6 мавзу. Тўловлар оқими. Ренталар. Кредит ҳисоби


Download 212.01 Kb.
bet1/8
Sana06.05.2023
Hajmi212.01 Kb.
#1433329
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6 тема


6 - мавзу. Тўловлар оқими. Ренталар. Кредит ҳисоби
6.1. Тўловлар оқими
6.2. Тўловлар оқимининг умумлашган характеристикалари
6.3. Қарзни тўлашнинг усуллари
6.1. Тўловлар оқими
Ҳозирги даврда банк молия операциялари алоҳида олинган туловлардан эмас, балки уларнинг вақт бўйича кетма-кетлигидан иборатдир. Масалан, ойлик иш ҳақи ойига тўлов оқими сифатида икки марта, ҳар 15 кунда тўланади. Квартира ҳақини тўлаш – тўлов оқими бўлиб, ойлик тўловлардан иборат. Оила автомобил сотиб олиш учун ҳар ойда банкка маълум миқдорда пул йиғиб бориши. Қарзни бўлиб тўлаш, инвестициядан доимий равишда даромаднинг келиб туриши ва ҳоказо. Шунинг учун тўловлар оқимини ўрганиш муҳимдир.
Бу каби кетма-кетлик, ёки тўловлар қатори, тўловлар оқими дейилади, бу қаторнинг алоҳида элементи эса – оқимнинг ҳади дейилади.
Тўловлар оқимининг ҳадлари мусбат (тушум), ёки манфий (тўлов) миқдорлар бўлиши мумкин.
Ҳамма ҳадлар мусбат миқдорлардан иборат бўлиб, тўловлар орасидаги вақт оралиқлари бир хил бўлган тўловлар оқими молиявий рента ёки рента, ёки аннуитет дейилади. Масалан, облигация асосида процентларнинг кетма-кет олиб турилиши, маиший кредит учун тўловлар, талабалар ўқиши учун ойида тўланадиган контракт тўловлари ва ҳоказо.
6.2. Тўловлар оқимининг умумлашган характеристикалари
Тўловлар оқимининг умумлашган характеристикаси - жамғарма пул маблағи ва таянч пул миқдоридан иборат. Бу характеристикаларнинг ҳар бири сонлардан ташкил топган.
Тўловлар оқимининг жамғарма пул маблағи (S), бу рента охиридаги тўловлар оқими ҳадларининг процентлари билан йиғиндисидан иборат.
Тўловлар оқимининг таянч пул миқдори (А), бу тўловлар оқимининг дисконтирланган бошланғич миқдорларига мос ҳадлари йиғиндисидан иборат.
Юқорида кўрсатилган пул маблағларини тўлаш ёки қабул қилиш тенг вақт оралиқларида бажарилади.
Молиявий ренталар кўриб чиқилаётганда, қуйидаги категориялардан фойдаланилади:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling