7-мавзу. Глобал, минтақавий ва миллий молиявий бозорлари


Download 3.23 Mb.
bet3/5
Sana20.10.2023
Hajmi3.23 Mb.
#1711205
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу Глобал, минтақавий (2)

Хаммаси аввал пўлат пластинада гравировка (ёзиш) қилишдан бошланади. Бу ишни камида 10 йиллик малакага эга бўлган усталар бажаради. Заргарлик ишига яқин бу оғир иш анча аниқ ва синчковликни талаб қилади. Гравировкани сифатига қараб қалбакилаштириш ҳимоя тенглиги кўринади.


Оддий қоғоз эмас, толали қоғоз
Гравировка тайёр бўлгандан сўнг, махсус қоғоз тайёрлаш лозим. Долларлар вақт ўтиши мобайнида сарғаймаслиги учун дарахтдан олинган оддий қоғозларда чоп қилинмайди. Уларни 25 фоизи каноп ипи ва 75 фоизи пахтадан бўлган массадан тайёрланади. Қоғоз синтетик толалар билан кучайтирилади (Биринчи жаҳон уришига қадар бу вазифани ипак иплар бажарган). АҚШдаги гравировка ва босма учун бундай қоғозни Массачусетсдаги "Крэйн ва компания” компанияси бажаради.

Қоғоз ишлаб чиқариш жараёни саккиз даврдан иборат бўлади. Аввал пахта ва каноп қайнатиб, сўнгра тозалаб, оқартирилади. Кейин эса пресслаб, алоҳида даражада бўтқасимон ҳолда юмшатиладиган аппаратга солинади.


Бу қоғозда ишлаб чиқариладиган банкнотларда ички қатлам мавжуд бўлиб, уни қалбакилаштириб бўлмайди. Киритилган белгилар шу қатламдан тола ўтказилганда пайдо бўлади. Шунингдек, қоғоз ишлаб чиқиш жараёнида банкнотда сўнгги жараёнда кўринадиган ҳимоя полослари тикилади.
Бу босқичлар бўлиб ўтгандан сўнг қоғоз махсус пресс билан қуритилади. Ва оғирлиги 4 тонна, эни 2,5 метр бўлган катта рулон тарзида ўралади. Коғозда киритилган махсус белгилар мавжуд бўлиб, ҳар бир рулон аниқ номинал асосида банкнот ишлаб чиқаришга юборилади. Ҳар бир ана шундай рулондан 3,5 миллиард  100 долларлик пуллар ишлаб чиқиш мумкин.
Ҳар куни ушбу махсус прессдан 1,3 тонна уч хил сиёҳ ва газета форматидаги 10 минг қоғоз варағи ўтади. Бюрода 24 прессда ишловчилар 635 млн. доллар қийматидаги ҳар хил номиналдаги 35 млн. банкнотни, 95 фоиз ишлатилган пуллар учун банкнот ишлаб чиқарилади.

Download 3.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling