7-1mt-21 magistranti ne’matova shirinoy nizomiddinovna «Муаммо» технологияси


Download 62.71 Kb.
Sana14.08.2023
Hajmi62.71 Kb.
#1666942
Bog'liq
5-mustaqil ta’lim

5-mustaqil ta’lim Fan: Maktabgacha ta’limda innovatsion texnologiyalar mavzu: muammo texnologiyasi

7-1MT-21 magistranti NE’MATOVA SHIRINOY NIZOMIDDINOVNA

«Муаммо» технологияси

  • Технологиянинг мақсади: талаба (лки ўқувчи)ларга ўқув предметининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятларнинг ечимини тўғри топишларига ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечищда мос услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга ўргатиш.
  • Ўқитувчи талаба (лки ўқувчи)ларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич талаба (лки ўқувчи)лардан максимум диққат-эътибор талаб қилишини, машғулот давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай кайфият талаба (лки ўқувчи)ларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва бажаришга қизиқиш уйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади:

Машғулотни ўтказиш тартиби
талаба (лки ўқувчи)лар томонидан машғулот учун тайёрланган кинолавҳани диққат билан томоша қилиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш, хотирада сақлаб қолиш ёки дафтарларига белгилаб қўйиш (агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у ҳолда ўқитувчи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо балн қилинган матн, китобдаги ўқув материалидан фойдаланиши мумкин);
ҳар бир гуруҳ аъзолари томонидан ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги қоғозга фломастер билан ёзиб чиқади;
берилган аниқ вақт тугагач, тайёрланган ишни гуруҳ вакили томонидан ўқиб эшиттирилади;
ўқитувчи гуруҳлар томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатилади;
тарқатилган қоғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;
ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси танлаб олган муаммосини ёзиб, мустақил равишда таҳлил этади.

Масалан:


Муаммонинг
тури

Муаммони келиб
чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш
йўллари ва Сизнинг ҳаракатларингиз

Тоза ичимлик суви- нинг камлиги

Сувни тоза сақлашга эътиборнинг камлиги

Табиат ва сувни сақ-лашга оид тадбирлар ўтказиш

якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир талаба (лки ўқувчи) бажарган таҳлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради;

якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир талаба (лки ўқувчи) бажарган таҳлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради;

муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади;

ҳимоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга қизиқарли ишлари учун миннатдорчилик билдиради.

  • Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида талаба (лки ўқувчи)лар қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқланиши кераклигини, кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва усулларни танлаши ҳамда ўз ҳаракатларини аниқ белгилаб олишлари кераклигини билиб оладилар.

Download 62.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling