7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari


Download 3.8 Mb.
bet9/39
Sana14.10.2023
Hajmi3.8 Mb.
#1702100
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23

Мультимедиа воситалари
Ўқитиш жараёнида мультимедиа воситаларидан фойдаланиш ўқитиш сифати ва самарасини оширишнинг энг қулай усулларидан бири ҳисобланади. Мультимедиа воситалари ёрдамида олиб борилган аудио-видио мулоқот ўқувчининг дарсга бўлган қизиқишини ва билим олишга бўлган хавасини оширади. Мультимедиа воситаларига, жумладан аудиоколонка, микрофон, видеопроектор, Web камера, TV tuner, CD-ROM в.щ.лар киради.
Мультимедиа воситалари ўқувчига якка тартибда шуғулланиш имконини беради. Ўқувчи ўқитувчининг бевосита иштирокисиз ҳам материални мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади.
Ҳозирда мультимедиа сўзи кундалик илмий-ихтисосий фаолиятимизда жуда кўп ишлатилмоқда. Таълимда мультимедиа технологияларини тадбиқ этиш учун дастлаб «Мультимедиа нима ўзи?», деган саволга жавоб берайлик. Турли касб мутахассислари бу атамани турли хил изоҳламоқдалар. Уларнинг фикрларини умумлаштириб мультимедиага шундай таъриф бериш мумкин:
Мультимедиа — бу информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари ёрдамида ўқув материалларини тингловчиларга тўлиқ етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўринишидир.
Мультимедиа ҳозирда жуда тез ривожланаёгган замонавий ахборот технологияларидан бўлиб, у қуйидаги анъанавий ахборот турларини: матн, жадвал, турли хил безаклар ҳамда оригинал ахборот турларини: нутқ, мусиқа, телекадрлар, видеофильмлардан парчалар, лавҳалар, анимация кўринишдаги ахборотларни ўз ичига олади;
- видео ва аудио ахборотларни компьютерда қайта ишлаш ва акс эттириш учун марказий процессорнинг ҳаракатчанлигини, маълумотларни узатиш шинасининг ўтказиш қобилиятини, тезкор ва видео-хотира ҳажмини, катта сиғимли ташқи хотирани, компьютер кириш-чиқиш каналлари бўйича алмашув тезлигини тахминан икки бараварга ошириш талаб этилади;
- «инсон-компьютер-инсон» интерфаол мулоқотининг янги даражасининг таъминланиши назарда тутилади. Фойдаланувчи, техник мулоқот жараёнида анча кенг ва ҳар томонлама мукаммал ахборотларни олиши осонлашади ва тезлашади.
Мультимедиа воситаларининг афзалликлари ва уни таълимда қўллаш муаммолари. Ҳозирги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мультимедиа воситалари ёрдамида тингловчиларни ўқитиш анъанавий таълимдан икки баробар самарали бўлмоқда.
Таълим соҳасида мультимедиа воситалари ёрдамида тингловчиларга билим бериш афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- таълим жараёнида берилаётган материалларни чуқурроқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш имкониятининг мавжудлиги;
- таълимнинг турли шаклларидан бир вақт ўзида фойдаланиш имкониятининг пайдо бўлиши.
- бошқа фан соҳалари билан яқиндан алоқа қилиш иштиёқини янада ошиши;

Download 3.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling