисоб варақлар марказий банк томонидан тасдиқланган бўдиб банк ҳисобини юритиш имкониятини беради. Ҳисоб варақлар режасидаги барча ҳисоб варақлар синтетик ҳисоб варақлар ҳисобланади. Улар таркибида аналитик ҳисоб варақлар зарур ҳолларда очилади. Аналитик ҳисоб варақлар объектлар номи билан аталиб, улар сони банк фаолиятига боғлиқ ва ҳисоб варақлар режасида кўрсатилмайди.
Ҳисоб варақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлб чиқилган:
1 – Ҳисоб варақларнинг бош ва ёрдамчи китобларда жойланиши енгшиллаштириш;
2 – Ҳисоб варақларнинг бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;
3 – Ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгилллаштириш;
4 – Операциялар ёзувини тезлаштириш.
Ҳисобот санаси ҳолатига кўра бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширишлагн барча операциялар бўйича банкнинг жамланма баланси тузилади.
Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобини юритиш учун алоҳида бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар валюта бўйича ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндии бош китобларнинг тегишли баланс ҳисоб варақлардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Банк томонидан амална оширилган ҳар бир операция тегищшли валюта тури бўйича бош ва ёрдамчи китобларда рўйхатга олишини керак.
Банк томонидан амалга ошириладиган бирламчи операцияларнинг ҳисоби дастлаб шахсий ҳисобварақларда (карточкалар, китоблар, журналларда) акс эттирилади.
Шахсий ҳисобварақларга ёзувлар фақат тегишлича расмийлаштирилган бошланғич ҳужжатлари асосида киритилади. Шахсий ҳисобварақ қуйидаги реквизитлардан иборат:
шахсий ҳисобварақнинг номи;
чиқиш шаклининг рақами;
шахсий ҳисобварақни чоп этиш тартиб рақами (яъни компьютер қўйган рақам);
- шахсий ҳисобварақни тузган банк коди ва номи;
- шахсий ҳисобварағининг рақами ва унинг номи;
-ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг рақами, унинг фамилияси, исми, отасининг исми;
-ишлов бериш санаси;
-ҳисобварақдаги сўнгги ҳаракат санаси;
-кун бошидаги қолдиқ суммаси;
-кун охиридаги қолдиқ суммаси;
-бухгалтерия ёзувларининг тартиби бўйича рақами;
-ҳужжат тури;
-ҳужжат рақами;
-ҳужжат тури (тоифаси);
-вакил банкнинг коди;
-дебет бўйича айланмалар суммаси;
-кредит бўйича айланмалар суммаси;
-дебет бўйича айланманинг умумий суммаси;
-кредит бўйича айланманинг умумий суммаси.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган ҳужжатлар турини шахсий ҳисобварақларда қайд этиш учун фойдаланиладиган шартли рақам белгилари (шифрлар) “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 1122, 2002 йил 15 апрель, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий хужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, апрель 7-сон)да берилган, хатоликларни тузатиш учун тузиладиган мемориал ордерлар “08”, нақд пул чеклари учун эса “03”шартли рақами билан белгиланган.
Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бошланғич ҳужжатлар асосида дастурий йўл билан тайёрланади. Мижозга бериш учун шахсий ҳисобварақдан кўчирма бир нусхада чоп этилади ва у мижознинг ҳисобварағидан амалга оширилган операцияларни банк томонидан тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Ушбу кўчирма мижоз билан келишилган тартибда унга тақдим қилинади.
Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар компьютер ёрдамида тайёрланганлиги учун, улар мижозларга берилаётганда имзолар ва банк штамплари билан расмийлаштирилмайди.
Банклар учун шахсий ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар зарур бўлган ҳолларда Автоматлаштирилган банк тизими ахборотлар омборхонасида сақланаётган маълумотлардан фойдаланилади.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича ўтказилган суммалар юзасидан, шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларга ҳисобварақ бўйича ёзувлар киритишга асос бўлган ҳужжатларнинг электрон нусхалари илова қилинади.
Бир банк хизмат кўрсатувчи мижозлар ўртасидаги тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилган тўловлар бўйича пул олувчига тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси, эълоннома асосида топширилган нақд пул киримининг тасдиғи сифатида ордер иловаларга қўшилади.
Кўчирмаларга илова қилинадиган ҳужжатларга штамп, шунингдек ҳужжат шахсий ҳисобварақ бўйича ўтказилган сана календарь штемпели босилиши керак (агар бу сана ҳужжат ёзилган санага мос келмаса). Штамп фақат кўчирманинг асосий иловасига қўйилади. Асосий иловада қайд этилган операцияларнинг мундарижаси ва умумий суммасини тушунтирувчи ҳамда талқин этувчи қўшимча ҳужжатларга штамп қўйилмайди.
Мижозлар ҳисобварақларидан кўчирмаларига илова қилинадиган, пули тўланган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ишлов беришнинг дастлабки босқичидаёқ, банк штампи ёки муҳри босиладиган иккинчи нусхалари, шунингдек кирим-касса операцияларига доир ҳужжатлар юқорида айтилган штамп билан тасдиқланмайди.
Кўчирмалар мазкур ҳисобварақ бўйича биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ёки уларнинг ишончнома тақдим этган вакилларига тилхат билан берилади. Бундай ишончномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мижоз обуна қутилари орқали ариза топширганда эса, кўчирмалар тилхатсиз берилади.
Банк мижозлар ҳисобварақлари аҳволи тўғрисида ёзма маълумот-ларни учинчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида” Қонунида белгиланган тартибда берилади.
Мижоз шахсий ҳисобварақдан кўчирмани йўқотиб қўйган тақдирда, унинг дубликати мижоз аризасига кўра банк раҳбари ёки унинг ўринбосари берадиган ёзма рухсатнома асосидагина мижозга берилиши мумкин. Мижоз ўз аризасида кўчирма йўқолиши сабабларини кўрсатиши, аризага корхона раҳбари ва бош бухгалтери имзоси қўйилган бўлиши шарт. Дубликатнинг сарварағига қуйидагилар ёзилади: “20__йил “___”_______даги кўчирма дубликати”.
Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар дубликатлари маълумотлар омборхонасидан чиқариб берилади. Кўчирма дубликати мижоз вакилига берилаётганида ундан аризага тилхат ёздириб олинади.



Download 151.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling