7- мавзу: менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усуллари
Менежмент функцияларининг мазмуни ва моҳияти
Download 222.59 Kb.
|
7- мавзу менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усулл-www.hozir.org
7.Менежмент функцияларининг мазмуни ва моҳияти.
Ҳар
менежмент функцияси бошқарув ходимларининг ўзига хос фаолиятини туридир, меҳнатни касбий тақсимоти, бошқарув соҳасидаги ихтисосланиш натижасидир. Ушбу фаолиятни ўзига хослиги шундаки, ҳар бир функция берилган мақсадни бажарилишига йўналтирилган. Шунинг учун у ўзининг мавжуд ролини ўйнайди ва бошқарув ходимларининг умумий фаолиятини таркибий қисми ҳисобланади. Функция лотинча «function» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бажо келтириш, бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий сўзлар луғатида функцияни «фаолият даражаси», мажбурият, мақсад ва роль деб ифодаланади. Менежмент функциялари бошқарувчи ва бошқарувчи тизимларни бир бутун қилиб боғлаб, аниқ мажбуриятлар билан тавсифлайди. Улар бажарилмаганда бошқарув жараѐнининг самараси паст бўлади. Менежмент функцияларига бир қатор муттафакирлар ўзларини назарий қарашлари билан асос солганлар. Ф.Тейлорнинг фикрича ҳар бир хизматчи энг юқори лавозимдан энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак. Баъзи бир мутахассислар менежмент функцияларини ўз қарашларида асосий таянчни мазмуний томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирлганлар. энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак.Менежмент функцияси деганда, улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги ташкилий фаолият, яъни шундай зарур меҳнат фаолияти турига бевосита ахборотни ишлаб чиқаришни бошқарувнинг манфаати учун ҳаракати ва ишлатилиши билан боғлиқлиги, шу жумладан зарур қарорлар ишлаб чиқилишини тушунилади. Баъзи бир муаллифлар менежмент функциясини бошқарув субъектларини ҳаракат операцияси деб таъкидлаган бўлсалар, бошқалари ижтимоий жамият бирлашмаси фаолияти бир қисмини тартибга солиниши, учинчи эса объектив зарур, барқарор такрорланувчи ҳаракат деб қайд этганлар. Менежмент жараѐни энг аввал унинг олий мақсадини аниқлашдан ва шу билан бирга уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади. Маълумки, режалаштириш менежментнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади. Режалаштириш энг аввало келажакни белгилаш унинг самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишларини танлашдир. қарорларнинг энг мақбул вариантларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлашдан иборатдир. ҳозирги вақтда режалаштиришнинг муҳим йўналиши келажакни башорат қилишдир. Келажакни башорат қилиш иқтисодий математик усуллар ѐрдамида математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Менежментнинг ташкил этиш функцияси кўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника база яратиш, бошқарув аппаратининг мақсадга мувофиқ ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъѐрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги андозалар, бошқарув бўлинмалари ҳақидаги қоидалар, функциявий йўриқномалар тайѐрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ташкил этиш функцияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий – ташкилий боғланишига белгиланган режаларни маълум тартиб ўрнатиб бажарилишини таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, корхонада барча жараѐнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради. Менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси белгиланган дастурни ѐки мақсадга мувофиқ режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараѐнларининг бир меъѐрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган меъѐрдан оғишини бартафар этади. Бу корхонада зарурий тартиблили ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар орасидаги алоқалар доимо ҳар бир меъѐрда давом этмайди. Бўлимларнинг функциявий мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасликлари ўзаро алоқаларда узилишлар, жараѐнларда оғишлар вужудга келади. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади. Менежментнинг рағбатлантириш функцияси-бу инсон омилини фаоллаштириш, унинг манфаатлари юлида ғамхўрлик қилишни бошқаришдир. Рағбатлантириш инсонни фаолиятга йўналтирувчи, уни муайян мақсадларга эришиш учун ҳаракатга чорловчи кучдир. Раҳбар томонидан ходимларни ўз вақтида рағбатлантиб бориш, уларни самарали бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Бошқаришнинг самарадорлиги рағбатлантириш тизимининг қанчалик муваффақиятли амалга оширилганлигига боғлиқдир. Менежментнинг назорат қилиш функцияси амалда белгиланган топшириқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъѐрда давом этишини кузатиш, узилиш ҳолатларни, ўрнатилган талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлайди. Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, чунки, корхонанинг функцияси барча буғинлари ва бўлинмаларига (технологик жараѐнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, бўлим ва бўлинмалар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ҳоказо) кириб боради ва бошқаришни бошқа функциялари билан яқин боғланган бўлади. Шундай қилиб, менежментнинг назорат функцияси корхона фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишдан доим хабардор бўлиб туриш имконини беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling