7- маъруза. Махсус бетонлар Режа
Download 114.21 Kb.
|
7- Махсус бетонлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Енгил бетон. Умумий маълумотлар
- Енгил бетон учун ашёлар
- Керамзит шағали
- Керамзит қуми
- Шлакли пемза
Декоратив 6етонлар таркиби ва ишлатилиш coҳacига қараб иккига бўлинади: 1) рангли бетонлар; 2) тoғ жинсларининг кўринишини тасвирловчи ёки бадиий тасвирни ифодаловчи бетонлар.
Рангли бетонлар олиш учун оқ ва рангли цементлар ҳaмдa минерал ёки органик пигментлар ишлатилади. Рангли бетонларда ишлатиладиган пигментлар ёруғлик нури, ташқи муҳит ва ишқорлар таьсирига чидамли 6ўлиши керак. Кўпинча минерал пигментлар ишлатилиб, зичлиги, қопловчанлиги ва бошқа хоссаларига қараб цемент массасига нисбатан 2-7 % миқдорида қўшилади. Рангли бетонларда майда тўлдирувчи сифатида таркибида темир оксидлари бўлмаган, ранги очиқ тоза кварц қуми ишлатилади. Йирик тўлдирувчи сифатида эса очиқ рангдаги оҳактош ва доломитлар ишлатилади. Булардан ташқари тоғ тошларидан пардозбоп плита ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш саноатинннг чиқиндилари, масалан, майдаланган мармар, гранит, туф ва бошқалар ишлатилади. Енгил бетон. Умумий маълумотлар Кейинги йилларда қурилаётган бино ва иншоотларнинг массасини камайтириш ва қурилишда ишлатилаётган ашёларни тежаш мақсадида енгил бетон ва темирбетон буюмлар кенг ишлатилаяпти. Шу билан бирга, кам иссиқлик ўтказадиган енгил бетондан тайёрланган ташқи деворлар ва ёпмалар хоналардаги иссиқликни сақлаб, биноларни иситиш учун ёқилғи ва энергия сарфини камайтиришга имконият яратади. Енгил темирбетондан катта ўлчамли қурилмалар ва ҳажмий элементлар тайёрланади. Бу эса қурилишни тезлаштириб, қўлда бажариладиган ишлар миқдорини камайтиради. Енгил бетон учун ашёлар Енгил бетон тайёрлашда тез қотувчи ва оддий портландцемент, ҳамда шлакли портландцемент ишлатилади. Анорганик енгил тўлдирувчилар табиий ва сунъий турларга бўлинади. Табиий енгил тўлдирувчилар тоғ жинслари бўлган пемза, вулқон туфи, чиғаноқли оҳактош ва бошқаларни майдалаш ва элаш ёки фақат элаш йўли билан олинади. Сунъий енгил тўлдирувчилар минерал ашёларни термик ишлов бериш асосида олиниб, махсус тайёрланган ва саноат чиқиндиларига бўлинади. Керамзит шағали кўпчийдиган гиллардан тайёрланган доначаларни куйдириш йўли билан олинади. Бу енгил ва мустаҳкам тўлдирувчининг уйма ҳажмий массаси 250-800 кг/м3 атрофида. Керамзит шағалининг ички тузилиши қотган кўпикка ўхшайди. Шағал донаси сиртини қоплаган қотган қобиқ унга юқори мустаҳкамликни беради. Осон эрувчан гил 12000С ҳарорат куйдириш жараёнида пиро-пластик ҳолатга ўтади ва ҳар бир донача ичида газ ҳолатидаги маҳсулотлар ажралиб чиқиши натижасида кўпчийди. Улар слюда минераллари таркибидаги сувнинг парчаланиши ва органик қўшимчаларнинг куйиши натижасида ҳосил бўлади. Керамзит енгил тўлдирувчиларнинг асосий тури бўлиб, жуда енгил ва юқори мустаҳкамликка эга. Керамзит қуми (ўлчамлари 5 мм гача) керамзит шағалини ишлаб чиқариш жараёнида (элашдан кейин) олинади. Бундан ташқари, доналарининг ўлчамларини 50 мм дан юқори бўлган керамзит шағалини ва куйдириш пайтида керамзит шағалини бир-бирига ёпишиб қолиши натижасида ҳосил бўлган катта бўлакларни майдалаб керамзит қумини олиш мумкин. Шлакли пемза металлургия шлаклари эритмасини тез совутиб олинади. Шлакли пемза бўлакларини майдалаш ва элаш билан чақиқ ғовак тош ҳосил қилинади. Металлургия заводлари жойлашган худудларда шлакли пемзанинг нархи керамзитга нисбатан бир неча маротаба арзон. Шу сабабли пемзани енгил бетонларда ишлатиш катта иқтисодий аҳамиятга эга. Download 114.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling