7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari


Ахборот технологиясининг ривожланиши борасида бир неча тегишли фикрлар мавжуд бўлиб, улар турли бўлиниш белгилари бўйича фарқланади


Download 3.8 Mb.
bet2/39
Sana14.10.2023
Hajmi3.8 Mb.
#1702100
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23

Ахборот технологиясининг ривожланиши борасида бир неча тегишли фикрлар мавжуд бўлиб, улар турли бўлиниш белгилари бўйича фарқланади.


Қуйидаги келтирилган барча ёндошувларга асосан, шуни айтишимиз мумкинки, персонал компьютерлар пайдо бўлиши билан ахборотлар технологияси ривожланишининг янги босқичи вужудга келди.
Бўлиниш белгиси - компьютер технологияси келтирган афзалликлар.
1-давр (60-йиллар бошидан). Ҳисоблаш марказлари ресурсларидан марказлашган жамоа фойдаланувига асосланган операцияларни амалга оширишда ахборотларни унумли қайта ишлаш билан характерланади.
Бу даврдаги асосий муаммо психологик фойдаланувчиларнинг ўзаро
ёмон фаолияти, бу муаммо фикр ва мулоxазаларнинг хилма-хиллиги туфайли келиб чиқади. Бу муаммо туфайли фойдаланувчилар яратилган тизимларнинг етарлича катта имкониятларига карамасдан уларни тўлиқ xолда ишлатмадилар.
2-давр (70-йиллар ўртаси) - шахсий компьютерлар билан боғлиқ. Бу даврда биринчи даврга хос бўлган марказлашган қайта ишлаш сингари, марказлашмаган қайта ишлашдан фойдаланувчиларнинг иш жойидаги локал масалалар ечими ва локал маълумотлар базасидан фойдаланишда қўлланилади.
3-давр (90-йиллар бошидан) - бизнесдаги стратегик афзалликлар тушунчаси билан боғлиқ ва тақсимланган ахборотни қайта ишлаш телекоммуникацион технологияси ютуғига асосланган. Ахборотлар тизимининг мақсади фақатгина маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ва бошқарувчига ёрдам эмас, балки ташкилотларга рақобатли курашда ғолиб келишда ва даромад олишда ёрдам бериши керак.
Бўлиниш белгиси - технология қуроллари турлари.
1-давр (19-асрнинг иккинчи ярми) “қўлда” бажариладиган ахборот технологияси қуроллари бўлиб: перо, сиёxдон, китоб саналган. Алоқа

(коммуникация) қўлда бажарилган: мактубларни, пакетларни почта орқали жўнатиш кабилар. Технологиянинг асосий мақсади ахборотларни керакли формада етказиш.


2-давр (19-асрнинг охиридан бошлаб) - “механик” технология қуроллари бўлиб, ёзув машинаси, телефон, диктафон каби почтани етказишнинг анча мукаммаллашган турига асосланган. Технологиянинг асосий мақсади - ахборотларни керакли шаклда анча қулай воситалар ёрдамида етказиш.
3-давр (20 асрнинг 40-60-йиллари) - “электр технология” асосий қурилмаларини қуйидагилар ташкил этган: катта ЭҲМлар ва мос келадиган дастурий таъминоти, электр ёзув машиналари, ксерокслар, противдиктафонлар.
Технологиянинг мақсади ўзгаради. Ахборотлар технологиясининг акцепти ахборотларни етказишда унинг мазмунини шакллантириш билан қўшилиб кетади.
4-давр (70-йиллар бошидан) - “электрон” технология. Катта ЭҲМ ва уларнинг базасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизими ва ахборотни ишлаш тизими (АИТ)нинг асосий қурали xисобланган.
5-давр (80-йиллар ўртаси) “компьютер” (“янги”) технологиянинг асосий қуроли бўлиб, турли мақсадларга мўлжалланган стандарт дастурий маxсулотли шахсий компьютер xисобланади.

Download 3.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling