7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari


Электрон ахборот оқимлари


Download 3.8 Mb.
bet4/39
Sana14.10.2023
Hajmi3.8 Mb.
#1702100
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23

2. Электрон ахборот оқимлари.
Электрон офисга узоқ ва яқин бўлган турли манбалардан жуда кўп хабарлар келади. Ўз навбатида офис ходимлари xам ташқи дунёга ўзининг ахборот хабарларини узатадилар. Шунинг учун офисда электрон ахборот оқимларини қабул қилиб, узатишга мўлжалланган воситалар мавжуд. Телефакс тармоғи орқали қоғоздаги хабарлар келади. Турли хил оғзаки хабарлар компьютерга махсус “ўзгартиргичлар” ёрдамида киритилади ёки чиқарилади. Локал ёки глобал тармоқ воситалари орқали электрон хабарлар компьютерга модем ёрдамида киритилади ёки чиқарилади. Офисда компьютерлар ахборот оқимларига ишлов бериб, бирлаштириш вазифаларини бажаради.
Электрон почта компьютерлар ёрдамида олинган корреспонденцияни юбориш ва ишлов беришда электрон усулларни ишлатади. У орқали xужжатлар, жадваллар, графиклар, чизмалар, расм ва фотографиялар, разнома, ойнамалар, оғзаки хабарлар олиш имкони бор. Хабар жўнатувчи махсус электрон почта дастурини ишлатади. Хабарлар махсус электрон почта қутисига жўнатилади. Сервер адресат почта қутисига унинг адресига хат келганлиги тўғрисидаги хабарни қўяди.
Электрон почта - бу қоғозсиз почта, у телефон тармоғи билан компьютерга уланган, электрон почта - почта, телеграф, факсимил алоқа имкониятларининг бир қисмини ўзига олиб, ўзининг тезкорлиги туфайли, умуман янги ахборот хизматларини таклиф этади. Масалан: жамоат телеконференцияларини ўтказиш бўйича. Бу жамоа аoзолари ўртасидаги бир вақтга биноан ахборот алмашуви амалга оширилади. Бу сўзлашувда xар хил муаммолар муxокама қилинади. Бу дегани ёзилган матнлар орқали алоқада бўлишдир.
Телекс” - ахборот алмашиш тизими.
Бу ахборот тизими ахборотнинг улкан оқимларини xар хил абонентга автоматик равишда тайёрлаш ва узатиш имконини беради. Матн тайёрлашнинг бу тизимида юқори сифатли дисплейлар билан жиxозланган терминаллар ёрдамида узатилаётган ахборот массиви компьютер хотирасида сақланиб қолади. Кейин махсус маълумотларни узатиш аппаратлари ёрдамида тайёрланган массив абонентга жўнатилади ёки ундан қабул қилинади.

Download 3.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling