7- мавзу: Жисмоний шахсларД
Download 19.28 Kb.
|
15-16
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг иқтисодий моҳияти.
- 2. Жисмоний шахс мол-мулк солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ ставкалари
7- Мавзу: Жисмоний шахсларДан олинадиган мол-мулк солиғи. Режа. 1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг иқтисодий моҳияти. 2. Жисмоний шахс мол-мулк солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ ставкалари. 3. Жисмоний шахс мол-мулк солиғидан имтиёзлар. 4. Жисмоний шахс мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби. 1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг иқтисодий моҳияти. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи - бу бевосита солиқ бўлиб, у ўзининг ушбу сифати билан моддий бойликларни олиш ва жамғариш жараёнида ундирилади. Республика фуқароси, бошқа давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс, Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти бўлишидан қатъий назар солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган жисмоний шахслар мол-мулк солиғи тўловчилари бўлиб ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиш предмети жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан ҳисоблаб чиқилади, бунда солиқ органи томонидан ёзиб бериладиган тўлов хабарномаси тўловчиларга ҳар йили жорий йилнинг 1 майидан кечиктирилмай топширилади.. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ унинг ҳар йили 1 январ холатига кўра рўйхатга олиш (инвентаризация) қийматига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисоблаб чиқилади. 2. Жисмоний шахс мол-мулк солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ ставкалари Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғининг тўловчилари бўлиб солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган фуқаролар ҳисобланади. Жисмоний шахслар мол-мулкига қуйидагилар киради ва улар умумий қиймати солиқ объекти бўлади: а). Уй жойлари. б). Квартиралари. c). Гаражлар ва бошқа иморатлар. д). Бинолар ва иншоатлар қиймати (инвентар қиймати) Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари ҳар йили келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади. Масалан: 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги 2455-сонли қарори билан жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг қуйидаги ставкаси белгиланган: 7.2.1-жадвал Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ставкаси 1
Жисмоний шахслар мулки қиймати ҳисобланмаган бўлса Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида шартли равишда 20 328,0 сўм бошқа шаҳарлар ва қишлок жойларида 8 833,0 сўм қилиб олинади. Download 19.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling