7-маъруза Глобал симли тармоқ технологиялари Х. 25, Isdn( Integrated Services Digital Network) Frame Relay


Download 1.65 Mb.
bet6/10
Sana03.11.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1741852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-ma\'ruza

FR тармоқ ускунаси ва фойдаланувчи қурилмаси ёрдамида интерфейс орқали маълумотларни пакетли коммутация кўринишида узатиш имконини беради. Интерфейс вазифасини бажарувчи тармоқ FR маълумот узатиш ва ташиш учун ишлатилиши мумкин ёки бирор бир корхона учун хизмат қилиши мумкин.

FR асосан линиядаги катта маълумотлар оқими учун мўлжалланган бўлиб, юқори кўрсаткични ва фойдани таъминлайди.

FR кадр формати

Кадр хар хил узунликда бўлиши мумкин. Кадрнинг максимал узунлиги 1600 октет. Байроқлар (flags) маълумотлар блоки боши ва охирини чеклаб туради. Бошидаги байроқдан иккита байт ахборот адресига (address) келади-сарлавха.

FCS-икки байтли кадрни назорат йиғиндиси (Fame control sum).

DLCI - уланиш идентификатори;

C/R - майдоннинг амалий қисми, FR протоколидан фойдаланмай, тармоқ орқали очиқ узатилади;

EA - адреснинг 2, 3 ёки 4 битли майдонини билдиради;

FECN- тугунда тиқилиб қолишлар тўғрисида ахборот беради;

BECN – манба тугунида тиқилиб қолишлар тўғрисида ахборот беради;

DE - кадрни идентификация қилади.

FR учун каналлар

Рақамли ажратилган алоқа канали. Агар уларни ёйиш учун восита бўлса, улардан фойдаланиш энг яхши вариант ҳисобланади.

Физик линия. Агар ташкилот физик (зичланмаган) линияга эга бўлса, у ҳолда ўрнатилган модем (яқин таъсирли ёки HDLC) ёрдамида 2 мбит/с узатиш тезлигига эга бўлган ўрнатилган рақамли канални олса бўлади. Репиторлардан фойдаланилмаса, бу канал 16 км масофагача алоқа ўрнатиб беради. FRAD модели ёрдамида оптик тола тезлигини 38 мбит/с гача ошириш мумкин.

Тонал частотали ажратилган каналлар (ТЧ). Кўп сонли FR тармоғининг тажрибаси ва ишлатиш амалиёти шуни кўрсатдики, ТЧ каналларини FR тармоғида ишлатса бўлар экан. Бу ҳолда канал ҳолатини доимий текшириб турадиган сифатли профессионал модемлар керак бўлади, ундан ташқари тармоқ тузилишининг маъқул варианти керак. FR тармоғи қурилаётганида ТЧ канал базасида кўп сонли оралиқ тугунларни қўйиш керак, йўқса FR яхши ишламайди.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling