6-Мавзу: Сув: қайта тикланадиган ва захира қилинадиган манбалар Режа


-жадвал Сув манбалари ва уларнинг ҳажми


Download 82.55 Kb.
bet2/6
Sana13.05.2023
Hajmi82.55 Kb.
#1455676
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу

1-жадвал Сув манбалари ва уларнинг ҳажми

Сув манбалари

Эгаллаган майдони, км. кв

Ҳажми, км.
кв

Умумий
захираси, %

Дунё океанлари

316 300 000

1 335 800 000

96.43

Музликлар

16 227 500

24 064 100

1.74

Қуруқликдаги ерости сувлари

134 800 000

2 3400 000

1.69

Музликлар остидаги сувлар

21 000 000

30 0000

0.022

Тупроқ намлиги

82 000 000

16 500

0,001

Кўл сувлари

2 058 700

176 400

0.013

Ботқоқлик сувлари

2 682 600

11 470

0.0008

Дарё сувлари

148 800 000

2 120

0.0002

Биологик сувлар

510 000 000

1 120

0.0001

Атмосфера намлиги

510 000 000

12 900

0.001

Транспирация бу суюқликнинг ўсимлик илдизидан барглари остки қисмидаги кичкина ғовакчаларига бориб, у ердан буғланиши ва атмосферага ўтиш жараёнидир. Атмосферадаги тахминан 10 % намлик ўсимликлардан бўлган транспирация ҳисобига ташкил бўлади деб баҳоланади.
Ўсимлик транспирацияси кўз билан кўриб бўлмайдиган жараён – сув баргнинг сиртқи қисмидан буғланар экан, баргларнинг “нафас олиши”ни кўриб бўлмайди. Ўсиш даврида барг ўз оғирлигидан бир неча марта катта бўлган сувни буғлатади, мисол учун катта дуб дарахти йилига 151000 литр сувни буғлатади.
Сувнинг муз, музликлар ва қорда узоқ вақт тўпланиб туриши табиатда сув айланиш жараёнининг бир қисмидир. Ернинг жами 90 % музликлари Антарктидада, шу билан бирга, 10 % жаҳондаги музликлар Гренландияга тўғри келади. Гренландияда музликларнинг қалинлиги ўртача 1.500 метрга, лекин баъзи жойларда унинг қалинлиги 4300 метрга боради.
ЭЪтибор беринг, тахминан 1,386 миллион куб километр дунё сув захирасининг 96 фоиздан ортиғи шўрлангандир ва 68 фоиздан ортиқ чучук сув музликларда жамланган, яна 30 фоиз чучук сув еростидадир.
Дарё ва кўллар каби ерусти чучук сув манбалари фақатгина 93,100 куб километр (22,300 куб мил)ни ташкил қиладики, бу жами сувни бир фоизининг 1/700 қисмигагина тенг холос. Ваҳоланки, дарё ва кўллар одамлар ҳар куни фойдаланадиган сувнинг асосий манбайидир.
Дунё океанларидан ҳар йили ўртача 505 минг км куб сув парланиб, ундан 458 минг км куб сув ёғин-сочин сифатида океанлар устига, 47 минг км куб сув эса ҳаво массасининг ҳаракати ёрдамида қуруқликка етиб келиб ёғади. Ана шу 47 минг км куб сув қуруқликнинг сув ресурси бўлиб ҳисобланади.
Сувнинг табиатдаги айланиши гидрологик доира сифатида ҳам кўпчиликка таниш, у сувнинг ер ичида, устида ва осмондаги ҳаракатини ва мавжудлигини тасвирлайди. Ердаги сув ҳар доим ҳаракатда ва ҳар доим ўз шаклини ўзгартириб туради, суюқ ҳолатдан газ ҳолатига, ундан музга ва бошланғич ҳолатга қайтади. Сувнинг табиатдаги айланиши миллиардлаб йиллар давомида мавжуд бўлган ва ердаги барча ҳаёт унга боғлиқ, ерда усиз ҳаёт мавжуд бўлмас эди.
Сувнинг айланиши бошланғич нуқтага эга эмас, лекин ўрганиш учун бошланғич нуқта деб океанни олиш мақсадга мувофиқдир. Сувнинг табиатдаги айланишини ҳаракатга келтирувчи қуёш океандаги сувни иситади. Бунда маълум қисм сув ҳавога газ ҳолида буғланади. Буғланиш, шу билан бирга, кўлларда ва дарёларда ҳам юз беради. Қуруқликда ўсимликлардан ва турпоқдан катта ҳажмда сув парланиши юз бериб, ўз навбатида ҳаводаги сув буғларига келиб қўшилади.
Атмосферадаги маълум кичик ҳажмдаги сув сублимация орқали юзага келади, муз ва қор эриш фазасини мутлақ четлаб ўтиб газ ҳолатида буғланади. Ҳаво оқимлари буғ (газ)ни атмосферанинг шундай қатламига олиб чиқадики, у ердаги совуқ ҳарорат унинг булутларга айланишига сабаб бўлади.
Ҳаво оқимлари булутларни ер юзи бойлаб ҳаракатлантиради ва булут парчалари бирлашиб ўсади ва ёмғир сифатида осмондан қайтиб тушади. Баъзи ёғинлар қор сифатида ерга тушади ҳамда муз парчалари ва музликлар сифатида тўпланиши мумкин. Қор иссиқ ўлкаларда баҳор келиши билан эришни бошлайди. Ёғинларнинг асосий қисми океанларга тушгани ҳолда, маълум қисми ернинг устига тушади, бу ерда гравитация ёрдамида сув ер юзаси бойлаб оқади.
Баъзи ер юзаси бойлаб оқувчи сув дарёларга келиб қўшилади ва океан томон оқиб боради, баъзилари чучук сув сифатида кўл ва дарёларда тўпланади. Барча сув ер юзаси бойлаб оқмайди. Сувнинг кўпгина қисми тупроққа сўрилади (инфильтрация). Баъзи сувлар тупроқнинг чуқур қатламига инфильтрацияланади ва ерости сув қатламини тўлдиради, у ерда тоза, катта ҳажмдаги ерости сувлари узоқ вақт давомида сақланади.
Баъзи ерости сувлари ер юзига яқин жойлашган бўлиб ва ерусти сувларига оқиб чиқиши мумкин, инсонлар ер юзасига яқин бўлган сув ҳавзаларини қидириб топиб, янги чучук сув қудуқларини яратади. Вақт ўтиши билан сув ҳаракатланишни давом эттирар экан, сув океанга қайтиб сувнинг табиатдаги айланишини “якунлайди” ва қайтадан бошланади.
АҚШ Геологик кузатиш маркази сувнинг табиатдаги айланишини 16 босқичга ажратган: океанларда сувнинг тўпланиши; буғланиш; эвапотранспирация; сублимация;
сувнинг атмосферадаги ҳолати; конденсация; ёғингарчилик;
сувнинг муз ва қор шаклида сақланиши; қорларнинг эриб оқимларга айланиши; сувнинг ер сирти бойлаб оқими; сувнинг ўзандаги оқими; чучук сув тўпланиши;
инфильтрация;
йэр ости сувларининг тўпланиши; йэр ости сувларининг қайта ерустига чиқиши; булоқ.
Ер юзидаги чучук сувнинг 24 млн. км3 қутб музликлари таркибида ва баланд тоғликлардаги музликларда тарқалган. Музликлар қуруқликнинг 10 %ини ташкил қилади. Музларнинг умумий массаси жуда катта. Агар улар қуруқлик юзаси бойлаб тарқатилса, қалинлиги 100 метрдан ортиқ муз қатлами ҳосил бўлади. Агар уларни эритиб юборишнинг иложи бўлганда, ундан ҳосил бўлган сув дунё океанлари сувига қўшилиб, унинг сатҳи бир неча 10 метрга кўтарилиб, аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг кўп қисмини сув босар эди.
Чучук сув захираларининг кўп қисми дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, Ўрта Осиё мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам баланд тоғликлардаги музликлардан ҳосил бўлади. Дарё сув ресурслари ҳам ҳар бир республиканинг табиий географик шароитларига боғлиқ ҳолда турлича тарқалган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг умумий майдони 450 минг км кв. бўлиб, бу ҳудудда оқиб турадиган сув ҳажми 117 км кубни ташкил қилади. Шунингдек, бу кўрсаткич Қозоғистонда 52,8 км куб, Тожикистонда 71,2 км куб, Туркманистонда 68,6 км кубга тенг.
Гап сув тўғрисида борар экан, хўш, ер юзидаги шунча сув қаердан келган ёки қандай ҳосил бўлган деган савол қадимдан одамзотни қизиқтириб келган. Қуйида ана шу саволларга қисқача жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ер сайёрасининг ҳосил бўлиши тўғрисидаги кенг тарқалган фаразларга кўра, Ер сайёраси аввал совуқ газ-чанг, булутларнинг қуюқлашувидан ҳосил бўлган. Бу шартли равишда булутларнинг таркибидаги 0,5-1 % буғланган сув сақловчи тош метеоритлар таркибига яқин деб қабул қилинган.
Бу фикрлар орқали сувнинг Ер сайёраси ичида ва унинг ташқарисида ҳосил бўлишини ташқи геосферанинг ҳосил бўлиши билан тушунтириш мумкин. Аммо сайёрамиз геосферанинг, жумладан, гидросферанинг ҳамда эркин сувнинг (тоғ жинслари билан боғлиқ) ҳосил бўлиши учун маълум бир энергия талаб этилади. Ҳозирги пайтга келиб, кўпчилик олимларнинг фикрича, бу жараённинг кетишида ҳал қилувчи ролни сайёранинг ичидаги уран, торий, калий ва бошқа бир қанча элементларнинг табиий радиоактив парчаланиши эвазига юзага келувчи радиоген иссиқлиги ойнайди.
В.И.Вернадский номидаги “Геохимия” институтида ўтказилган эксперимент ишлари натижасида магма таркибида 9000 атмосфера босимда ва 1120 0C ҳароратда 18 %га яқин сув ажратиб олинган. Ҳозирги вақтда ҳаракатдаги вулқонлар бойича олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, улардан оқиб чиқаётган магма таркибида 5-12 % сув мавжуд.

Download 82.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling