7- мавзу: менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усуллари


Менежмент жараёни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқлик


Download 222.59 Kb.
bet8/14
Sana18.11.2023
Hajmi222.59 Kb.
#1783562
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
7- мавзу менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари ва усулл-www.hozir.org

Менежмент жараёни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқлик 



Менежмент жараѐнини амалга ошириш тартибига кўра уни


қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: мақсад, вазият, муаммо,
қарор қабул қилиш. ҳар бир таъсир этишни амалга оширишдан
аввал унинг мақсади аниқланиши лозим, чунки менежмент
маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади.
Менежмент жараѐнининг чунки менежмент маълум мақсадга
эришиш учун амалга оширилади. жараѐнининг кейинги босқичи
бошқарув жараѐнидаги вазиятни таҳлил қилишдан иборат. У
менежмент тизимнинг ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш
йўлларини излаш ѐки ундаги салбий хислатларни бартараф
қилиш билан боғлиқ ишларни тавсифлайди.
Муаммо босқичида тизимнинг ҳозирги ҳолати ва уни
ривожлантириш мақсадига нисбатан у қарама-қаршиликларини
аниқлаш кўзда тутилади. қарор қабул қилиш босқичи
раҳбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини ифодалаб,
қарор қабул қилиш билан бошқариладиган тизимга таъсир
ўтказила бошланади.





6.Менежмент мақсади, турлари ва уларга қўйиладиган асосий 
талаблар.
Маълумки, менежмент мақсади корхонани юқори натижага
эришишини таъминлашдир. Жорий мақсадлар ўз ичига шундай
мақсадларни оладики, уларни амалга оширилиши раҳбар ва
хизматчиларни кундалик хизмат мақсадларга эришишнинг
усуллари бурчи ҳисобланади. Бу каби, воситалари ва
услублари маълумдир.
Чекланишлар фақат уларга эришишни аниқ муҳлатини
ўрганиш билан боғлиқ. Истиқболдаги мақсадлар эса корхонанинг
келажакда эришиши ва қўлга киритиши лозим бўлган натижалар,
имкониятлар учун ишлаб чиқилади.
Муаммовий ва инновацион мақсадлар оддийлардан сезиларли
даражада фарқ қилади. Бу фарқни асл маъноси уларга эришиш
тавсифидадир. Муаммовий ва инновацион мақсадлар катта ақлий
энергия сарфини талаб қилади, чунки ўзига янги элементни қамраб
олади. У ижодий натижани қўлга киритиш учун аниқланади ва
ишлаб чиқилади.




Сифатни назорат қилиш бўлими раҳбари олдига қўйилган


мақсад маълум муддат давомида бунинг сабабини аниқлаш ва
маҳсулот сифатини яхшиладан иборат. Муаммовий мақсадлар
қаторига яна инновацион мақсадларни қўйиш керак. Улар янги
усулларни излаш ва ишлаб чиқиш, янги восита ва янги маҳсулот
билан боғлиқдир.

Масалан, реклама бўлимининг мутахассисининг мақсади,
товар учун янги, самаралироқ, реклама яратиш ва уни
телестудияга 1 сентябрга йўллаш эса инновацион мақсаддир,
чунки уни мазмуни бўйича далолат бериб турибди. Изланиш
бўлимининг хизматчиларини инновацион мақсади қуйидаги
масаладан иборат: «1 июлга 3 та янги товарни экспорт сотувчи
учун текшириб мақомига етказиш».



Раҳбар ѐки хизматчи ўз олдига қўйган мақсади қанчалик


машшақатли бўлса, унда шунчалик муаммовийик кўпдир.
Шуни айтиш керакки, муаммовийлик тушунчаси фақат
объектив табақа бўлиб қолмасдан, балки у ўзига салмоғи
субъектив омилни қамраб олган. Битта мақсад бир хизматчи
учун оддий ҳисобланса, бошқаси учун эса муаммовий
ҳисобланади. Биринчи ҳолатда хизматчи унга эришиш учун
зарурий усулларга эга бўлса, қўйилган вазифани катта
қийинчиликларсиз бажариш учун етарли билим ва қобилиятга
эга бўлади.


Download 222.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling