2. Билим, кўникма, малака, касб, иқтисослик, меҳнат жараёни,
технологик жараён.
Билим – назарий маълумотларда ифодаланган ва ишлаб – чиқариш
топшириқларини онгли равишда бажариш учун зарур умумлашган
тажрибадир. Билимларни ўзлаштириш, ходисаларни, тушунчаларни ва
қонуниятларни билиб олишдир.
Кўникма – инсоннинг ўзидаги билимларга таяниб ва маълум талабларга
риоя қилиб меҳнат жараёнини бажарилишидир.
Малака – онгли равишда бажариладиган иш учун бир хил меҳнатни кўп
марта такрорланадиган таркибий қисмидир.
Касб – инсоннинг доимий такрорланиб турадиган ишлаб – чиқариш
фаолияти бўлиб, умумий ва махсус таълим олиш билан ўзлаштирилган билим
ва малакаларни талаб қилади.
Иқтисос – мукаммал эгалланиб олинган тор мехнат фаолияти.
Технологик жараён – ҳар қандай буюмни яратиш учун ашёлар холатини
ўзгартиришдир.
Ишлаб –
чиқаришжараёни – хар қандай машина механизм ва айрим
деталларни яратиш.
Технологик операция – бир ёки бир нечта ишчилар бажарадиган иш
қисмидир. (масалан, арралаш, эговлаш).
Иш –
усули – эговни қўлга олиш.
Меҳнат харакати – бир вақтнинг ўзида зубила билан болғани қўлга
олиш.
Иш харакати – болға билан зубилани уриш.
Мустахкамлаш учун саволлар:
1. Мулк хақида тушунча беринг.
2. Маркетинг ва менежмент фаолиятига тушунча беринг.
3. Билим, кўникма ва малака деганда нимани тушунасиз?
4. Технологик жараён нимани билдиради изохлаб беринг.