7- дарс Тавҳид
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
7- Дарс Тавҳид
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол: Ҳаётимизда ҳавонинг қандай аҳамияти бор Жавоб
- Корона вирус
7- Дарс. Денгиз тубида сон-саноқсиз маҳлуқотлар яшайдигон жойдир. Ҳаво ва ҳаёт Ҳаммага маълумки доим кўриб юрган неъматларимиз бизга муаллиф эслатиб Аллоҳ Таолони танитиб келяпти. Денгизни ўзини устида қанча неъматлар ва уни остида қанча неъматлар борлигини биз кўрганмиз билиб келамиз. Шу неъматлар ким тарафидан эканлигини кўпинча унутиб қўямиз. Уни гўзаллиги, чиройлилиги мана шу нарсаларга мафтун бўламизда лекин айнан мана шу неъматни берган Зотни унутиб қўямиз. Савол: Ҳаётимизда ҳавонинг қандай аҳамияти бор? Жавоб: Инсоннинг ҳаётдаги энг кўп манфаътланадигон нарсаси ҳаво неъмати. Бир-икки дақиқа муддатга бурнингизни ва оғзингизни тўссангиз, ҳаётингиз учун ҳавонинг қанчалик муҳимлигини ҳис қиласиз. Бир дақиқага ҳам бормайди одам бурнини тўсиб туролмайди, ҳам оғзини ҳам бурнини тўсиб шуни тажрибада ўтказиб турса, биладики ҳаво қанчалар катта неъмат эканлигини ҳис қилади. Чунки у сиз муҳтож бўладигон кислородни ўз ичига олган. Инсон ўзидан зарарли модда корбонад ангидридни чиқариб, кислород ютамиз. Ана шу кислородни ўз ичига олган ҳаво мана шунга ҳар доим эҳтиёжимиз бўлади. Агар ҳаво йўқ бўлса инсонлар ҳам ҳайвонлар ҳам бир неча дақиқалар ичида ҳалок бўлишини биламиз. Агар Аллоҳ Таоло мана шу озроқ муддат ичида, айтайлик 5-дақиқага бундан камроқ дақиқа ҳаво неъматини олиб қўйса бир зумни ичида бутун борлиқдеги ҳайвонлар ҳам, жонзотлар ҳаммаси ҳалок бўлиб вафот этади. Аллоҳ Таоло ҳар бир инсонга ҳавони неъмат қилиб, эҳсон қилиб берди, агар мана шу нарсага инсон озроқ бўлса ҳам беҳожат ҳис қиломимиз, доим ҳаво неъматидан фойдаланиб туришлигимиз керак. У ҳакида ҳар кимга савол қилиб беряптики сиз мана шу неъмат ҳақида ҳеч ўйлаб тафаккур қилдизми? Парвардигорингиз томонидан берилган шу биргина ҳаво неъматининг шукрини адо эта оласизми? Айниқса бу неъмат эканлигини "Корона вирус" бўлганлар яхши билади. Аллоҳ таоло вирусни юбориб имтиҳон қилиб мана шу ҳаво неъматини қанақа неъмат эканлигини билдириб қўйди. Жудаям қийин ҳолатда ҳаво етишмайди, юрак тор сикилади қийин ҳолат бўлади. Бу касални бошидан ўтказганлар яхши билади. Ёки бўлмасам Аллоҳ Таоло баъзиларга имтиҳон қилиб "астма" нафас қисиш касаллиги билан имтиҳонлаган бўлади, шу одамларни кўрса доим қўлида дориси бўлади бурнига оғзига сочиб юради. Оғзига сочганда ҳаво олиши осонлашади, нафас қисиб қолади. Мана шу одамлар жуда яхши билади ҳаво неъмат эканлигини, керак бўлса канча катта маблағлар бериб бӯлса ҳам ҳаво алмаштириш учун чет-элларга саёҳат қилади, нафас олишим енгиллашармикан деб. Лекин бу нарсани Аллоҳ Таоло инсонга пулсиз, бекорга бериб қўйган. Атрофга назар солсак, ёш чақалоклар муддатдан олдин туғиладиган бӯлса, мана шундай чақалоқларда ҳаво етишмаслиги кузатилади шу сабаб уларга ваакум уланади. Мана шунда кислород улаб қўяди болаларга бунга пул тӯланади лекен Аллоҳ таоло бизга берган ҳавога ким пул тӯлаяпти? агар ваакумда 5 ёки 10 кун ётса ҳатто 2-3 ой олдин муддатдан туғилган болаларни ваакумга солиб қўяди. Ота-оналари олдига келиб еғлайди лекин қўлидан ҳеч нарса келмайди. Шу ҳаво неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бӯлсин, инсон қанча уринмасин ўзи тарафидан ҳаво неъмати бериб шу болани асраб қололмайди. Нима бўлса ҳам шу Аллоҳ Таолони қонунига бўйин эгиб туришади. Сунъий равишда ўша ҳавони юборади кислородда. Айтайлик 10 кун ётса анча пуллик бўлиб кетади. Мисол: Бир катта бой шу "Корона вирус" билан касалланганда шу даволангандан кейин мана шунча пул бўлади деганда йиғлаб юборган экан. Йиғлаганда докторлар ҳайрон бўлган, нимага йиғлаяпти экан бу одам бу пул унга ҳеч нарса эмаску шундай берса бўладигонку деб ҳайрон бўлишади. Шунда у киши айтар эканки, йўқ мен бу пул учун йиғлаётганим йўқ, шунча йил неча ёшга кирган бўлсам, шунча йил мени Аллоҳ Таоло ҳаво неъмати билан бепул неъматлантириб юрган экан, шу нарсани умуман ҳис қилмаган эканман мана шунинг учун йиғлаяпман деб айтади. Шу вирус билан канча инсонлар вафот этди,яқинларимиз канчаси ўтди. Шу неъматга етиша олмасдан. Улуғ бўлган Аллоҳ Таолони шу неъматидан фойдалана олмасдан ўтиб кетишди. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling