7- мавзу: Жисмоний шахсларД


Жисмоний шахс мол-мулк солиғидан имтиёзлар


Download 19.28 Kb.
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi19.28 Kb.
#1639700
1   2   3
Bog'liq
15-16

3. Жисмоний шахс мол-мулк солиғидан имтиёзлар.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича қуйидаги фуқаролар озод этилади.
- Хизматни харакатдаги армия таркибига кирган харбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда ўтаган харбий хизматчилар, шуниндек собиқ партизанлар жумласидан бўлиб, 1941-1945 йиллардаги уруш хамда собиқ СССРни химоя қилиш бўйича бошқа жанговар харакатлар қатнашчилари, хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар харакатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибига ўтган харбий хизматчилар хамда ўқув ва синов йиғинларига харбий хизматга мажбурлар.
- Ўзбекистон қахрамони, Совет иттифоқи қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражали «Шухрат ордени» билан тақдирланган шахслар.
- Қаҳрамон оналар, шунингдек ўн нафар ва ундан ортиқ фарзанди бор аёллар.
- Пенсионерлар, шуниндек 1 ва 2 гурух ногиронлари, муддатли хизмат харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари - хизматни ўташ даврида;
- Харбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ёки фронтда бўлиш туфайли орттирилган касаллик оқибатида халок бўлган харбий хизматчиларнинг ота-оналари ва бошқа турмуш қурмаган рафиқалари;
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулотда вазирликлари, Миллий Хавсизлик Хизмати харбий хизматчилари жумласидан бўлган ногиронлар, ички ишлар органларининг хизмат вазифаларини адо этаётганда ярадор бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ногирон бўлиб қолган бошлиқлар ва оддий хизматчилар жумласидан бўлган шахслар.
Ушбу моддада назарда тутилган имтиёзлар мол-мулк эгасининг танловига қараб, мол-мулкининг хар бир тури бўйича фақат бир объектга тааллуқли бўлади. Бунда имтиёзлар фақат мол-мулк имтиёзига эга бўлган шахснинг мулки бўлганидагина тақдим этилиши лозим.
4. Жисмоний шахс мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ, солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар олиш хуқуқига эга бўлган шахслар зарур хужжатларни солиқ органларига тақдим этадилар.
Бир неча мулкдорнинг улушбай асосидаги умумий мулки бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи хар бир тўловчи томонидан ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ улар барпо этилган ёки сотиб олинган йилдан кейинги йилнинг бошида тўланади.
Мол-мулк солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномалари тўловчиларига солиқ идоралари томонидан хар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади. Жисмоний шахслар мол-мулк солиғини тенг улушларда икки муддатда - 15 июн ва 15 декабрдан кечиктирмай тўланади.
Солиқ тўловчи солиқни ортиқча тўлаган холда ортиқча тўлаган солиқ суммалари тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда солиқ тўловчига қайтарилади ёки бўлғуси ҳисоблар тўловига ўтказилади.
- қонун хужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
- тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.

Download 19.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling