7 -маъруза. Юқори молекулали бирикмалар, асосий тушунчалар, полимерлар турлари


Download 376.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana30.01.2023
Hajmi376.82 Kb.
#1141111
  1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу



7
-маърузаЮқори молекулали бирикмалар, асосий тушунчалар, 
полимерлар турлари. 
Режа: 
1. Юқори молекулали бирикмалар, мономер ва полимерлар. 
2. Полимерларнинг хусусиятлари ва маҳсулотлари.  
Юқори молекуляр бирикмалар кимёси 
Молекуляр массаси 5000 дан бир неча миллионгача бўлган моддалар 
юқори молекуляр моддалар дейилади.
Молекуляр массаси 1000 дан 5000 гача бўлган моддалар хоссалари 
жиҳатидан паст молекуляр бирикмаларга ҳам, юқори молекуляр бирикмаларга 
ҳам ўхшамаганлиги учун фанда олигомерлар деб аталади. 
Юқори молекуляр бирикмалар кимёси бир неча юз ва минглаб 
атомлардан тузилган макромолекулаларнинг кимёвий хоссаларини, 
тузилишини, синтези ва таҳлилини, уларда кузатиладиган қонуниятларни 
ўрганади. 
Ўсимликлар организмининг асосий таркибий қисмини ташкил қилувчи 
целлюлоза, крахмал, лигнин, пектин бўлса, тирик организмдаги оқсиллар, 
гормонлар, ферментлар юқори молекуляр бирикмалардир. 
Техникада қўлланиладиган органик юқори молекуляр бирикмаларга 
табиий каучукни мисол қилиб келтириш мумкин.
Полимерлар кимёси фанининг имкониятлари 
Кимё фанининг назарий ва амалий ютуқларини чуқур ўрганиш юқори 
молекуляр бирикмаларнинг муҳим хусусиятларини билиб олишга имкон 
яратди. 
Масалан: Моддаларнинг молекуляр массасининг ортиши билан 
молекулаларнинг харакатчанлиги камайиб боради, бу эса жисмнинг физик-
кимёвий хоссаларига тубдан таъсир кўрсатиб, эриш, суюқланиш, буғланиш, 
кристалланиш ва деформацияланиш хоссаларини ўзгартириб юборади. 
Полимерларнинг хоссаларини янада бойитиш, янги турдаги полимерлар 
синтез қилиш, табиий полимерлар ажратиб олиш, уларни хоссаларини 
модификация қилиш соҳаси ривожига жаҳон олимлари қаторида ўзбек 
олимлари ҳам катта хисса қўшмоқдалар.
Улардан Х.У.Усмонов, К.С.Ахмедов, М.А.Асқаров, Т.Р.Абдурашидов, 
А.Т.Джалилов, 
Ғ.Р.Раҳмонбердиев, 
Ф.А.Магрупов, 
Р.А.Назирова 


раҳбарлигидаги илмий мактабларнинг фаолиятини мисол қилиб кўрсатиш 
мумкин. 

Download 376.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling