7 маъруза (4 соат)


Download 211 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi211 Kb.
#1630481
Bog'liq
7-maruza


7 - МАЪРУЗА (4 соат)
Планли инженер-геодезик тармоқлар
Режа:
1.Тармоқ турлари, аниқлиги.
2.Тармоқ аниқлигини ҳисоблаш усуллари.
3.Триангуляция тармоғи лойиҳасини аниқлаш.
Планли ва баландлик инженер – геодезик тармоқлари шаҳарлар ҳудудида, йирик саноат ва энергетик объектларда тузилиб, лойиҳавий – қидирув ва қурилиш ишларини бажаришда асос бўлиб хизмат қилади. Планли инженер-геодезик тармоқлар триангуляция, полигонометрия, чизиқли - бурчак, трилатерация ва геодезик қурилиш тури кўринишида барпо этилади.
Планли инженер-геодезик тармоқлар аниқлиги, зичлиги ва барқарорлигига бўлган талаблар турлича бўлади. Бу қидирув, лойиҳалаш, қурилишда ва инженер-геодезик иншоотлардан фойдаланишда ечиладиган масалаларнинг турлилигига боғлик. Инженер-геодезик тармоқларни барпо этишда давлат таянч тармоқларидан асос сифатида фойдаланилади.
Давлат планли геодезик тормоқлари тавсифи қуйида 1-жадвалда келтирилган:
7.1-жадвал

Кўрсаткичлар

1

2

3

4



Триангуляция томон узунлиги, км
Базис томонни ўлчаш нисбий хатолиги
Заиф томоннинг нисбий хатолиги
Бурчак ўлчаш ўрта квадратик хато, сек.
Учбурчак бурчаклари йиғиндисининг йўл қўя -рли чекили хатоси, сек.
Учбурчакда энг кичик бурчак қиймати

7-20

1:400000
0,7


3

30


7-20

1:300000
1:200000


1,0
4


30


5-8

1:200000
1:120000


1,5
6


20



2-5

1:200000
1:70000


2,0
8


20


Давлат планли геодезик тармоғи 1,2,3 ва 4 синфларга бўлинади ва улар бир-биридан бурчак ва масофа ўлчаш аниқлиги, тармоқ томонлари узунликлари, ҳамда барпо этиш тартиби билан бир-биридан фарқ қилади.
4-синф полигонометрия тармоғи тавсифи қуйида келтирилган.
Йўлнинг чекли узунлиги, км.
алоҳида…………………………………………………………………………10
дастлабки пункт билан тугун нуқта ораси…………………………………….7
тугун нуқталар ораси……………………………………………………………5
Полигоннинг чекли периметри……………………………………………......30
Йўл томонлари узунлиги , км: энг катта …………………………………...2,00
энг кичик………………………………………………………………………0,25
Оптимал……………………………………………………………………….0,50
йўлда томонлар сони (мах)…………………………………………………….15
нисбий чекли хато………………………………………………………..1:25000
бурчак ўлчаш ўрта кв. хатолиги………………………………………………..2ъъ
йўл ёки полигон бурчак боғланмаслик чекли хатолиги…………………5*.
(н-бурчаклар сони)
Гидроузел қурилиши босқичида гидротехник иншоотларни режалаш ишларини бажариш учун махсус гидротехник триангуляция барпо қилиш талаб этилади.
Гидротехник триангуляциянинг ўзига хослиги базис томон ва учбурчакнинг қисқа томонлари орасидаги бурчак ўлчаш аниқликларига юқори талаб қўйилиши ҳисобланади. Бу томонлар узунлиги 0,5-1,5 км, бурчак ўлчаш аниқлиги 1-1,5ъъ , нисбий хатолик 1/200000-1/250000.
Йирик кўприк қурилишларда геодезик планли асос этиб махсус тармоқ – кўприк триангуляцияси барпо этилади.
Кўприк триангуляцияси асосан бир ёки иккита туртбурчак кўринишда тузилади. Базис томони узунлиги 1:200000-1:300000 нисбий хатоликда ўлчанади, учбурчак бурчаклари эса 1-2ъъ хатоликда ўлчанади.
Туннел трассасини жойга кўчириш учун планли асос бўлиб махсус тармоқ-тунел триангуляцияси хизмат қилади.
У чўзилган учбурчаклар занжиридан иборат бўлиб, иккала учи базис томон билан таянган томонлар узунлиги 2-7 км, бурчак ўлчаш ўрта квадрат. хатолиги 1" га тенг, энг заиф томон нисбий хатолиги 1:150000.
Ноёб иншоотлар ( кўп қаватли бинолар, миноралар радиотелескоплар, юқори ҳароратли гелиоқурилмалар) қурилишда жуда қиска томонли (25-50м) микротрилатерация ёки микротриангуляция тармоғи барпо этилади. Жойда тармоқ пунктлари 0,1-0,5 мм аниқликда белгиланади.
Инженер-геодезик тармоқлар мақсадга мувофиқ, иш юритишнинг энг қулай қоидаларини сақланган ҳолда тузилиши керак. Шу ўринда иккита масаладан биттаси ечилиши мумкин: берилган куч, восита ва вақтни сарфлаб юқори аниқлакдаги тармоққа эришиш ва кам маблағ сарфлаб берилган аниқликдаги тармоқни барпо қилиш.
Бу иккита ўзаро боғлик масалалар техникавий характеристикани ёки иқтисодий самарадорликни оширишга олиб келади.
Инженер-геодезик тармоқлар бир неча синф ва разрядлардан иборат, бўлиб, босқичма-босқич тузилади. Асосий мақсад имкон борича кам босқичли геодезик асос барпо этишга ҳаракат қилинади.
Ќисоблар учун дастлабки хатолар сифатида охирги босқични тузиш нисбий ҳатолиги қийматини (1:Т0) ва бошланғич нисбий ҳатолиги қабул қилинади.
Олдинги и босқич тармоғининг (7.1-шакл) АВ томони асос қилиб олинган бўлиб, нисбий хатоликка тенг дейлик.
У ҳолда кейинги и+1 босқич учбурчак томонларининг нисбий хатолигини қуйидаги формула орқали ҳисоблаш мумкин


(7.1)
Олдинги босқичдан кейинги босқичга ўтишдаги аниқликни таъминлаш коэффициентини Ки билан белгиласак; оралиқ босқичлар асос тармоқларини барпо қилиш қуйидагича ифодаланиши мумкин.


.

Агарда бўлса,




бундан
. (7.2)
босқичлар сонини ҳисоблаш формуласини келтириб чиқариш мумкин.

7.1-шакл.
Аммо, амалда АВС учбурчак бурчакларининг хатолигини эътиборга олсак, юқоридаги ифодага қўшимча аъзо қўшилади, натижада
(7.3)
Дастлабки хатоликда қўшимча хатоликнинг мавжудлиги формулада коэффициентини вужудга келтиради.


ни хисобга олган холда
.

Агарда десак,


. (7.4) (7.4) ифодадан кўриниб турибдики, босқичлар сонининг ортиб бориши, охирги
натижалар аниқлигини камайиб кетишига олиб келади.


Назорат саволлари:
1. Планли инженерик-геодезик тармоқлар нима учун хизмат қилади?
2. Планли инженерик-геодезик тармоқларнинг қандай турлари бор?
3. 4-синф полигонометрия тармоғи тавсифини келтиринг?
4. Трангуляция тармоғи лойиҳаси аниқлиги қанақа?


Таянч иборалар: Инженер геодизик, тармоқлар, планли, доимийлиги, триангуляция, полигонометрия.


Фойдаланилган адабиётлар: [2] [3] [5] [7].
Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling