7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


-расм.Петербургда 300 метрли йирик ёғоч кўприк


Download 1.73 Mb.
bet3/16
Sana17.06.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1552403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023

7.2-расм.Петербургда 300 метрли йирик ёғоч кўприк
Кўприк аралаш конструкцияли системага эга бўлган ва у эгилувчан арка, ҳамда бикр аркасимон фермалардан ташкил топган. Ушбу кўприкнинг кичрайтирилган 1:10 масштабдаги модели қурилиб синаб кўрилган. Синов натижалари кўприк конструкциясининг мустаҳкамлиги юқори эканлигини ва кўндаланг кесимлар тўғри танланганлигини исботлаб берган. Мазкур кўприк лойиҳаси ўша даврларда йирик кўприк қурилишларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозларни етарли бўлмаганлиги сабабли амалда табиий ўлчамда қурилмай қолган.

7.3-расм.Москва монежининг ёғоч қопламаси
ХIХ аср бошларида Россияда Москва манежини қуришда, биринчи марта учбурчаксимон тўртқирра ёғочдан тайёрланган 50 метр оралиқли фермалар қўлланилган. XIX аср ўрталарида рус олими Д.И. Журавский Мцу дарёси орқали оралиғи 61 метр бўлган янги ёғоч ферма кўприк лойиҳасини яратган. Рус муҳандиси В. И. Шухов эса ХIХ аср бошларида биринчи марта ёғоч фазовий конструкцияларининг лойиҳаларини ишлаб чиқган.
Орск шаҳрида у ишлаб чиққан лойиҳа асосида 36 м баландликдаги стерженлардан ташкил топган тўрсимон конструкцияли минора қурилган. ХХ асрнинг 30-чи йилларида пўлат ва цементнинг танқислиги туфайли ёғоч конструкцияларига бўлган эътибор айниқса саноат қурилишида кучайган. Бу даврда тахта-михли тўсин ва рамалар, тўртқирра ва тахта-михли сегментли фермалар, рус олими В.С.Деревягин таклиф этган ёғоч пластинкали таркибли тўртқирра тўсинлар қўлланилган.

7.2-7.4-расм. В.С.Деревягиннинг ёғоч пластинкали таркибли тўртқирра тўсинлари.
ХХ асрнинг 50-чи йилларида биринчи марта елимланган ёғоч конструкциялари ишлаб чиқарила бошланган. Бу турдаги конструкцияларни ривожи рус олими Г. Г. Карлсен ҳаёти билан узвий боғлиқдир. Синтетик полимер смолалар асосида юқори мустаҳкамликка эга бўлган сувга чидамли елимларни ишлаб чиқарилиши бу турдаги конструкцияларни янада ривожланишига олиб келган. Ёғочни елимлашда олдинроқ фенолформальдегидли, кейинроқ эса ишончли резорцинали елимлар, ёғочни металга елимлашда эпокцидли елимлар қўлланилган.
1940-йилларда биринчи марта йирик елимланган ёғоч конструкцияларидан калий тузи омбори лойиҳаси яратилган ва қурилган. Бу омборнинг асосий юк кўтарувчи конструкциялари тортқичсиз кўрсаткичсимон елимланган ёғочли аркалардир. Аркалар 45 м оралиқли ва кўндаланг кесим ўлчамлари 30-105 см га тенгдир. 1980 йилларда Архангельскда асосий юк кўтарувчи конструкциялари оралиғи 63 м ли ва кўндаланг кесими 32...160 см бўлган елимланган ёғочли сeгментли тортқичсиз аркалар ёрдамида спорт саройи қурилган. Елимланган ёғоч элементлар кам қаватли турар-жой уйлари конструкцияларида, кичик саноат ва жамоат биноларида, автойўл кўприкларида қўлланила бошланган. Шунинг билан бирга янги турдаги елимланган ёғоч конструкциялари бирикмалари яратилган ва тадқиқ қилинган, жумладан ичида елимлаб маҳкамланган пўлат стерженли тўсинлар, тахталарни бириктириш учун пўлат тишли пластинкалар ва ҳоказо. Франция ва Америкада яхлит ёғоч элементли катта бўлмаган ҳамда йирик оралиқли елимланган ёғоч аркасимон фазовий конструкциялар кенг қўлланила бошланган. Франциянинг Пуатье шаҳрида қурилган трибунали спортзал бунга мисол бўла олади. Бу иншоот режада овал кўринишида, том ёпмасининг асосий юк кўтарувчи конструкцияси-оралиғи 75 метр бўлган елимланган ёғоч аркадир.


Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling