7-Мавзу. Ишлаб чиқаришда электр токининг таъсиридан ҳимояланиш ва хавфсизликни таъминлаш


Download 0.64 Mb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1570708
  1   2   3   4   5
Bog'liq
7-мавзу

7-Мавзу. Алока корхоналари ва телекомуникация тармокларида электр токининг таъсиридан ҳимояланиш ва хавфсизликни таъминлаш

Режа:

1. Инсон организмига электр токининг таъсири ва ҳимоялаш усуллари.

2. Электр токидан шикастланганларга биринчи ёрдам

кўрсатиш.

3. Электр токи билан ишланганда ёнганда қарши хавфсизлик

чоралари.

4. Электростатик зарядлар ва яшин қайтаргичлар.

1. Инсон организмига электр токининг таъсири ва ҳимоялаш усуллари.

1. Инсон организмига электр токининг таъсири ва ҳимоялаш усуллари.

Электр токи, одам танасига термик, электролитик ва биологик хилларда таъсир этиши мумкин. Натижаси одамнинг нафас олишида, юрак фаолиятида, моддалар алмашинувида, қон таркибида ва бошқа аъзоларида ўзгаришлар руй беради.

Термик куйиш таъсирида 4 даражада шикастланиш кузатилади.

1. Термик қизариш.

2. Пуфакчалар ҳосил бўлиши.

3. Тери юзасининг мўртлашиши.

4. Тери тўқимасининг тўлиқ куйиб кетиши.

Электролитик таъсирда –қон ёки хужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида қоннинг физик ва кимёвий хусусиятлари ўзгаради.

Биологик таъсирда инсон организмидаги тирик хужайралар, мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тўлқинланади бу эса организмдаги биоэлектрик жараёнларнинг бузилиши туфайли руй беради.

Одамларни ток уриши ҳолати ҳам тўрт даражада баҳоланади.

1- даражада одам ҳушини йўқотмайди, мускуллар қисқаради.

2- даражада мускуллар қисқаради, хушини йўқотади. Лекин, нафас олиши сақланиб юрак ишлаб туради.

3- даражада нафас олиши, юрак фоолияти бузилади, киши хушини йўқотади.

4- даражада ток уришда қон айланиши ва нафас олиши тўхтаб, клиник ўлим юз беради.

Клиник ўлим 5-8 дақиқа (минут) давом этади . Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғида ҳужайралар парчаланиб, клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.

Клиник ўлим 5-8 дақиқа (минут) давом этади . Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғида ҳужайралар парчаланиб, клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling