Истеъмол кредити ва уни тўлаш. Истеъмол кредити Р миқдоридаги ссуда бўлиб t муддатга (йиллар) мўлжалланган, йиллик фоиз ставка i, жамғарма пул миқдорини фоизлари билан, бир хил n тўлов асосида бир хил вақт даврларида тўлашдан иборат. Оддий фоизлар учун
(9)
Мураккаб процентлар учун, қарз ёпишдаги тўлов миқдори қуйидаги формула билан топилади
(10)
Мисол. Мижоз 9 000 000 сумлик телевизор сотиб олиш учун банкдан кредит олди. Банк мижозга хар ойда 12% постнумерандо оддий процент ставкаси билан, 1,5 йилга истеъмол кредити таклиф этди. Мижоз, банкка ҳар ойда қанча пул маблағи ўтказиши керак?
Ечиш. Берилганлар , у ҳолда (9) формуладан фойдаланиб, қуйидаги натижани ҳосил қиламиз
минг сум
Демак, мижоз, банкка ҳар ойда 590 минг сум пул маблағи ўтказиши керак.
Мисол. Мижоз $18000 автомобил сотиб олиш учун банкдан кредит олди. Банк мижозга хар ойда 9% постнумерандо мураккаб процент ставкаси билан, 3 йилга истеъмол кредити таклиф этди. Мижоз, банкка ҳар ойда қанча пул маблағи ўтказиши керак?
Ечиш. Берилганлар , у ҳолда (10) формуладан фойдаланиб, қуйидаги натижани ҳосил қиламиз
Демак, мижоз, банкка ҳар ойда $647,51 пул маблағи ўтказиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |