7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Михни жойлаштириш тартиби ва қоидалари


Download 1.73 Mb.
bet8/16
Sana17.06.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1552403
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023

Михни жойлаштириш тартиби ва қоидалари:
Эгилишда, толалари бўйлаб тўғри тартибда жойлаштирилганда михлар орасидаги масофа ва биринчи ташланадиган масофа энг камида S1=15dмих, кўндалангги бўйича эса камида S2=4d; шахмат тартибида михлар қоқилганда бўйламаси бўйлаб михлар орасидаги масофа ёнидан биринчи ташланадиган масофа S1=15dмих, кейинги оралиқ масофалар минимум S1=7,5dмих; кўндаланг бўйича ёнидан биринчи масофа S2 4d, михлар оралиқларидаги масофа S2=3d.
Агар металл қоплама устидан михланадиган бўлса, биринчи S1=2dмих масофа қолдирилади, кейинги михлар ҳар S1=15dмих да михланиши мумкин

7.1.5-расм. Эгилувчи михли бирикмалар:
а-михлаш схемалари; б-ҳисобий схемалар; в-ёғочни эзилишдаги кучланиш эпюралари схемалари; 1,2-тўғри ва шахмат тартибида михлаш; 3-пўлат қопламали; 4-бурчак остидаги бирикмаларда; 5-симметрик икки қирқимли; 6-носимметрик бир қирқимли. 7-икки қирқимли пўлат усқуймали;
8-эзилиш эпюраси.
Михли бирикмалар зич бирикма ҳосил қилади. Лекин вақт ўтиши билан силжиш вужудга келади, бу эса унинг камчилигидир.
Мих, винт (шуруп, глухар), чангак(скоба), хомут, тортувчи болт ва тортқичлар чўзилувчи боғловчиларга киради. Боғловчилар тортувчи, тортмас, вақтинчалик ва доимий турларга бўлинади. Барча турдаги боғловчилар, айниқса доимий боғловчилар занглашдан муҳофаза қилинган бўлиши керак.
Боғловчилар металл конструкциялари меъёрлари бўйича чўзилишга ҳисобланади. Михлар суғуришга, ёғочга сирти тегиб ишқаланиши ҳисобига қаршилик кўрсатади. Ишқаланиш кучи ёғочда ёриқ ҳосил бўлса камайиши ҳам мумкин. Суғуришдаги битта михнинг юк кўтариш қобилияти қуйидагича аниқланади:
Тсуг Rсуғ*π*dмих*lқистириш
бу ерда: Rсуғ-ҳисобий қаршилик (Rсуғ=0,3МПа-қуруқ ёғоч учун, Rсуғ=0,1МПа-ҳўл ёғоч учун);
π=3,14 га тенг; dмих-мих диаметри, мм; lқистириш-михнинг қисилган қисми узунлиги, мм; Тсуғ-суғиришдаги битта михнинг ҳисобий юк кўтариш қобиляти.
Шурупларни толалари бўйлаб S1=10*dв, толаларига кўндалангги бўйича S2=S3=5dв масофаларда қўйилади.
Чангак-10-18мм ли кўндаланг кесими доирасимон пўлатдан, қўшимча боғловчи сифатида ишлатилади.
Хомут-худди чангакка ўхшайди, лекин у бириктирилаётган элементларни тўлиқ қамраб олади.


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling