6-вариант Илмий менежмент мақсади ва Ф. Тейлор таълимотининг моҳияти


 Бошқарувнинг умумий ва аниқ функциялари


Download 22.17 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi22.17 Kb.
#1607728
1   2
Bog'liq
Саволларга жавоб

2. Бошқарувнинг умумий ва аниқ функциялари
Fарб менежментининг бугунги замонавий назарияси бошқариш функцияларини таснифлашда, энг аввало, унинг қуйидаги асосий (умумий) функцияларига устуворлик беради:
 режалаштириш;
 ташкил қилиш;
 тартибга солиш ва мувофиқлаштириш;
 назорат;
 рағбатлантириш (мотивлаштириш).
Демак, бошқариш режалаштиришдан бошланиб, фаолиятни ташкил қилиш, уни рaғбатлантириш билан давом эттирилиб, назорат билан тугайди. Бу ерда мувофиқлаштириш барча функциялар жараёнида ўз аксини топади.
Бу функциялар бошқарувнинг ҳаммa босқичларига хос бўлгaн умумий хусусиятларга эга бўлиб, бошқарув аппаратининг барча раҳбарлари ва мyтахассислари фаолиятида мавжуд бўлади. Уларни, , шунингдек,, бошқарувнинг ҳaммa томонларини қaмpaгaн функциялар дейиш ҳам мумкин, чунки улар бошқарув тизимини ҳам бўйига (вертикал), ҳам энига (гoризонтал) қaмpaб олади.
Бошқариш функциясини таснифлашнинг иккинчи ёндошувида бошқариш ишини аниқ ижрочилар бўйича тақсимлашга устуворлик берилади. Бунда бир бутун аниқ функциялар тизими ажратилади. Масалан, замонавий Faрб фирмаларида ишлаб чиқаришга оид 20-25 тадан кам бўлмаган функциялар ажратилади. Булар қуйидагилардир:
 асосий ишлаб чuқарuшнu бошқарuш;
 қўшимча ишлаб чuқарuшни бошқариш;
 ишлаб чиқарuшга хuзмат қилувчu ишлаб чuқаришнu бошқариш;
 маркетингни бошқариш;
 молиявий бошқариш;
 сифатни бошқариш;
 мeҳнaтни бошқариш;
 ходимларни бошқариш;
 инновацияни бошқариш ва ҳоказо.
Бундай ҳолда ишлаб чиқаришни бошқариш фаолиятининг айрим турлари ва соҳалари алоҳида ажралиб туради.


3. Товарларни ўрганиш ва такомиллаштириш бошқариш усуллари

Ишлаб чиқилган стратегияни амалга ошириш учун корхона раҳбарлари унга режалар, дастурлар, лойиҳаларни ишлаб чиқишлари, уни асослашлари, бюджет масалаларини ҳал қилишлари, хуллас, стратегиянинг ижросини бошқаришлари лозим бўлади.


Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича бош режа. У 10-15 йил ва айрим ҳолларда ундан кўпроқ муддатни ўз ичига олувчи истиқболдаги стратегия ҳисобланади.
Корхонанинг 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатдаги ривожланиши режаси. Стратегик режалаштириш нуқтаи назардан унинг асосий мазмунини ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, маҳсулотининг янги авлодини ишлаб чиқаришга ўтиш, янги технологияни жорий қилиш кабилар ташкил қилади.
Тактик режалар корхона фаолиятидаги жорий тадбирларни маълум тартибга ва қонун-қоидаларга солиб туради.
Дастурлар ва режа-лойиҳалар мақсадли характерга эга бўлиб, улар янги маҳсулот лойиҳасини ва технологиясини ишлаб чиқиш, сарфларни камайтириш, энергия ресурсларини тежаш, янги бозорларга кириб бориш кабиларни амалга оширишни таъминлайди.
Дастлабки иккита гуруҳ режа — бу стратегик режалаштиришнинг асосий маҳсули ҳисобланади. Бу режалар кейинчалик тактик режалар ва лойиҳалар кўринишини олади ва улар орқали ўз ижросини топади.
Бизнес-режа — бу шундай ҳужжатки, фирманинг унда ўз ишини қандай бошлаши, қандай ишлаб чиқаришни самарали юргизиш ва товарни бозорга олиб чиқиши, қандай технологияни қўллаши, қачон дастлабки даромад олиши, таваккалчилик (риск)ни камайтириши, сарф-ҳаражат даражаси ва фойда олиши, рақобат курашида ютиб чиқиш каби кўрсаткичларнинг лойиҳаси ўз аксини топади.
Бизнес-режа фирманинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий ҳужжатлардан биридир. Шу билан бирга фирма тараққиётининг умумий концепциясига асосланади, стратегиянинг иқтисодий ва молиявий жиҳатларини бирмунча батафсил баён этади, аниқ-тайин чора-тадбирларни техник иқтисодий жиҳатдан асослаб беради.
Download 22.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling