7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


-расм. Ёғоч материалларини қуритишдаги деформациялар


Download 1.73 Mb.
bet12/16
Sana17.06.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1552403
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023

7.2.3-расм. Ёғоч материалларини қуритишдаги деформациялар:
1-кесим ўлчамларини камайиши; 2-ёрилиши; 3 ва 4-кўндаланги ва бўйламаси бўйича тоб ташлаши.
Намликнинг 0 дан 30% гача бўлган чегарада ўзгариши ёғоч мустаҳкамлиги ва бикрлигига таъсир кўрсатади. Намлик бу чегарадан ошганда, ёғоч мустаҳкамлиги максимал қийматидан 30% гача камаяди.
Намликни 30% дан ошиши эса мустаҳкамликни камайишига олиб келмайди.
Ёғочнинг намлиги ҳар қандай бўлишидан катъий назар мустаҳкамлик ва бикрлик кўрсаткичларини таққослаш учун стандарт намлик сифатида 12% қабул қилинган. Ёғоч намуналарни табиий намликдаги W=(8-23) гача мустаҳкамлик чегарасини, стандарт 12% намликдаги мустаҳкамлик чегарасига коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Сиқилиш ва эгилишда α-нинг қиймати 0,04 га тенг. Стандарт намликдаги мустаҳкамлик чегараси -В12 ни қуйидаги формула ёрдамида аниқланади ва мазкур формула намлик -W=8-23% гача бўлган оралиқларда ўринлидир:
В12w ((1= α*(W-12))  (7.2.2)
Бу ерда: В12-стандарт 12% намликдаги мустаҳкамлик чегараси; ВW-табиий намликдаги мустаҳкамлик чегараси; α-ўтказиш коэффициенти (1-жадвал); W-табиий намлик.
Ҳароратнинг ёғочга ва унинг иссиқлик ўтказувчанлигига таъсири.
Ҳарорат кўтарилганда мустаҳкамлик чегараси ва эластиклик модули камаяди ва ёғочнинг мўртлиги ошади. Масалан, қарағай ёғочини сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси, уни 200С дан 500С гача қиздирилганда ўртача 70% гача камаяди, 1000С гача қиздирилганда эса, бошланғич қийматидан 30% гача камаяди.
t-ҳароратдаги ёғочнинг мустаҳкамлик чегарасини, унинг бошланғич 200С даги мустаҳкамлик чегараси ҳамда тўғриловчи β коэффициентни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мумкин:
σt20-β*(t-20)
бу ерда: σt-мавжуд t ҳароратдаги мустаҳкамлик чегараси; 20-20оС ҳароратдаги мустаҳкамлик чегараси;
β-ўтказиш коэффициенти (7.2-жадвал); t-синалаётган вақтдаги мавжуд ҳарорат,0С
Манфий ҳароратларда ёғочдаги намлик музга айланади ва намлик 25% гача бўлганда сиқилишдаги мустаҳкамлиги ортади, лекин мўрт бўлиб қолади.
Ёғочнинг ҳарорат таъсиридаги деформацияси α-чизиқли кенгайиш
коэффициенти билан аниқланади. Ёғоч толалари бўйлаб аниқланган бу коэффициент жуда кичик ва у 5-10 дан ошмайди, ўз навбатида бу ёғоч уйларни ҳарорат чокларисиз қуриш имкониятини беради. Толаларига кўндалангги бўйича эса бу коэффициент 7÷10 марта каттадир.
β-тўғриловчи коэффициентнинг қийматлари ёғочнинг иссиқлик ўтказувчанлиги, унинг трубасимон-ғовак тузилишига эга бўлганлиги ҳисобига айниқса толаларига кўндалангги бўйича кичикдир. Қуруқ ёғочни толаларига кўндаланги бўйича ўртача иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ=0,14 Вт/(м·0С) га тенгдир. Иссиқлик ўтказувчанлиги кам бўлганлиги учун ёғоч енгил тўсиқ конструкциялари учун самарали материал ҳисобланади. Ёғочни иссиқлик сиғими каттадир, қуруқ ёғочники ўртача С=1,6 кЖ /(кг·0С) га тенгдир.
Қурилиш фанераси-варақли ёғоч конструкциявий материал ҳисобланади. У тоқ сондаги юпқа қатламлардан ташкил топади. Ҳар бир қатлам-шпон қалинлиги ўртача 1 мм бўлиши мумкин. Асосан шпонлар оқ қайин ва тилоғочдан олинади. Ҳар бир шпон толалари бир-бирига нисбатан ўзаро перпендикуляр жойлашган бўлади.
Қурилиш конструкцияларида елимланган ва шимдирилган фанералар қўлланилади.
Елимланган фанера ёғоч-шпон қатламлардан ташкил топади улар ўзаро сувга чидамли елимлар билан елимланади, алан, фенол формаль дегидли-ФСФ. Шпонларни карбамидли елим билан елимлаш орқали ўртача сувга чидамли-ФК турдаги фанералар олинади. Бу турдаги фанераларни ёғочнинг иссиқлик ўтказувчанлиги, унинг трубасимон-ғовак тузилишига эга бўлганлиги ҳисобига айниқса толаларига кўндаланги бўйича кичикдир. Қуруқ ёғочни толаларига кўндаланги бўйича ўртача иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ=0,14 Вт/ (м0С) га тенгдир.
Иссиқлик ўтказувчанлиги кам бўлганлиги учун ёғоч енгил тўсиқ конструкциялари учун самарали материал ҳисобланади. Ёғочни иссиқлик сиғими каттадир, қуруқ ёғочники ўртача С=1,6 кЖ /(кг0С) га тенгдир.
Қурилиш фанераси-варақли ёғоч конструкциявий материал ҳисобланади. У тоқ сондаги юпқа қатламлардан ташкил топади. Ҳар бир қатлам-шпон қалинлиги ўртача 1 мм бўлиши мумкин. Асосан шпонлар оқ қайин ва тилоғочдан олинади. Ҳар бир шпон толалари бир-бирига нисбатан ўзаро перпендикуляр жойлашган бўлади.
Қурилиш конструкцияларида елимланган ва шимдирилган фанералар қўлланилади. Елимланган фанера ёғоч-шпон қатламлардан ташкил топади (7.2.4-расм), улар ўзаро сувга чидамли елимлар билан елимланади, масалан, фенолформаль дегидли-ФСФ. Шпонларни карбамидли елим билан елимлаш орқали ўртача сувга чидамли-ФК турдаги фанералар олинади. Бу турдаги фанераларни юқори намликка эга бўлмаган хоналарда ишлатишга тавсия этилади.
Сувга чидамли фанераларни ҳар қандай намликдаги бинолар конструкцияларида ишлатишга рухсат берилади. Елимланган фанераларни қалинлиги 6-12 мм бўлади. Энг кўп конструкцияларда қўлланилаётган фанера бу етти қатламли фанерадир. Унинг қалинлиги 8, 9, 10 ва 12 мм, узунлиги 2440, 2135, 1525, 1220 мм, кенглиги эса 1525, 1220 ва 725 мм ни ташкил қилади.


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling