7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар ёғоч конструкцияларини ҳисоблаш асослари Режа


Download 1.73 Mb.
bet6/16
Sana17.06.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1552403
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-мавзу. Ёғоч конструкциялари ҳақида умумий маълумотлар 2023

7.1.1-расм. Рўпара ўйиб бириктириш.
1-авария болти; 2-ўйиққа ўрнатиладиган элемент; 3-таянч элемент; 4-мих; 5-тўсин ости элемент; 6-таянч қистирма.
Ўйиқлар жуда содда ва ишончли бирикмалар ҳисобланади ва сиқилишга ишловчи элементларни улаш учун қўлланилади. Улар сиқувчи бўйлама кучдан таъсир бўладиган эзилишга ишлайди ва ҳисобланади. Улар чўзилишга ишламайди. Бундай бирикмалар юқорида келтирилган формулалар ёрдамида мустаҳкамликка текширилади:



7.1.2-расм. Тиралиш:
а-ёғоч толалари бўйлаб бўйлама; б-толаларига кўндаланг; в-толаларига бурчак остида қийшиқ;1-тортувчи болтлар;2-элементлар;3-таянч; 4-штырь;
Пўлат боғловчили бирикма-бу шундай ёғоч элементлари бирикмасики, унда таъсир қилаётган зўриқишлар пўлат болт, стержен, мих, винт, хомут, тишли пластинка ва бошқа боғловчилар орқали узатилиши мумкин. Буларнинг ичида энг кўп тарқалгани - болт ва мих ҳисобланади. Болтли бирикмалар чўзилувчи ва эгилувчи болтли бирикмаларга бўлинади.
Тортувчи болтли бирикмаларда болтлар, конструкцияларнинг айрим тугунларини ва алоҳида элементларни кўндаланг зич бириктириш учун хизмат қилади. Болтни диаметрини конструктив танланади. Тортувчи болтлар диаметри 12 мм дан ва бирикма умумий қалинлигининг 1/20 қисмидан кам олинмайди. Тортувчи болтли бирикма ёғоч конструкцияларини таянчларини маҳкамлашда, ораёпма конструкцияларга жиҳозларни осишда ва яна тугун бирикмаларида қўлланилади. Улар ҳисобий юкламалар бўйича чўзувчи кучга ҳисобланади. Болт учун тешилган заиф кесим чўзилишга ҳисобланади:

бу ерда: R-пўлатнинг ҳисобий қаршилиги, R =235 МПа; 0,8-заиф кесимда кучланишлар тўпланишни эътиборга оладиган коэффициент.

7.1.3-расм.Чўзилувчи болтли бирикмалар:
а-болт; б-болт ва ёғочнинг ишлаш схемалари; в-шайбанинг ишлаш схемалари; 1-шайба; 2-болт каллаги; 3-ўзак; 4-гайка; 5-кучланиш эпюраси.
Болтни жойлаштириш тартиби ва қоидалари:
Эгилишда, толалари бўйлаб тўғри тартибда жойлаштирилганда болтлар орасидаги масофа энг камида S1=7dболт, кўндаланг йўналиш бўйича эса ён томонидан камида S2=3dб, болтлар орасидаги масофа S2=3,5dб; шахмат тартибида болтлар жойлаштирилганда, бўйлама йўналиш бўйича биринчи қолдириладиган масофа S1=7dбх, кейинги оралиқ масофалар минимум S1=3,5dб; кўндаланг йўналиш бўйича ён томонидан биринчи масофа S2=3dб, оралиқларидаги масофалар эса S2=3,5dб.
Агар металл қопламали бўлса, биринчи S1=2dболт масофа қолдирилади, кейинги болтлар ҳар S1=15dб да қўйилиши мумкин



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling