6-мавзу. Тижорат банклари халқаро ҳисоб-китоблар тизимининг қатнашчилари сифатида


Download 379.28 Kb.
bet1/7
Sana27.10.2023
Hajmi379.28 Kb.
#1727785
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХБИ 6-мавзу

6-мавзу. Тижорат банклари халқаро ҳисоб-китоблар тизимининг қатнашчилари сифатида

  • Банклараро корреспондент муносабатлар халқаро банк бизнесининг амалга ошириш шакли сифатида.
  • Халқаро ҳисоб-китоблар мазмуни ва амалга ошириш тартиби.
  • Халқаро ҳисоб-китоб шакллари ва унинг туркумланиши.
  • СВИФТ тизими орқали халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитларни олиш ва қайтаришда;
  • ваколатли банклардаги омонатларга пул маблағлари қўйишда, омонатлар бўйича фоизлар тўлашда;
  • банкнинг чет эл валютасидаги операциялар бўйича воситачилик ҳақини ундиришда;
  • чет эл валютасида ифодаланган банк кафолатларини бериш ва улар юзасидан тўловларни амалга оширишда;
  • ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш шохобчалари орқали чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишда;
  • юридик шахсларнинг устав фондига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда валюта бойликларини киритишда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

  • ҳайрия мақсадларида амалга ошириладиган операцияларда;
  • мерос ҳуқуқи бўйича валюта бойликларини олишда;
  • божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек халқаро йўналишларда ташишда транспорт воситаларининг қатнов йўлларида йўловчиларга товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишдаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операцияларда;
  • норезидентлар билан товарларни бошқага ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, ахборотни, интеллектуал фаолият натижаларини, шу жумладан, уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни бошқага ўтказиш тўғрисида шартномалар тузиш ва уларни бажариш билан боғлиқ хизматлар комиссионерлар (агентлар) томонидан кўрсатилаётганда комиссионерлар (агентлар) ва комитентлар (принципаллар) ўртасида амалга ошириладиган операцияларда;

Download 379.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling