6-мавзу. Тижорат банклари халқаро ҳисоб-китоблар тизимининг қатнашчилари сифатида


SWIFT тизимининг ривожланиш босқичлари


Download 379.28 Kb.
bet7/7
Sana27.10.2023
Hajmi379.28 Kb.
#1727785
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ХБИ 6-мавзу

SWIFT тизимининг ривожланиш босқичлари:

  • 1. 1973-1977 йиллар. (Automating the telex) SWIFT тизимига 22 мамлакатдан 518 тижорат банклари аъзо бўлган ва 3 400 000 млн. ахборот жўнатилган.
  • 2. 1978-1985 йиллар. (Growing and expanding) 54 мамлакатдан 1,188 тижорат банклари аъзо бўлган ва 157 220 000 млн. ахборот жўнатилган.
  • 3. 1986-1996 йиллар. (Extending our reach) 151 мамлакатдан 5,632 тижорат банклари аъзо бўлган ва 688 000 000 млн. ахборот жўнатилган.
  • 4. 1997-2005 йиллар. (Strengthening the core) 203 мамлакатдан 7,678 тижорат банклари аъзо бўлган ва 800 720 685 млн. ахборот жўнатилган.

1-чизма

2-чизма

1960 йилга келиб 60 та Америка ва Европа банклари халқаро банк тизимлари ишини андозалаштириш мақсадида муҳокамага йиғилди. Бу йиғилишда банклараро тўловларни ўтказишда компьютер техникаларидан ва телекоммуникация ускуналаридан фойдаланиш тизимини яратишга келишилди. Бу лойиҳа қуйидагиларга жавоб бериши лозим эди;

  • ■ Тўлов муомалалари қоғозсиз тарзда ва имкон даражада рационал ишлаши;
  • ■ Телекоммуникация ускуналаридан фойдаланган ҳолда, банклараро ахборотларни алмашишини тезлашиши;
  • ■ Банк хатарлари минималлашуви (масалан йўқотишлар, тўловларнинг хато кетиши, қалбаки тўловлар ва ҳакозо);

SWIFT фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятларни яратади;

  • ■ Тармоқ ахборотларни узатишда физик, техник ва ташкилий усуллар орқали тўлиқ хавфсизликни таъминлайди;
  • ■ Ахборотларни узатишнинг ишончлилиги мавжуд;
  • ■ Алоқалар арзон нархда;
  • ■ Жаҳоннинг исталган нуқтасидан ахборотларни тез узатиш имконияти мавжуд бўлиб, бу ахборотларни узатиш 20 минутни ташкил этади. Ахборотларнинг заруриятига караб бу муддат 1-5 минутни ташкил этиши мумкин.
  • ■ Барча тўлов ҳужжатлари бир андозада бўлади. Бу эса, маълумотларни ишлашда енгилликлар тўғдиради.
  • ■ SWIFT ўз фойдаланувчилари учун молиявий ҳимояни кафолатлайди.

SWIFTни яратиш жараёнида айнан шу муаммоларни ечиш борасида ягона халқаро стандартлар қабул қилинди. Бундай стандартлардан бири бу ISO-9263, яъни SWIFT тизимига аъзо бўлган ҳар бир молиявий муассасага алохида идентификацион код берилади. Ушбу идентификацион кодни BIC деб номлашади. Халқаро стандартлаштириш агентлиги томонидан SWIFT ташкилотига BIC кодларини бериш вазифаси юклатилган. Ушбу код(реквизит) умумий куринишда қуйидагича намоён бўлади:

SWIFT қуйидагиларни таъминлайди:


Download 379.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling