7-мавзу. Аудиторлик текшириш вақтида бухгалтерия ҳисоби тизими ва ички назоратни ўрганиш ҳамда баҳолаш
Download 188.81 Kb.
|
7 МАВЗУ АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШ ВАҚТИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМИ ВА
7-МАВЗУ. АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШ ВАҚТИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТИЗИМИ ВА ИЧКИ НАЗОРАТНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА БАҲОЛАШ Текшириладиган корхона (мижоз) фаолиятини ўрганиш (баён қилиш). Аудиторлик текширувни режалаштириш текшириладиган корхона фаолиятини батафсил ўрганишдан бошланади. Аудитор корхона фаолиятини ўрганишдан иккита мақсадни кўзлайди: а) аудит ўтказишни осонлаштириш ва сифатини ошириш; б) текшириладиган корхона иқтисодини яхшилашга қаратилган амалий маслаҳат ёрдами кўрсатиш. Бунинг учун корхона фаолиятига таъсир қиладиган ички ҳамда ташқи омиллар ҳақида маълумотларни тўплаш зарур. Аудитор биринчи навбатда эътибор бериш лозим бўлган, корхона иқтисодига таъсир қиладиган ички омилларга қуйидагилар киради: мулкчилик шакли ва бошқарув тузилмаси, корхонанинг қандай мақсадда ташкил этилганлиги, корхона фаолиятида амалга ошириладиган асосий муомалалар, молияси, ходимлари, ҳисоб юритиш сиёсати, корхонанинг учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлари. Ташқи омилларга мижоз фаолият қиладиган тармоқ, мамлакатдаги иқтисодий ҳолат киритилади. Корхоналарга нисбатан қўлланиладиган қонунлар нафақат мулкчилик шаклларига, балки қарорлар қабул қилиш жараёнларининг ташкил этилиши ва у ёки бу ҳужжатларни имзолаш учун жавобгар шахсларнинг таркибига ҳам боғлиқ. Аудитор мулкчилик шакли ва тузилишини ўрганиши учун қуйидаги маълумотларни тўплаш зарур: Бухгалтерлик ҳисобининг ташкил этилишини ўрганиш (баён қилиш). Аудитор корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни бошлашдан олдин бухгалтерлик ҳисоби қандай ташкил этилганлиги ва юритилаётганлигини ўрганиши лозим. Корхона ҳисоб сиёсатини ўрганиш (баён қилиш). Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботнинг ташкил этилишини текшириш чоғида ҳисоб сиёсати билан танишишнинг мақсади бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг асосий тамоилларини ва текшириладиган корхонанинг ҳужжатлар айланиши графигини ўрганиш ҳамда баҳолашдан иборат. Бунда ҳисоб сиёсатини белгилайдиган фармойиш ҳужжатларининг мавжудлиги ва таркиби аниқланади. Download 188.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling