7- мавзу: Жисмоний шахсларД


Download 19.28 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi19.28 Kb.
#1639700
  1   2   3
Bog'liq
15-16


7- Мавзу: Жисмоний шахсларДан олинадиган мол-мулк солиғи.
Режа.
1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг иқтисодий моҳияти.
2. Жисмоний шахс мол-мулк солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ ставкалари.
3. Жисмоний шахс мол-мулк солиғидан имтиёзлар.
4. Жисмоний шахс мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби.


1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг иқтисодий моҳияти.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи - бу бевосита солиқ бўлиб, у ўзининг ушбу сифати билан моддий бойликларни олиш ва жамғариш жараёнида ундирилади.
Республика фуқароси, бошқа давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс, Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти бўлишидан қатъий назар солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган жисмоний шахслар мол-мулк солиғи тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солиш предмети жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан ҳисоблаб чиқилади, бунда солиқ органи томонидан ёзиб бериладиган тўлов хабарномаси тўловчиларга ҳар йили жорий йилнинг 1 майидан кечиктирилмай топширилади..
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ унинг ҳар йили 1 январ холатига кўра рўйхатга олиш (инвентаризация) қийматига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисоблаб чиқилади.
2. Жисмоний шахс мол-мулк солиғи тўловчилари, объекти ва солиқ ставкалари
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғининг тўловчилари бўлиб солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган фуқаролар ҳисобланади.
Жисмоний шахслар мол-мулкига қуйидагилар киради ва улар умумий қиймати солиқ объекти бўлади:
а). Уй жойлари.
б). Квартиралари.
c). Гаражлар ва бошқа иморатлар.
д). Бинолар ва иншоатлар қиймати (инвентар қиймати)
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкалари ҳар йили келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади. Масалан: 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги 2455-сонли қарори билан жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг қуйидаги ставкаси белгиланган:

7.2.1-жадвал


Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг ставкаси 1



Солиқ солинадиган объект

Ўлчов бирлиги

Солиқ ставкаси

1

Уй жойлар, квартиралар, дала ҳовлилар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар қийматидан

%

15

2.



Уй жойлар, квартираларнинг умумий хожмидан (шаҳар жайларида):







200 кв.м.дан-500 кв.мгача

%

1,8

500 кв.м.дан юқори

%

25

3

Уй жойлар, квартираларнинг умумий хожмидан (бошқа жайларида):
200 кв.м.дан юқори

%

1,8

Жисмоний шахслар мулки қиймати ҳисобланмаган бўлса Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида шартли равишда 20 328,0 сўм бошқа шаҳарлар ва қишлок жойларида 8 833,0 сўм қилиб олинади.



Download 19.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling