7-маьруза. Қувват кучайтиргичлар
бу ерда ч иы R R n н (
Download 0.56 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq77[1]
бу ерда
ч иы R R n н (7.1) Бирламчи ва иккиламчи чулҳамларнинг урамлар сони нисбатларини танлаш йули билан чиқишда максимал фойдали қувват Хосил қилиш мумкин. Кучайтиргич элиментлари сифатида қувватли транзисторлар ГТ402А ва Х.з фойдаланилади. Резисторли кучайтиргич схемасидаги каби транзистор базасига UБ сигнал берилса, эмиттердан базага кирилаётган коваклар (р) миқдори сигнал ўзгаришига мос равишда ўзгаради, демак, коллектор токи Ҳам ўзгарар экан. Колектор токининг ўзгарувчан ташкил этувчиси (Iк ) сигнални ўзгариш шаклини такрорлайди. Ток Iк чиқиш трансформаторининг бирламчи чулҳамидан утади ва унинг иккиламчи чулҳамида Э.Ю.К. Хосил қилади. Нагрузкадаги олинаётган фойдали қувват Рн=0,1 Uк.э Iк бўлади. Транзисторли кучайтиргичларнинг Ф.И.К. лампаларникига нисбатан бир неча марта юқори ва 40% атрофида бўлади. Қувват кучайтиргичлари, асосан, кучайтиришнинг охирги босқичида қулланилади. Шунинг учун улар чиқиш каскади деб аталади. Қувват кучайтиргичнинг асосий вазифаси қурилманинг истеъмолчисини энг катта ва керакли миқдордаги қувватга эга бўлган сигнал билан таъминлаш ва бунда максимал фойдали иш коэффициентига эга булишдир. Шу сабабли қувват кучайтиргичларининг асосий параметрларига нагрузкада ажраладиган қувват, фойдали иш коэффициенти ва чизиқли булмаган бузилишлар коэффициенти киради. Замонавий кучайтиргичларнинг чиқиш қуввати ваттнинг булакларидан тортиб, то юзлаб киловаттгача етади. Қувват кучайтиргичида кучайтирувчи элемент вазифасини биполяр транзистор бажарганда, унинг уч хил уланиш схемасидан фойдаланилади. Кучайтиргич УБ схемада йихилганда қувватни кучайтириш коэффициенти ва чизиқли булмаган бузилишлар кичик бўлиб, ишлаш стабиллиги катта бўлади. УЭ схема асос бўлганда кучайтириш коэффициенти катта бўлиб, чизиқли булмаган бузилишлар Ҳам куп бўлади. Кучайтиргичнинг УК схемаси энг кам қулланилади. Транзисторли кучайтиргичлар уч хил кучайтириш режимида ишлайди: А, В ва АВ. Қувват кучайтиргичи А режимда ишлаганда чиқиш токи кучайтирилаётган сигналнинг бутун даври давомида оқиб туради. Чиқиш токи сигналнинг фақат ярим даври мобайнида оқиб турса В режимдаги кучайтириш дейилади. Чиқиш токи ярим даврга нисбатан купроқ вақт оқиб турадиган режим АВ иш режимидаги кучайтириш дейилади. Иш режимларини танлаш база ва эмиттер оралихига маълум миқдордаги кучлакишпи бериш орқали амалга оширилади. А режимида ишловчи қувват кучайтиргичига биз юқоридаги кўриб утган бир тактли УЭ кучайтиргич мисол була олади. Кучайтиргичнинг энергетик параметрларини аниқлаш учун 7.2 а-расмда келтирилган графикдан фойдаланамиз. Графикдан УЭ каскаднинг коллектор занжиридаги қувват: кп чик 5 , 0 I U P к орқали аниқланади. Энергия манбаидан олинаётган қувват: кп к I Е Р о Коллектор занжирининг фойдали иш коэффициенти: (7.2) Ушбу тенгликдан кўриниб турибдики кучланиш ва ток амплитудасининг энг катта қийматларида Ҳам А режимида ишловчи транзисторли қувват кучайтиргичининг фойдали иш коэффициенти 50% дан ошмайди. А режимида битта транзисторда йихилган кичик қувватли чиқиш каскадлари ишлайди. Агар кучайтиргичнинг чиқиш қуввати юқори бўлиши (5 Втдан ошиши) талаб қилинганда икки тактли икки транзисторда ёки икки лампада йихилган кучайтиртичлардан фойдаланилади. Икки тактли кучайтиргичлар АВ ва В режимида ишлайди ва уларнинг фойдали иш коэффициенти 50%дан ортади. Нагрузканинг уланиш усулига қараб чиқиш каскадлари трансформаторли ва трансформаторсиз бўлади. Трансформатор бохланишли кучайтиргичлар замонавий кучайтиргич қурилмаларида жуда кам қулланилмоқда. Трансформаторсиз чиқиш каскадларида бир типдаги ёки Хар хил типдаги транзисторлар ишлатилади. Улар икки - тактли схема асосида йихилади ва нагрузкага туғридан туғри уланади. Хозирги вақтда бйр типдаги транзисторларда йихилган схемалар кам қулланилади. Турли типдаги транзисторлар ишлатилганда уларнинг параметрлари ухшаш (идентлик) бўлади ва уларни комплементар деб аталади. 7.2- расмда курсатилган трансформаторсиз комплементар транзисторларда йихилган чиқиш каскадининг киришига бир фазали кучайтирилаётган кучланиш U кир (бу ерда соддалаштириш учун аргумент = t тушириб қолдирилган) берилади. Иккала транзистор эмиттер такрорлагичи схемаси асосида ишлатилиб, иккита хар хил қутбли бир хилдага энергия манбалари +Е к ва -Е к орқали таъминланиб турилади. Кучайтиргич каскадида, нагрузка транзисторлар эмиттерларининг умумий бохланиш нуқтасига уланади. Трансформаторсиз чиқиш каскадининг ишлаш режимини ундаги ток ва кучланишнинг вақт диаграммалари асосида кўриб чиқамиз (7.2 б - расм). 7.2- расм. Трансформаторсиз комплементар транзисторларда йихилган чиқиш каскади. а- схемаси; б-ток ва кучланишнинг вақт диаграммаси. Транзисторлар схемада алмашиниб В режимда ишлайди. Масалан, 0 ... бурчак итенрвалида кириш гармоник мусбат ярим тўлқинда транзистор VT1 (n-р-n типдаги) очилиб нагрузкага коллектор токининг импулхсини ўтказади. Бунда нагрузкада яқин кучланишининг U чик мусбат ярим тўлқини ажралади. Интервалл ... 2 да каскаднинг киришига кириш кучланишининг манфий ярим тўлқини келиб, транзистор VT2 р-n-р типдаги ва нагрузка орқали i к2 импулхс токи оқади ва унда чиқиш кучланишининг U чик манфий ярим тўлқинини пайдо қилади. Қувват кучайтириш каскади графоаналитик усулда транзисторлардан бирининг статик характеристикасидан фойдаланиб ҳисобланади, масалан, VT1 (7.3 - расм). Ўзгарувчан ток бўйича нагрузка чизихини Е к нуқтадан ўтказилади. Нагрузка чизихини охиш бурчаги R н нагрузканинг қаршилиги билан аниқланади. 7.3- расм. В режимида ишловчи транзисторнинг диаграммаси. Транзисторларнинг энергия манбаидан олиб сарф қилинаётган токининг уртача қуввати (7.3) Энергия манбаидан истеъмол қилинаётган қувват, (7.4) Транзисторлардан нагрузкага (истеъмолчига) берилаётган қувват, (7.5) Коллектор занжирини фойдали иш коэффициенти (7.6) Ушбу тенгликдан, коллектор занжирининг ФИК чиқиш кучланишининг амплитудаси ортганда ва U кm =Е к бўлганда чегаравий қийматига -78,5% етишини аниқлаш мумкин. Юқорида келтирилган схемада Хар иккала транзисторлар эмиттер такрорлагич (қайтаргич) схемаси бўйича уланган (схемани икки тактли эмиттер такрорлагич деб Ҳам аталади), шу сабабли кучайтиргични чиқиш қаршилигини кичик қаршиликли нагрузка билан мослаштириш осон бўлади. Лекин, бунда чиқиш кучланиши кириш кучланишидан ортиб кетмайди ва қувватни кучайтириш токни кучайтириш Ҳисобига бўлади. Қувват кучайтиргичларнинг В режимда ишлашидаги асосий камчилиги транзисторлар характеристикасининг бош қисмидаги ночизиқлик натижасида ночизиқли бузилишларининг пайдо бўлишидир. Бу камчилик транзисторларни оралиқ режим АВга киритиш билан хал қилинади. Бунинг учун транзисторлар базасига (асосига) катта булмаган манфий силжитиш кучланиши берилади. Базавий силжиш манбаи сифатида диодлар, стабилитронлар ёки диод сифатида уланган транзисторлар қулланилади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling