- Кўприк баланси шартида унинг чиқиш кучланиши
- нолга тенг бўлади.
- шарт бажарилганда, яъни ЕМ кучланишлар ва кўприк елкалари қаршиликлари ўзгарса ҳам, баланс бузилмайди.
- Схема симметрик бўлгани учун, кучланиш манбаи ва температура бир вақтда ўзгарганда, чиқиш кучланиши UЧИҚ=0 қиймати сақланиб қолади, яъни идеал ДКда нолнинг дрейфи бўлмайди.
Дифференциал кучайтиргич схемаси - ДК симметрик бўлгани сабабли кириш сигнали UКИР ЭЎлар орасида тенг тақсимланади: уларнинг бирида кучланиш 0,5·UКИР қийматга ортади, иккинчисида эса шу қийматга камаяди.
- Бунда VT1нинг эмиттер ва коллектор токлари мусбат орттирма, VT2 транзисторнинг мос токлари эса – манфий орттирма олади.
- Натижада қуйидаги чиқиш кучланиши ҳосил бўлади:
ДКнинг уланиш турлари - Амалда ДКнинг тўрт хил уланишидан фойдаланилади:
- - симмтерик кириш ва чиқиш;
- - симметрик кириш ва носимметрик чиқиш;
- - носимметрик кириш ва симметрик чиқиш;
- - носимметрик кириш ва носимметрик чиқиш.
- Симметрик киришда кириш сигнали манбаи ДК киришлари орасига уланади.
- Симметрик чиқишда юклама ДК чиқишлари орасига уланади.
- ДК кучланишлари қиймати (модули бўйича) бир – бирига тенг бўлган иккита манбадан таъминланади.
- Икки қутбли манбадан таъминланиш сокинлик режимида умумий шинагача транзистор база потенциалини камайтиришга имкон беради.
Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемаси - Бу эса ДК киришларига сигналларни қўшимча сатҳ силжитиш қурилмаларини киритмасдан узатишга имкон яратади.
- Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемаси қуйидагича:
- У 1-инверсламайдиган,
- 2-инверслайдиган киришларга эга.
Носимметрик кириш ва чиқишли ДК схемаси - Бунда фойдаланилмайдиган кириш кучланиши ўзгармас сатҳли қилиб олинади, масалан, умумий шинага уланади.
- Агар кириш сигнали UКИР1га берилса, чиқишда инверсланмаган сигнал олинади.
- Демак, UКИР1 инверсламайдиган кириш, UКИР2 эса – инверлайдиган кириш бўлади.
- ДК кучайтириш коэффициенти коллектор занжиридаги RК юклама қаршилигига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |