7-мавзу Кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар


Download 62.6 Kb.
bet4/5
Sana31.01.2023
Hajmi62.6 Kb.
#1143883
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 маъруза

Форфейтинг операцияси. У 50-йилларда Фапбий эвропада пай­до бўлиб, айланмани молиялаштириш деб аталган база асосида ривож-ланади. Бу усул АҚШда векселларни қайта молиялаштириш номи билан камроқ тарқалган. Бу операцияларнинг мазмуни шундаки, экспорт қилувчи томонидан импорт қилувчига талаб ҳуқуқи банк-форфейторига берилади, у эса бу ҳуқуқни сақлаши ёки халқаро бозорда сотиши мумкин. Банк эса экспорт қилувчига бу қимматли қоғозларни қийматини нақд пул билан тўлайди. Бунда қатъий ҳисоб ставкаси, мукофот (банк томонидан мажбуриятларни тўламаслик хавфини олганлиги учун) чегириб ташланади. Форфейтинг операция-ларида ишлатиладиган молиявий воситалар банклардаги анъанавий савдо векселлари ҳисоб-китоблари каби қўлланилади. Фарқи шунда-ки, вексел эгаси ягона импорт қилувчи сифатида форфейтингда таваккалчилик билан боғлиқ бўлади. Оддий ҳисоб-китобда эса век-сел қонунчилигига биноан кўпгина ҳолларда қарздорлик жавоб-гарлиги экспорт қилувчининг харидорни кредитлашни узайтиришига имкон беради. Банкнинг форфейтинг операциялари бўйича таваккал-чиликни ўз зиммасига олиши инвесторлар учун ўз маблағларини узоқ муддатга қўшимча жойлаштиришга қизиқишни оширади. Форфей-тинг операцияларида иштирок этувчи банклар учун эвровалюта бо-зори, молиявий воситалар бозори бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун форфейтинг ҳисоб ставкаси бу бозордаги ўрта муддатли кредит фоиз ставкаси билан чамбарчас боғлиқ. Асосий валюта битимлари нисбати ГФР маркаси –50%, АҚШ доллари 40% ва Шветсария фран­ки– 10 % миқдорида амалга оширилади.
Халқаро лизинг операциялари халқаро миқёсда машина ва жиҳоз-лар савдосининг шакли бўлиб бормоқда. Лизинг – ижара операция-ларининг бир кўриниши бўлиб, бунда ижарага берувчининг мулкка эгалик ҳуқуқи сақланиб қолади. Ижарага олувчи вақти-вақти билан товардан вақтинча фойдаланганлиги учун ҳақ тўлаб туради. Лизинг жиҳозларини махсус кредит муассасасининг компанияси томонидан олдиндан сотиб олишни англатади. Бу компания кейинчалик ижара берилувчи товар истеъмолчиси билан билан бевосита алоқага ки-ришади. Бундай операцияларнинг объекти, асосан, турли хил жиҳоз-лар, транспорт воситалари, эҲМ ва бошқалар ҳисобланади. Лизинг операцияларини суғурталаш харажатлари ижарачи зиммасида бўлади. Ижара кредит олишнинг ўзига хос шакли бўлиб, экспорт қилувчи товарининг ташқи бозордаги ҳаракатини энгиллаштиради. Оддий то-вар кредити билан лизинг операцияларини ўтказиш шартларини бир-бирига яқинлаштиради. Ижарага олувчи ўз пул маблағларини марказ-лаштиришдан холос бўлади. Ижара тўловлари бўлак-бўлак шаклида бутун ижара даврида тўлаб борилади. Аммо лизингнинг мақсади товарга эгалик ҳуқуқини олиш эмас, балки товарнинг истеъмол хусу-сиятларидан фойдаланиш ҳуқуқини олишдир. Халқаро савдода ижара операцияларининг ҳажмининг ошиши кўплаб молия маблағлари жалб этилишини тақозо этади. Шунинг учун ҳам, кўпчилик мамлакат-ларнинг йирик тижорат банклари лизинг компанияларини молиялаш-тиришда фаол иштирок этадилар. Кейинчалик лизинг компаниялари банклар ихтиёрига ўтади. Кейинги йилларда экспортни молиялаш-тиришнинг миллий тизимларининг байнал-миналлашув анъанаси нафақат фирмани кредитлаш, балки форфейтинг бозоридаги ва банк кредити соҳасидаги операцияларни кенгайтиришда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Банклар компенсатсия битимлари бўйича узоқ муддатли кредитларни тақдим (бу операциялар бир хил қийматда товарларни келтиришга асосланган тез-тез учраб туради) қиладилар. Бунда қарз олувчи давлат 15-20 йилга фойдаланишга олинган материаллар, жиҳозлар, табиий ресурсларни ўзлаштириш учун олинган кредит бўйича қарзни тугатиш мақсадида қарз эвазига қурилган корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотидан кредит суммасига мос равишда кре-диторга этказиб беради. Компенсатсия битимларининг ўзига хос хусу-сиятларига кенг миқёсда узоқ муддатли ва экс­порт-импорт битим-ларининг ўзаро келишилганлигини киритиш мумкин. Мултмиллий шартномалар деб ном олган йирик суммадаги шартномалар бажа-рилишини мустақил пудратчилар сифатида турли хил мамлакат фир-малари ўз зиммасига оладиган шартномалар кенг тарқалган. Бундай шартномалар унда қатнашувчи давлатларининг банклари ва экспорт-ни кредитлаш миллий суғурта муассасалари томонидан суғуртала-нади. Шуни таъкидлаш жоизки, бир неча мамлакатнинг фирмалари томонидан шартномаларни молиялаштириш мақсадида вақтинчалик банк корпоратсиялари тузилиши мумкин. Молиялаштириш муаммо-лари консорсиум ичида яъни қарз олувчи учун ягона муассаса сифатида кўринувчи ташкилотда ҳал этилади. Экспорт кредитлари тушунчалари билан бу шаклдаги молиялаштиришни бирлаштирувчи нарса – унинг молиявий асоси эмас, балки мақсадли характерда бўли-ши ва операцияларнинг кафили сифатида тегишли давлатларнинг ҳукумат ташкилоти иштирок қилишидир.
Халқаро узоқ муддатли кредит четга капитал чиқариш, тадбир-корликни қўллаш мақсадида ажратилган ва ташқи қарз кўринишидаги ссуда капиталининг ҳаракати шаклида бўлади. Халқаро қарзлар, авва-ло, кредит муносабатларининг субъектлари бўйича фарқланади:
Ташқи қарзларга кўра қарздорлар: саноат ва бошқа хусусий корхо-налар – ҳокимият, мунитсипалитетлар ва бошқа ҳуқуқий муассасалар бўлиши мймкин. Ташқи қарзларга кўра кредитлар: хусусий ишлаб чиқарувчилар ва банклар, облигатсия заёмлари эгалари, давлат, хал-қаро валюта-кредит ташкилотларига бериладиган кредитларга бўли-нади. Шунга мйвофиқ равишда халқаро узоқ муддатли кредит хусу-сий, давлат ва хусусий-давлат турларига бўлинади, 50-йиллар охир-ларидан бошлаб халқаро хусусий кредит халқаро кредит муносабат-ларининг ажралмас бир қисмига айланади. Бу даврда ривожланган мамлакатлар кредити ўз валютасида тўлашни жорий қилдилар. Халқаро молиявий кредитларнинг урушдан кейинги тез ривожлани-шига кўпчилик Ғарбий мамлакатларда юзага келган иқтисодий танг-лик асос бўлди. Урушдан кейинги вайрон бўлган иқтисодиётни тиклаш учун йирик мо­лиявий харажатлар зарур эди. Бу вақтда ягона тўловга қобилиятли давлат АҚШ бўлиб қолди. Бошида ижарага олувчи давлатлар АҚШдан кредитларни шу давлатнинг ўзида товар-ларни сотиб олиш шарти билан олишар эди. Лекин секинлик билан долларнинг кўпроқ миқдори бошқа давлатларнинг товарларини сотиб олиш учун сарфланди. Бу эса долларнинг Ғарбий эвропа банклари ҳисобларида тўпланишига олиб келади. Шундай қилиб, эвродол­лар бозори вужудга келди. Шу асосда эса хусусий молиявий кре­дит ва қарз бериш институтлари шаклланди. Халқаро молиявий кредит ва қарзларнинг асосий манбаси халқаро депозитлар ва эвродоллар депо-зит сертификатлари гарови остидаги қўйилмалар ҳисобланади. Кўп-гина депозит ва қўйилмалар қисқа муддатли, шунинг учун банклар-нинг долзарб вазифаси уларни узоқ муддатга жалб қилишдан иборат эди. Узоқ муддатли ссудалар, одатда, облигатсия кўринишида чиқа-рилиб улар хорижий ва халқаро облигатсия заёмларига бўлинади. Хал-қаро облигатсия 60-йилларда узоқ муддатли инвеститсиялашда асосий ўрин тутган. Улар савдоси эвровалюта бозорида ўтказилганлиги учун эврооб­лигатсия ҳам деб аталади. Охирги йилларда уларнинг миқдори ошиб бормоқда. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар инс-*титути маълумотига кўра 1985 йилда облигатсия ҳажми 167,8 млрд. долларни ташкил этган бўлса, 1989 йилда эса 254 млрд.долларгача ошган. Давлатлараро заёмлар И Жаҳон уруши даврида АҚШда эвро-пага қурол-аслаҳалар этказиб бериш билан боғлиқ равишда кенг ривожланган. Бу даврда давлатлараро қарзларнинг умумий суммаси 11 млрд. долларга этди. 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий таназзули даврида Германия, Франсия ва бошқа бир қанча давлатлар қарзни тўлашдан бош тортдилар. Шунга мувофиқ, ИИ Жаҳон уруши даврида АҚШ кредит ўрнига қурол-аслаҳа, воситаларни қарзга беришга кўпроқ эътибор берди. Урушдан кейин 50-йиллар ўрталари-гача АҚШ давлатлараро кредит бериш бўйича монопол давлат эди. 1946 йилдан 1950 йиллар орасида АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатлар қарзлари 30,2 млрд. долларини ташкил қилди. Шундан 2/3 қисми Ғарбий эвропа мамлакатларига тўғри келади. Улардан энг каттаси Буюк Британиянинг АҚШга 3750 млн. доллар миқдоридаги қарзи эди. Бу қарз 50 йил муддатга 2% фоиз олиш шарти билан берилган. Қарзни бундай имтиёзли бериш билан бирга, АҚШ Буюк Британияга АҚШ капиталининг стерлинг зонасига киришидаги тўсиқлар ва валюта чекловлари олиб ташланишини талаб қилди. 1946 йил май ойида АҚШ Франсияга 650 млн. доллар миқдоридаги қарзни 35 йил муддатга фойдаланишга берди ва бу сумманинг ярмидан урушдан сўнг Франсияда қолган Америка ҳарбийлари билан боғлиқ харажатларни қоплашда фойдаланиш шартини қўйди. Давлатлараро кредитлар баъзида молиявий ёрдам тариқасида ҳам берилади. Масалан урушдан кейинги даврда «Маршал режаси» доирасида иқтисодиётни тиклаш учун молиявий ёрдам сифатида йирик кре­дит ажратилди. 1950-55 йиллар-даги АҚШнинг 17 та Ғарбий эв­ропа давлатларига берган ёрдам ҳажми 17 млрд. долларни ташкил этди. Бу ёрдам асосан Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти (ОЕСР) давлатларидан ривожланаётган дав-латларга берилди. 70-80-йилларда валюта интервенсияси ўтказиш йўли билан валютани қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатлараро қарзлар сано-ати ривожланган мамлакатлар томонидан ривожланаётган мамлакатлар-га берилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин қарз бериш халқаро валюта-кредит ташкилотлари томонидан амалга ошрила бошлади.
Халқаро ва минтақавий валюта-кредит молиявий муносабатлар ташкилоти бу халқаро иқтисодий бошқарув, шунингдек, валюта-кре-дит ва молиявий назорат мақсадларида давлатлараро келишувга биноан тузилган институтлардир. Бундай ташкилотларга Халқаро ҳисоб-китоблар банки, Халқаро валюта фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек, минтақавий банклар киради. Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲБ)-биринчи давлатла­раро банк бўлиб, 1930 йилда Марказий банкларнинг халқаро банки сифатида Базелда таш-кил топди. Унинг ташкилотчилари: Англия, Франсия, Италия, Гер-мания, Белгия, Япония эмиссион банклари ва Морган банкир уйи бошчилигида бир гуруҳ америка банклари ҳисобланади. ХҲБ нинг асосий вазифаларидан бири марказий банклар ва улар орасидаги ҳисоб-китобларни мувофиқлаштиришдан иборат эди. ХҲБ ўзининг асосий функсиясидан бири ҳисобланувчи ривожланган мамлакатлар Марказий банкларининг координатори функсиясини ҳалигача сақлаб турибди. У, асосан, эвропа банкларини бирлаштиради. ХҲБ эвропа валюта тизими мамлакатлари орасидаги ҳисоб-китобларни ишлаб чиқади. Эвропа кўмир ва пўлат уюшмаси депозитарияси функсия-сини бажаради, ХҲБ депозит, ссуда, валюта ва фонд операцияларини бажаради. Шуни­нгдек, савдо-сотиқ ва олтин сақлаш вазифалари билан бирга муайян мамлакат Марказий банкининг агенти вазифасини бажаради. ХҲБ Ғарбий эвропа халқаро банкининг бўлими сифатида валюта-кредит муносабатлари бошқарувини амалга оширади.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) – БМТнинг махсуслаштирилган муассасаси мақомига эга бўлган валюта-кредит ташкилотидир. ХВФ Бруттон Вудс (АҚШ)даги халқаро валюта-молия конференсиясида тузилган. У 1944 йилда ташкил қилинган бўлса-да, 1947 йилда фаолият кўрсата бошлади. ХВФ бошқаруви 5 та бош департамент-ларда: Африка, эвропа, Осиё, Ўрта Шарқ ва Ғарбда тузилган. ХВФ капитали унинг мижозларига ўрнатилган квотага мос равишда тўла-надиган бадаллар ҳисобига шаклланади. Квота мамлакатнинг иқти-содий тараққиёти даражасига, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро савдо-даги ўрнига қараб белгиланади. 1947 йили фондга 49 мамлакат кириб, квотанинг умумий суммаси 7.7 млрд. долларни ташкил этган. 1991 йилнинг ўрталарига келиб ХВФ аъзолари 155 тага ва унинг капитали 90 млрд. долларга этди. Шундан 2/3 қисми саноати ривожланган мамлакатларга (шу жумладан, АҚШга 1/5 қисми), 1/3 ривожланаётган мамлакатларга (фонднинг 4/5 қисми) тўғри келади. ХВФ бошқарув органларига квоталар ўлчамига қараб мамлакатлар орасида овоз тақсимланди. Барча овознинг 46% и АҚШ ва эвропа Иттифоқи давлатларига тегишли, қолган овозлар ривожланаётган давлатларига те-гишли. ХВФ бошқарув органи бўлиб, бошқарув кенгаши ҳисоб-ланади. У ҳар йили бир марта қатнашувчи мамлакат вакиллари билан бирга тўпланади. Ижро этувчи орган Директорат бўлиб, у 6 та аъзодан, яъни кўпроқ квота олган мамлакат аъзоларидан ташкил топган. Шунингдек, географик белгисига кўра танлаб олинган 6 аъзо ҳам шунга киради. Мажлис ўтказувчи орган бўлиб бошқарув қўмитаси шўъба қўмитаси ҳисобланади, унинг таркибига 22 мамлакат Молия вазирлари киради.
ХВФ кредитлари бир неча турларга бўлинади: 1) ХВФнинг захира позитсияси чегарасида турувчи мамлакатларга бериладиган кредит. Тўлов баланси дефитситини қоплаш учун мамлакатлар валюта фон-дидан қарз олишлари мумкин. Бу қарз миллий валютани хорижий валютага алмаштириш йўли билан 3-5 йил муддатга олинади. Ссуданинг тўланиши эса аксинча бўлади. Миллий валюта эркин конвертирланадиган валютада сотиб оли­нади. 25% квота атрофида мамлакат кредитни чекловларсиз олиши мумкин. Шунингдек, олтин фонд меъёрида белгиланган кредит ҳажмида хорижий валютада кредит олиши мумкин. Бу кредит салмоғи 200% квотадан ошмаслиги керак; 2) юқори захира улушига бериладиган кредит. Бундай ссудалар мамлакат валютасининг иқтисодий ҳолатини ўрганиб чиқиб, ХВФнинг барқарорлаштириш чора-тадбирлари талабини бажаргандан сўнг берилади. ХВФнинг барқарорлаштириш дастури ички кредитларни чегаралаш, бюджет харажатларини камайтириш каби масалаларни ҳал қилади. Бироқ ХВФ дан кредит олиш мамлакатларга хусусий банклардаги кредитларни ҳисоб-китоб қилиш имконини беради. ХВФ давлатлараро валюта-кредит муносабатларини бошқаришда асосий ўрин эгаллайди. Бреттон Вудсдаги келишувга биноан, фонд олдига аъзо мамлакатлар валюта паритетларини бошқариш ва қўллаб-қувватлаш, валюта курсларини бошқариш вазифаси қўйилган. Низомга мувофиқ аъзо-давлатлар мустаҳкам валюта курслари асосида жорий операциялар ўтказиши ҳамда валюта чегараларини бекор қилишга қаратилган сиёсат олиб бориши лозим эди. Аммо амалда бу вазифа-ларни кўпгина давлатлар ўзлари мустақил бажардилар. Валюта чега-ралари фақатгина 60 та давлатда бекор қилинди. Натижада, 1973 йилда ўрнатилган паритетлар ва валюта курслари бекор қилиниб, «сузувчи» валюта курслари киритилди. 1979 йил апрелдан валюта тизимида ҳуқу-қий жиҳатлар мустаҳкамлангандан кейин ХВФ аъзолари унга расмий олтин захиралари ва валюта захиралари, иқтисодиётнинг ҳолати, тўлов баланси, пул муомаласи, инвеститсиялар ҳақида ахборот бериши лозим-лиги тўғрисида йўриқлар қабул қилинди. Бу маълумотлар қарз олувчи мамлакатга қарз берувчи хусусий банклар томонидан уларнинг тўловга лаёқатлилиги текшириш учун фойдаланади. Шуни таъкидлаш лозимки, ХВФ га аъзо бўлган давлатлар учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига мурожаат қилиб, унинг шўъбаси бўлган халқаро тараққиёт ассо-сиатсиясидан имтиёзли кредитлар олиш муҳим ҳисобланади. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) БМТнинг махсус муассасаси, давлатлараро инвеститсион институти ҳисобланади. У Бреттон-Вудс халқаро конференсиясидаги Қарорга биноан ва ХВФ муассислигида ташкил топган. ХТТБ низоми расмий равишда 1945 йилда кучга кирди. У Вашингтонда жойлашган бўлиб, 1946 йилдан иш бошлади. ХЁТТБнинг мақсади аъзо давлатлар иқтисодиётига узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар бериш, хусусий инвеститсияларини кафолатлаш-дан иборат. Дастлаб, ХТТБ капиталистик давлатлардан йиғилган давлат бюджети маблағлари асосида бошлади. 50-йиллар ўрталарида Ғарбий эвропа давлатлари хўжалигига ёрдам беришдан кейин, ХТТБ фаолияти Осиё, Африка ва Лотин Америкасига қаратилди. ХТТБнинг олий органи Бошқарув кенгаши ва ижро этувчи Директорат ҳисоб-ланади. Банк аъзолари ХВФ азоси бўлиши лозим, овозлар ҳам мам-лакатнинг ХТТБ капитали (35,2 млрд. доллар)даги квотаси улушига қараб белгиланади. ХТТБнинг 155 азоси бўлишига қарамай асосий ўринни этти йирик давлат: АҚШ, Япония, Буюк Британия, ГФР, Франсия, Канада ва Италия кабилар эгаллайди. Банк ресурслари манбасини аксионерлик капиталидан ташқари америка бозори ҳисо-бига олинган валюталар ташкил этади. ХТТБ томонидан кредитлар давлат кафолати остида берилади. ХТТБ, шунингдек, бошқа банк-ларнинг узоқ муддатли кредитлари бўйича кафолатлар беради. Шуни қайд этиш зарурки, банк ўзининг кредити билан объектнинг 30% қийматини қоплайди. Кредитларнинг қолган қисми эса инфраструк-турасинининг бошқа тармоқларига: энергетика, транспорт, алоқага сарфланади. 80-йиллар ўрталаридан банк қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасига берадиган кредит ҳажмини оширади. Саноатга 15% дан камроқ кредит сарфланади. Охирги йилларда ХТТБ ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётини бошқаришни кучайти-риш муаммоси устида ишламоқда. Кредитларнинг 1/3 қисми хамкор-ликда молиялаштириш шаклида берилади. Банк иқтисодиёт струк-турасини бошқариш, тўлов балансини ҳолатини ижобийлаштириш учун структуравий кредитлар беради. Халқаро муносабатларнинг ривожланиши ХЁТТБга қўшимча равишда Халқаро тараққиёт уюш-маси, халқаро молия корпоратсияси, кўп қиррали инвеститсиялар бўйича агентликлар каби институтлар тузилди. 1991 йилда бу таш-килотларга 155 мамлакат аъзо эди. Шу давр мобайнида банк ва унинг ташкилотлари 245 млрд. долларлик 5 мингдан ортиқ заём чиқарди-лар. Деярли 3/4 қисм заём ХТТБга тўғри келди, яъни улар учун йили-га 15 млрд. доллар молия бозори ставкаси даражасида фоиз тўланди.

Download 62.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling