7 маъруза биноларни совуқ сув билан таъминлаш тизимларини гидравлик ҳисоби


Биноларнинг ички сув таъминоти тизимини гидравлик ҳисоблаш


Download 336 Kb.
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi336 Kb.
#1615417
1   2   3   4   5
Bog'liq
Maruza7

2.Биноларнинг ички сув таъминоти тизимини гидравлик ҳисоблаш.
Гидравлик ҳисоблаш бошлашдан олдин қуйидаги тайёргарлик ишлари бажарилади:
1) Сув таъминоти тизими аксонометрияси ҳисобий участкаларга бўлинади. Бу иш энг юқори ва энг узоқ жойлашган санитар-техник жиҳоздан бошланиб, бино сув таъминоти тармоғи уланиши мумкин деб кўрсатилган қудуққача бажарилади. Ҳисобий участкалар санитар-техник жихозлар сони ўзгариши билан чегараланади.
2) Ҳисобий учатскаларда санитар-техник жиҳозлар сони ва участкалар узунлиги аниқлаб чиқилади.
3) Энг юқори жойлашган жиҳоз баландлиги аниқланади.
Гидравлик ҳисоблаш максимал холат учун бажарилади.
Ички совуқ сув таъминоти тармоқларини гидравлик ҳисоблаш бир сония ичидаги энг катта сув сарфи бўйича юритилади.
Хўжалик–ичимлик ва саноат корхоналарида ишлатиладиган сув тармоғи тизимлари ёнғин ўчириш учун ҳам ишлатилса, у ҳолда улар ўт ўчириш учун сарф бўладиган сув миқдорини, хўжалик–ичимлик ва саноат корхоналари учун сония ичидаги энг катта сув сарфи билан қўшиб, умумий сув сарфини аниқлаш вақтида ҳисобга оладилар.
Бир неча сув киритиш жойларига эга бўлган биноларда сув тармоқлари ҳисобида бу сув киритиш қувурларидан бирини ҳисобга олиш керак эмас.
Ички сув тармоғи қувури диаметрини аниқлашда унинг ўлчамларини қувурнинг энг кўп сув ўтказиш имкониятидан келиб чиқиб танланади. Пўлат қувурлардан оқаётган сувнинг энг катта тезлиги 400 мм диаметрли қувурлар учун 3 м/сония дан ошмаслиги керак.
Ички сув тармоқларини ҳисоблаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
- аксонометрик схема ва бинонинг бош режаси асосида бино ичидаги асосий сув олиш нўқталари белгиланиб, бинога қайси томондан сув киритилишига қараб, уни сув олиш тугунлари томон йўналтирилади;
- сув олиш йўналиши тармоқлар гидравлик ҳисоблаш керак бўлган оралиқларга ажратиб чиқилади;
- сув олиш йўналишида қандай миқдордаги сув оқиши кераклиги аниқланади;
- аниқланган сув миқдори асосида ҳар бир сув олиш оралиқларининг диаметри ва ундан оқаётган сувнинг тезлиги ва йўқотилаётган босим аниқланади;
- сув олинаётган оралиқларда йўқотилган босимларнинг умумий миқдори аниқланиб, ташқи сув тармоғининг босими билан қиёсланиб, зарур ҳолларда босим ошириш насослари ўрнатилади.
Гидравлик ҳисоблаш ишлари 2 – жадвалда олиб борилади. 2 – жадвалнинг 2 – устунига 1 – жадвалнинг 10 – устунидан q ва q - ларнинг қийматлари ёзиб олинади. Ҳисоблаш участкаларининг диаметрлари шаҳар водопровод тармоғининг босимини ҳисобга олган ҳолда танланиши керак. қувурларнинг ичидаги сувнинг тезлигини V = 0,9 – 2,5 м/с оралиғида қабул қилиш тавсия қилинади. Водопровод қувурларини гидравлик ҳисоблаш жадвалидан q , q лар учун V, d, i ларнинг қийматларини аниқлаймиз.
Жадвалда q нинг қиймати берилмаган бўлса, у холда иккита q1 ва q2 қийматни танлаймизки, q нинг қиймати иккаласининг ўртасида жойлашган бўлсин, яъни: q1 > q > q2 л/с
q нинг қийматига мос келувчи V ва i нинг қиймати интерполяция қилиш йўли билан аниқланади.
V1 - q1 нинг қийматига мос тезлик (м/с)
V2 – q2 нинг қийматига мос тезлик (м/с)
q нинг қийматига мос V – тезлик қуйидаги формула билан аниқланади:
V = V1 + (м/с)
i1 – q1 нинг қийматига мос босимнинг йўқолиши (м)
i2 – q2 нинг қийматига мос босимнинг йўқолиши (м)
q нинг қийматига мос босимнинг йўқолиши қуйидаги формула орқали топилади:
i = i1 + (м)
i нинг қиймати = 1000 i шаклида ёки мм сув устуни ўлчов бирлиги билан берилган бўлиши мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам ўлчов бирлигини (м) келтириб олиш ҳисоблаш ишларини енгиллаштиради.
Хўжалик – ичимлик водопровод тармоқлари учун махаллий қаршилик коэффициенти 0,3 га тенг қилиб олинади.
Лойиҳа қилинаётган водопровод тармоғи учун талаб қилинган босимнинг миқдори шаҳар водопровод тармоғи босимидан 5 – 6 м катта чиқса, насос – кўчайтириш қурилмалари танламасдан лойиҳа қилинаётган тармоқларнинг диаметрларини бир ўлчамга катталаштириб чиқиш тавсия қилинади, қайта бажарилган гидравлик ҳисоб 2а – жадвалда ёзилган.




1- жадвал


Водопровод тармоғидаги ҳисобли сув сарфини аниқлаш

Ҳисобли участкалар рақами

Санитар техник жихозлар сони, N

Истеъмолчилар сони, U

Максимал соатдаги сув сарфи Q, л/соат

Сув сарфи знг катта санитар жихоз

Санитар техник жихознинг ишлатилиш эҳтимоли, Р

Қиймат
N * Р

Коэффициент,
α

Ҳисобли сув сарфи
q = 5* q0 * α, л/сек

Изох

номи

сув сарфи
q0, л/сек

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1-2































2-3































3-4































4-5































5-6































6-7































7-8































8-9































…..


































































































































СУМ-ВК1































ВК1-ВК2































ВК2-ВК3































……..
































































2- жадвал
Водопровод тармоғини гидравлик хисоблаш

Ҳисобли участкалар рақами

Ҳисобли сув сарфлари,
q, л/сек

Ҳисобли участка узунлиги
L, м

Қувур диаметри
d, мм

Максимал соатдаги сув сарфи Q, л/соат



Сувнинг тезлиги
V, м/с

Босимнинг йўқолиши, м

1 м узунликда
i

Участка бўйича,
i* L

Маҳаллий қаршилик коэффи-циенти к

Умумий йўқотил-ган босим, Н

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1-2

























2-3

























3-4























4-5

























5-6

























6-7

























7-8

























8-9

























….










































































































СУМ-ВК1

























ВК1-ВК2

























ВК2-ВК3

























….





















































Download 336 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling