7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш


Download 478.36 Kb.
bet15/32
Sana28.12.2022
Hajmi478.36 Kb.
#1016431
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
С да дастурлаш 1 кисм 1 семестр

Назорат саволлари:

  1. Директиванинг вазифаси?

  2. Шарт директивалари ҳақида маълумот беринг?

  3. Алмаштирувчи қатор директивалари ҳақида маълумот беринг?

7. Чизиқли жараёнларни дастурлаш


Режа:

  1. Чизиқли жараён ҳақида тушунча

  2. Маълумотларни форматлаб чиқариш

  3. Чизиқли жараённинг дастури ва натижалар таҳлили

7.1. Чизиқли жараён ҳақида тушунча
Алгоритмлар назариясидан маълумки ҳисоблаш жараёнларини шартли равишда уч хил гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Чизиқли жараёнлар;

  2. Тармоқланувчи жараёнлар;

  3. Такрорланувчи жараёнлар.

Чизиқли жараённи ҳисоблаш алгоритми қатъий кетма-кетлик асосида амалга оширилади. Бундай жараённи ҳисоблаш учун ўзлаштириш операторининг ўзи етарли бўлади.
Ўзлаштириш оператори бу тенгдан иборат. C++ дастурлаш тилининг бошқа дастурлаш тилларидан яна бир фарқи шундаки, бу дастурлаш тили барча математик амалларнинг ўзлаштириш операторлари мавжуд.
7.2. Маълумотларни форматлаб чиқариш
printf функцияси кўрсатилган параметрларни стандарт оқимга чиқариш учун ишлатилади. Функция iostream.h модулида жойлашган бўлиб, умумий кўриниши қуйидагичадир:
printf(control,arg1,arg2,…)
control бошқарувчи қатор деб аталиб икки турдаги символлардан иборат бўлади: оддий чиқарилувчи символлар ва навбатдаги параметрни ўзгартириб чиқарувчи спецификациялар. Ҳар бир спецификация % символидан бошланиб ўзгартириш турини кўрсатувчи символ билан тугайди. % белгиси ва ўзгартириш орасига қуйидаги символларни қўйиш мумкин. Чиқарилаётган аргумент чапга текислаш лозимлиги кўрсатувчи минус белгиси. Майдон минимал узунлигини кўрсатувчи рақамлар қатори. Майдон узунлигини кейинги рақамлар қаторидан ажратувчи нуқта. Бирор қатордан қанча символ ажратиб олиш лозимлигини ҳамда float ёки double типидаги сонларда нуқтадан кейин қанча каср рақамлари босиб чиқарилишини кўрсатувчи кўрсатувчи рақамлар кетма - кетлиги.
Чиқарилаётган сон long типига тегишли эканлигини кўрсатувчи узунлик маркери – l.
Ўзгартириш символлари қуйидагилардан иборат.
d – параметр ўнли бутун сонга айлантирилади.
o – параметр ишорасиз ва биринчи рақами 0 бўлмаган саккизлик сонга айлантиради.
x – параметр ишорасиз ва 0x белгисиз ўн олтилик сонга айлантиради.
h – параметр ишорасиз ўнлик сонга айлантиради.
c – параметр битта символ деб қаралади.
s – параметр сатр символлар нулинчи символ учрамагунча ёки кўрсатилган сондаги символлар босилади.
e – параметр float ёки double типидаги сон деб қаралади ва ишорали m.nnnnnnE+-xx кўринишидаги ўнлик сонга келтирилади.
f – параметр float ёки double типидаги сон деб қаралади ва ишорали m.nnnnnn кўринишидаги ўнлик сонга келтирилади.
g – %e ёки %f сифатида ишлатилади.
% дан кейинги символ ўзгартириш символи бўлмаса у босмага чиқарилади.
% символини ўзини босмага чиқариш учун %% белгисини бериш лозим.
Мисол сифатида қуйидаги дастур қисмини қўриб чиқайлик:
int a = 10;
printf(“%i\n”,a);
float b = 10.52;
printf(“%f\n”,b);
double c = 1.2564458E+2;
printf(“%5.2\n”,c);

Download 478.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling