6-МАВЗУ: СИНФ ТАРБИЯВИЙ СОАТЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА. СИНФ РАҲБАРИНИНГ НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК ИШ РЕЖАСИИНИ ТУЗИШ МЕТОДИКАСИ.
Р Е Ж А:
1.Синф тарбиявий соатларининг таркибий қисмлари.
2.Синф тарбиявий соатларини ташкил этиш, уни ўтказишнинг тартиб ва услублари.
Таянч сўзлар: Тарбия, усул, шакл, экскурсия, учрашув, онг, ақлидрок, тафаккур, мурувват, саҳоват, раҳм-шавқат, меҳр-оқибат, иймон-эътиқод, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, поклик, илм, фан, адабиëт, санъат, маданият, миллий, умуминсоний, қадрият, садоқат, тарих, маданият, урф-одат, анъана.
1.Синф тарбиявий соатларининг таркибий қисмлари.
Синф раҳбари томонидан ўтказиладиган барча тарбиявий тадбирлар, синф тарбиявий соатлари деб юритилади (йил давомида 3034 соат дарс жадвалига киритилади), у соддалаштирилган, барча синфлар учун қулай қуйидаги андозага туширилиши мумкин. Аввалги адабиëтларда берилган режалаштириш чизмасига Бажарилиш тури қўшимча сифатида киритилди. Мақсад, режалаштирилган мавзу масалан, “Отаонам суянган тоғим” мавзу юзасидан суҳбат, кеча, конференция учрашув, экскурсия ва ҳоказолар ўтказиш мумкин. Албатта, бу тадбирларнинг барчасини бир ўқув йилида ўтказиб, синф раҳбарининг тарбиявий иш режасида бу мавзу ҳар йили такрорланиб, бажарилиш тури ўзгартириб борилади. Синф раҳбари меҳнатининг унумли бўлишида бу усул анча самара беради.
№
|
Тарбиявий тадбирлар номи
|
Бажариш тури
|
Вақти
|
Масъул киши
|
Ижроси ҳақида
|
1
|
“Отаонам суянган тоғим”
|
Учрашув
|
Март ойининг 1ҳафтаси
|
Синф отаоналар қўмитаси раиси
|
Тадбирга
отаоналар ва ўқувчилар иштирок этди.
|
Синф тарбиявий соатларининг мавзулари юқоридаги андозага тартиб билан жамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |