7-Мавзу. Ишлаб чиқаришда электр токининг таъсиридан ҳимояланиш ва хавфсизликни таъминлаш


Электр токининг инсон организмига таъсири қўйидаги омилларга боғлиқ


Download 0.64 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1570708
1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу

Электр токининг инсон организмига таъсири қўйидаги омилларга боғлиқ.

1. Токнинг тури, миқдори ва частотасига

2. Таъсир қилиш вақти ва йўлига

3. Кучланиш қисмларига, улаш жойига ва миқдорига

4. Ташқи муҳит шароитига, инсон танаси қобилиятига

5. Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш даражасига.

Одамнинг қуруқ зарарланмаган териси 2000-20000 Ом қаршиликка эга бўлса зарарланган ва намланган тери 40-500 Ом қаршиликка эга.

А) Бу холда шикастланиш ток кучи, вақти ва одамнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятига боғлиқ. Бу ток кучи J = V / Ro га тенг бўлади

бу ерда V - чизиқли кучланиш, Ro - одам қаршилиги.

Б.) Ер билан нейтрал уланган уч фазали электр тармоғининг бир фазасига одам уланишида хавф камроқ бўлади. Бу холда ток кучи. J = V /(3)1/2 Ro

бу ерда, V - чизиқли кучланиш R - одам қаршилиги

В). Нейтрал қопламанинг тармоқдаги фазаларнинг ток берувчи қисмларидан бирига тегиши натижасида одам шикастланиш ҳолда ток кучи

J = V /31/2+Rиз/31/2+R0

бу ерда: Rиз--қоплама қаршилиги.

Электр токининг инсон танасига таъсирида қуйидаги ҳолатлар кузатилади.




Таъсир турлари

Таъсир ҳолати

Инсон танасидан ўтаётган токнинг тури ва кучи (Ма)

ўзгарувчан

Ўзгармас

1.

Сезадиган

Қўл панжалари енгил титрайди ва иссиқлик сезилади

0,5 – 1,5

5 -7

2.

Қўйиб юборадиган

Қўлларда қат-тиқ оғриқ билинади, қизийди.

8 – 10

20 -25

3.

Ушлаб қоладиган

Қўлларни ушлаб қолади, нафас олиш қийинлашади, юрак фаолияти ўзгаради

20 - 25

50 -80

4.

Ўлимга олиб келадиган

Юракнинг тўхташи кузатилади, фалаж, ўлим ҳолати намоён бўлади.

90 - 100

500

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling