7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа
-расм. Ёғоч синч конструктсияли бир қаватли якка тартибдаги турар-жой бино деворининг кўриниши
Download 1.73 Mb.
|
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- 7.1-мавзу: Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари. Рўпара ва ўйиб бириктириш. Режа
- Таянч сўзлар
7.6-расм. Ёғоч синч конструктсияли бир қаватли якка тартибдаги турар-жой бино деворининг кўриниши.
Республикамиз худудида кейинги йилларда икки қаватли ёғоч синчли бинолар қурила бошланди. Бу албатта мустақиллигимиз шарофати ва ёғоч материаллари асосидаги қурилишларнинг янги XXI асрдаги ривожланиш босқичидир. Назорат саволлари 1.Ёғоч қаерларда ишлатилади? 2.Ёғоч конструкциялари қачон ва қаерларда қўлланилган? 3.Чет эл олимларидан кимлар ёғоч конструкциялари билан шуғулланган? 4.Фазовий ёғоч структура конструкцияларинининг янги турларини қайси ўзбек олими яратган? 5.Ёғочининг зичлиги? 6. Ёғоч конструкциялар? 7.Синтетик елимлар? 8.Ёғоч конструкцияларининг оловбардошлилик чегараси? 9.Россияда яратилган қадимги машҳур ёғоч конструктцияларининг схемалари? 10.Москва монежининг ёғоч қопламаси? 7.1-мавзу: Ёғоч конструкция элементларининг бирикмалари. Рўпара ва ўйиб бириктириш. Режа: 1.Ёғоч конструкциялар элементларининг бирикмалари ҳақида қисқача маълумотлар, 2.Ёғоч конструкциялар бирикмаларининг таснифланиши, бирикманинг мустаҳкамлигини текшириш. Таянч сўзлар: елимланган, нагел, чангак, зўриқиш, боғловчи, термопласт, арматура, ўйиқ, шпонка, болт, хомут. 1. Ёғоч конструкциялар элементларининг бирикмалари ҳақида қисқача маълумотлар. Ёғоч конструкцияларининг бирикмалари. Ёғоч материалининг ўлчамлари чекланганлиги учун, уларни кўпинча узайтириш, кўндаланг кесимини катталаштириш зарур бўлиб қолади. Шундай ҳолларда бирикмалардан фойдаланишга тўғри келади. Ёғочни кўндаланг кесими бўйича ҳам, узунлиги бўйича ҳам бириктириш мумкин. Барча бирикма турлари етти гуруҳга бўлинган: 1.Елимланган берикмалар-таъсир этувчи кучлар унсурдан унсурга бевосита узатилади, қурилма яхлит унсурдек ишлайди; 2.Нагелли бирикмалар-таъсир этувчи зўриқишлар унсурдан унсурга нагеллар орқали узатилади, қурилма таркибий ҳисобланади; 3.Ясси металл чангаклар ёрдамида бириктириш; 4.Уйиб бириктириш-зўриқиш бевосита узатилади, қурилма таркибий; 5.Чўзилган боғловчилар билан бириктириш; 6.Пайвандлаш-фақат термопластлар учун қўлланилади; 7.Елимланган пўлат ўзакли (арматура) бирикмалар. Ишлаш характерига қараб уларни қуйидаги турларга бўлинади: а) махсус боғловчиларсиз-тираш, ўйиқ бирикмалари; б) сиқилишга ишловчи боғловчили - шпонка, колодка; в) эгилишга ишловчи боғловчили - болт, қозиқ, мих винт, пластинка; г) чўзилишга ишловчи боғловчили - болт, хомут, винт; д) силжиш-ёрилишга ишловчи боғловчили-елимланган ёғоч. Кўриниб турибдики, бир хил боғловчилар турли бирикма турларида учрайди. Шунинг учун уларни қуйидаги гуруҳларга бўламиз: металл боғловчили, елим боғловчили, ёғоч боғловчили. Булардан ташқари ишлаш характерига қараб яна бирикмаларни мойил ва бикр боғловчили турларга ҳам ажратиш мумкин. Конструкция элементларини бириктириш жараёнида тешик ва уйиқлар ҳосил қилишга тўғри келади. Булар кўндаланг кесимнинг заифлашишига ва деформацияланувчанликни ортишига сабаб бўлади. Шунинг учун бирикмаларни мустаҳкамлиги ва деформацияланувчанлиги, ҳисоблаш ва тайёрлашга, елимни тўғри танлашга боғлиқдир. Махсус боғловчиларсиз бирикмаларда унча катта бўлмаган зўриқишлар ҳосил бўлади ёки зўриқишлар бир элементдан бошқасига бирданига узатилади Улардаги махсус боғловчиларни ҳисоблаш талаб қилинмайди. Бундай бирикмаларга конструктив ўйиқлар ва рўпара ўйиқлар киради. Ёғоч конструкцияларидаги энг кўп тарқалган конструктив бирикмаларга: чорак ўйиқ, шпунт, ярим ўйиқ ва қия киритишлар киради. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling