7- мавзу: менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усуллари


Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили


Download 222.59 Kb.
bet7/14
Sana18.11.2023
Hajmi222.59 Kb.
#1783562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
7- мавзу менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усулл-www.hozir.org

Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор
иқтисодиѐти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
тамойили муҳим аҳамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув
кадрларига қатъий талаблар қўяди, уларнинг ишбилармонлик
сифатлари, ишлаб чиқариш олдида турган масалаларни белгилайди.
Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор,
шахсий фойда учун ҳаракат қилувчи, тадбиркор кишилар фаолият
юритиши керак.
Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз
фаолияти учун жавобгар бўлиши, бунда маълум таваккалчилик ҳам
ҳисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари
бўлиши керак.





5.Менежмент жараёнининг мазмуни 
Менежмент бутун бошқарув тизимининг узлуксиз амал
қилиши жараѐнини ифодалайди. У меҳнат жараѐнининг барча
хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараѐнини технология
(қандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай
тартибда) нуқтаи назаридан тавсифлаш мумкин.
Менежмент жараѐни мазмунининг уч жиҳатини ажратиш
мумкин:
-техникавий жараѐнни бошқариш;
-ишлаб чиқариш жараѐнни бошқариш;
-иқтисодий ва ижтимоий жараѐнни бошқариш.
Техникавий жиҳатдан бу маҳсулот ишлаб чиқаришни
бошқариш; ишлаб чиқаришда - бу ишлаб чиқаришни ташкил
этиш жараѐни, яъни бўлинма, цех, корхоналар ўзаро таъсирини
бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш кучи ва
бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш,
ижтимоий жиҳатдан - бу меҳнат жамоасининг ижтимоий
эҳтиѐжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир.



Менежмент жараѐни технологияси бошқарув ходимлари


томонидан бажариладиган операция ва амаллардан
иборатдир.
Менежмент жараѐнини қуйидаги даврларга бўлиш
мумкин: мақсад қўйиш, ахборот фаолияти, таҳлилий
фаолият, бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва
ҳаракатлар вариантларини танлаш. Менежмент жараѐни
босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги
схемада акс эттириш мумкин.
Бошқарув операциялари - раҳбар ва бошқарув
аппаратининг оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва
бирикиши натижасида менежмент жараѐни ташкил топади.
Масалан, таҳлилий фаолият учун корхонанинг йиллик ва
ойлик ҳисоботларини олиш, улар тадбирлар ишлаб чиқиш
ҳамда уларни менежмент жараѐнига тадбиқ қилиш лозим.
Менежмент жараѐнини амалга ошириш воситаларига энг
аввало ахборотни киритиш лозим.



Бошқарув операцияларининг катта қисми ахборот билан


ишлашдан иборатдир. Бошқарув операциясини амалга ошириш
усуллари - ахборот-таҳлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахборот-
таҳлил фаолият ахборот йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва қайта
ишлаш; таҳлил, ҳисоб, қарорлар варинатларини ишлашдан
иборат. Ташкилий фаолиятга - тушунтириш, ишонтириш,
рағбатлантириш
ва
вазифаларни
тақсимлаш
усуллари,
фаолиятни назорат қилиш ва ҳ.к.лар киради.
Бошқариш учун фақат нимани қандай қилишни хал этиш
эмас, балки ташкил этиш, қизиқтириш, ишонтириш,
тушунтириш, назорат қилиш ҳам зарур. Айни шу операциялар
йиғиндисидан раҳбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади.
Шундай қилиб, менежмент жараѐни раҳбар ва бошқарув
аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун кишиларнинг
биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли
ҳаракат қилишидир.



Мақсад
Вазият


Муаммо
қарор
Мақсад
қўйиш
Ахборот
фаолияти
Тахлилий
фаолият
Харакат
вариантлар
ини танлаш
Ташкилий
амалий
фаолият

Download 222.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling