7- мавзу. Axborot texnologiyalari (AT) va ularniń turlari
Автоматлаштирилган ахборотлар тизимида
Download 3.8 Mb.
|
1 АТТ 4-курс 7-18 темалар 22-23
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автоматик ахборотлар тизимида
- 13-mavzu. AATlaring tasnifi.
- AAT evolyusiyasi
13-mavzu. AATlaring tasnifi. Reja. 1. AAT tasnifi - darajasiga ko‘ra, boshqaruv jarayoni ko‘rinishiga ko‘ra, qo’llanish sohalari bo’yicha avtomatlashtirish yo‘llari. Integrasiyalashuviga ko‘ra axborot tizimining sinflari, sinf darajasiga ko'ra axborot tizimlari. AAT evolyusiyasi- axborot tizimlaridan foydalanishga nisbatan yondoshuvning o‘zgarishi. Qaror qabul qilishni qullab quwatlash tizimi va uning evolyusiyasi. Geografik tizim, qaror qabul qilishga yordamchi tizim darajalari, ekspert tizimlar. Нарса ёки обектни хаёлий тасаввур қилиш орқали формула ва чизмалар ёрдамида ўрганишда қўлланиладиган модел абстракт модел ҳисобланади. Абстракт моделни математик модел деб атаса ҳам бўлади. Шунинг учун абстракт моделни математик ва математик-мантиқий моделларга ажратилади. Физик моделлар ўрганилаётган объектни кичиклаштириб ясаш ёрдамида тадқиқот ўтказишда қўлланиладиган модел ҳисобланади. Физик моделларга объектларнинг кичиклаштирилган макетлари, турли асбоб ва қурилмалар, тренажёрлар ва бошқалар мисол бўлади. Физик моделлардан самолёт, кема, автомобил, поезд, ГЭС ва бошқа объектларни ўрганиш ёки уларни яратишда қўлланилади. Биологик модел турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари – молекула, ҳужайра, организм ва бошқаларга хос биологик тузилиш, функция ва жараёнларни моделлаштиришда қўлланилади. Биологик модел одам ва ҳайвонларда учрайдиган маълум бир ҳолат ёки касалликни лабораторияда ҳайвонларда синаб кўриш имконини беради. Биологик модел турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари – молекула, ҳужайра, организм ва бошқаларга хос биологик тузилиш, функция ва жараёнларни моделлаштиришда қўлланилади. Биологик модел одам ва ҳайвонларда учрайдиган маълум бир ҳолат ёки касалликни лабораторияда ҳайвонларда синаб кўриш имконини беради. Математик модел деб, ўрганилаётган объектни математик формула ёки алгоритм кўринишида ифодаланган характеристикалари орасидаги функционал боғланишга айтилади. Компьютерлар яратилгандан бошлаб математик моделлаштириш жараёни алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Математик моделлаштиришдан мураккаб техник, иқтисодий ва ижтимоий тизимларни яратиш ҳамда уларни компьютерлар ёрдамида қайта ишлашда кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда. Бунинг натижасида объект, яъни ҳақиқий тизим устида эмас, балки уни алмаштирувчи маематик модел устида тажриба ўтказила бошлади. Космик кемаларнинг ҳаракат траекторияси, мураккаб муҳандислик иншоотларини яратиш, транспорт магистралларини лойиҳалаш, иқтисодни ривожлантириш ва бошқалар билан боғлиқ бўлган улкан ҳисоблашларнинг компьютерда бажарилиши математик моделлаштириш услубининг самарадорлигини тасдиқлайди. Математик модел тузиш тўрт босқичда амалга оширилади: Биринчи босқич – моделнинг асосий объектларини боғловчи қонунларни ифодалаш. Иккинчи босқич – моделдаги математик масалаларни текшириш. Учинчи босқич – моделдан олинган назарий натижаларни амалдаги кузатиш натижаларига мос келишини аниқлаш. Тўртинчи босқич – ўрганиладиган объект ҳақидаги маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш. Ишлаб чиқариш ва иқтисодий объектларнинг мавжудлиги жамиятнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш билан белгиланади. Бундай ҳар бир бундай объект ўзгарувчан муҳит (давлат бошқарув органлари, бошқа объектлар) билан муайян муносабатларда бўлади ва ўзаро таъсирнинг мавжудлигини ҳамда ўз вазифасининг бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли элементлардан ташкил топади. Қўлланмада бундан кейин, ҳажм, мулкчилик шакли, ташкилий-хуқуқий мақомидан қатъий назар, исталган объект ташкилот деб юритилади. Ташкилот – бу ён-атрофдан захиралар оладиган ва уларни ўз фаолияти маҳсулотларига айлантирадиган барқарор расмий ижтимоий тузилмадир. Барча ташкилотларда бир қатор умумий хусусиятлар, шунингдек кўплаб индивидуал ўзига хосликлар мавжуд. Ташкилотнинг муҳит билан ўзаро таъсири натижасида турли хил ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар бир-бириги ўта қарама-қарши икки шаклга эга бўлиши мумкин. Булар: деградация (ташкилотнинг мураккаблашуви, ахборотнинг жамланиши), яъни ташкилотнинг емирилиши ҳамда ривожла-ниши. Бундан ташқари, ташкилот ва муҳит ўртасида вақтинчалик мувозанат ҳам бўлиши мумкин, шу туфайли ташкилот бир қанча муддат ўзгармай қолади ёки фақат тескари ўзгаришларга учрайди. Ташкилотда бу ўзгаришлар бошқариш зуруриятини юзага келтиради. Бошқача қилиб айтганда, мақсадга йўналтирилган таъсир кўрсатади. Download 3.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling