7-мавзу Кредитнинг баҳоси ва унга таъсир қилувчи омиллар


-йилларда эврооблигатсия бозорида пайдо бўлган яна бир янги-лик ауксионли облигатсиялар


Download 62.6 Kb.
bet3/5
Sana31.01.2023
Hajmi62.6 Kb.
#1143883
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 маъруза

80-йилларда эврооблигатсия бозорида пайдо бўлган яна бир янги-лик ауксионли облигатсиялар жойлашувини таъминлаш, яъни инвес-торга ҳар хил шартнома вариантларидан ўзига қулай бўлган турини танлаб олиш ҳуқуқини берган. Бу усулнинг моҳияти шундаки, олдин-дан ўрнатилган баҳо бўйича облигатсия эгасига 1 троя унсия олтин сотиб олиш имконини берувчи заём чиқарилади. Агар олтиннинг бозор баҳоси ўрнатилган баҳодан юқори бўлса, бундай облигатсияни сотиб олиш қизиқиш уйғотади. Бошқа опсионли облигатсиялар бир қимматли қоғозни бошқасига алмаштириш имконини беради. Маса-лан, облигатсия­ни – аксияга, «сузувчи» ставкали облигатсияни қатъий белгиланган ставкали облигатсияга алмаштириш имконини бериш ва турли хил облигатсияларни чиқариш шубҳасиз, инвестор ва креди-торларни жалб этади. Маблағларни эврозаём бозорига жалб этишда заём чиқарувчилар томонидан турли хил қимматли қоғозларни турли хил шартларда чиқаришга ёки облигатсияларнинг кечиктириб сотиши ёрдам беради. Сотиб олувчи облигатсиянинг курс қийматини дастлаб бир қисмини тўлайди. Маълум вақтдан кейин қолган қисмини тўлайди.
80-йиллар ўрталарда СКЖБни қамраб олган «секюритизатсия» нинг пайдо бўлиши билан облигатсиялар билан бўладиган операция-лар сони кескин ошиб кетди ва банк операцияларининг сони қисқар-ди. Ривожланаётган мамлакатлар – Багами ороллари, Па­нама, Синга-пур, Гонконг ва бошқа давлатлардаги халқаро молия марказлари нис-батан ёш ва янги халқаро молия-кредит бозорларидандир. Ривож-ланган мамлакатлардаги кредит-молия марказларининг шаклланиши ва кескин ўсиши СКЖБ ривожланишидаги қонуний босқичдир. Охир-ги йилларда дунё мамлакатларининг жаҳон хўжалиги структураси ва халқаро меҳнат тақсимотига кириб келиши кенгаймоқда. Ривожлан-ган мамлакатларнинг йирик трансмиллий банкларининг ривожланаёт-ган мамлакатларда халқаро бизнес ва миллий банк капиталига хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириб юборди. Лотин Америкаси, Жануби-шарқий Осиё ва Яқин Шарқдаги ссуда капиталига бўлган таклиф бу ҳудудларда ташқи миллий минтақавий эвробозорларнинг ривожланишига олиб келди. Уларнинг вужудга келиши туфайли капитал ҳақиқий глобал аҳамият касб этди. У ўз ичига ривож­ланган мамлакатлар, ривожланаётган мамлакатлар марказларини ва ўзаро тўлдирувчи ҳамда алмашинувчи минтақавий халқаро молия ком-плексларини олди. 70-йиллардан бошлаб халқаро молиявий марказ-ларда халқаро молия-кредит фаолияти бўйича ихтисослашув бошлан-ди. Ғарбий эвропа доирасида Лондон, аввало, ўзининг эвровалюта операциялари бозори, турли хил фондлари, олтин, фючерс билет-лари билан машҳурдир. Сюрих халқаро капиталлар, олтин бозори ва уни сақлаш жойи вазифасини бажаради. Люксембург ўзининг фонд биржалари ва узоқ муддатли заёмлар маркази сифатида машҳур. Шунга ўхшаш ҳолат бошқа минтақаларда ҳам юз берди. Сингапур бош фондларни жамлаш вазифасини бажарди. Гонконг халқаро кредитлаш маркази сифатида машҳур. Баҳрайн Яқин Шарқда қисқа муддатли кредитларнинг асосий маркази, шунингдек, валюта, олтин бозори маркази сифатида машҳур. Йирик халқаро суғурта маркази Бермунд ороллари ҳисобланади. Бу йирик марказлар кўпрок Лотин Америкаси давлатлари эҳтиёжларига хизмат қилишга йўналтирилган.
1. Халқаро кредитларнинг таснифланиши.
Халқаро кредит ссуда капиталининг халқаро иқтисодий алоқа-лардаги ҳаракатини ифодалайди. Халқаро кредит ХИВ-ХВ асрларда халқаро савдо муносабатлари негизида пайдо бўлган. Бу кре­дит қайтарувчанлик, муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ва мақ-садлилик тамойилларига асосланади.
Халқаро кредит шаклларини қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
– манбаларига кўра ички ва ташқи кредитлар;
– вазифасига кўра тижорат (ташқи савдо ва хизматлар билан бевосита боғлиқ), молиявий (тўғри капитал қўйиш, объектлар қури-лишига, қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш, ташқи қарздорликни туга-тиш, валюта интервенсиясини ўтказишга), оралиқ (капитал чиқари-шининг турига хизмат қилувчи);
– кўринишига кўра товарлар шаклида (експорт қилувчи томонидан импорт қилувчига) валюта (банк томонидан пул шаклида) шаклида;
– валюта турига кўра қарздор мамлакат валютасида, креди­тор мамлакат валютасида, учинчи мамлакат валютасида, маълум давлат-лар пул бирлигида (ЕКЮ, эВЮ ва бошқалар);
– муддатига кўра жуда қисқа (кунлик, ҳафталик, 3 ойгача) қисқа (бир йилгача), ўрта (бир йилдан 5 йилгача), узоқ, (беш йилдан ошиқ) муддатли бўлиши мумкин. Қисқа ва ўрта муддатли кредитлар узай-тирилганда улар давлат кафолати билан узоқ муддатли ҳисобланади;
– таъминланганлигига кўра таъминланган (товар ҳужжатлари, векселлар, қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк ва бошқалар билан), бланкали-қарздор жавобгарлиги (соло-вексел);
– таклиф этилиши нуқтаи назаридан нақд аксептли (траттани банк ёки импорт қилувчи томонидан аксептланганда), депозит сертифи-катли облигатсия заёмли кредитларга бўлинади:
Ссуда капиталининг ҳаракати мобайнида ташқи савдони кредит-лаш жараёни амалга оширилади.
Ташқи савдони кредитлаш деганда экспорт ва импортни кредит-лаш тушунилади. Экспортни кредитлаш қуйидаги шаклларда олиб борилади.
1) Харидор бўнаклари шаклида юзага келувчи кредит муно-сабатлар бўлиб, бунда харидор бўнаклари бирор бир мамлакатга ёки экспорт қилувчига берилади. Харидор бўнаклари мазмуни қуйида-гича: биринчидан, улар хорижий буюртмачининг буюртмасини таъ-минлашнинг асоси сифатида хизмат қилади. Иккинчидан, бўнак сум-маси экспорт қилувчи капиталининг салмоғини оширади.
2) Банк томонидан кредитлаш шаклларига кўра: экспорт қилувчи мамлакат гарови остида кредит бериш, импорт қилувчи мамлакатдан товар ҳужжатлари ёки товарларини гаровга олган ҳолда кредит бериш.
Банк билан анчадан бери бирга ишлаб келаётган ишончли йирик экспорт қилувчи фирмалар товарларни гаровга қўймасдан банк кре-дити олишлари мумкин.
Импортни кредитлаш ҳам тижорат ва банк кредити шаклида бўла-ди. Тижорат ёки фирма кредитлари 2 га бўлинади. Очиқ ҳисоб бўйича кредит (експорт қилувчи юкланган товарларни импорт қилувчи қарзи сифатида унинг ҳисобига ёзиб қўяди, импорт қилувчи эса кредитни маълум бир муддатда тўлаш жавобгарлигини олади). Бунда қарз-дорлик даврий тугатиб борилади. Товар ҳам, ўз навбатида, мунтазам жўнатилиб борилади. Бу ҳолатда банклар савдо контрагентлари ҳисоб-китобларида воситачи функсиясини бажаради.
Харидорнинг тўловга лаёқатсизлик таваккалчилигини камайти-риш учун ташқи савдога бериладиган кредитларни суғурталаш усул-лари ишлаб чиқилган бўлиб, улар қуйидаги шаклларда бўлади. Хусу-сий суғурта, бунда махсус суғурта компаниялари хорижий импорт қи-лувчиларнинг тўловга лаёқатсизлик ҳолатида уларнинг қарзларини экспорт қилувчига тўлаш жавобгарлигини олади. Бу давлат кафолати шаклида бўлади ва таваккалчиликнинг олдини олишни давлат ўз зим-масига олади. Буюк Бриганияда экспорт кредитларини кафолатлай-диган давлат департаменти мавжуд. У экспорт қилувчига тўланмаган кредитнинг 85- 100% ини қоплашни кафолатлайди. АҚШ да бу функ-сияни экспорт-импорт банки, Франсияда ташқи савдо «Савдо учун франсуз cуғурта» агентлиги, ГФРда «Гермес» аксионерлик жамияти ва халқаро вазирлик қўмитаси (експорт кредити бўйича) бажаради. Экспорт кредитини суғурталаш cйғйпта ташкилоти томонидан экс-порт қилувчи хорижий харидорга кредитга сотган товарлари учун ўз вақтида тўлаш жавобгарлигига асосланади. Импорт қилувчи кредит-ни тўлай олмаганда, суғурта ташкилоти экспортга кафолатланган суммани қайтаради.
Вексел кредит – бунда экспорт қилувчи товарни кредитга сотиш битимини имзолаб, тратта (ўтказма вексел)ни импорт қилувчига тақ-дим этади. Охирида товар ҳужжатларини олган шахс траттани аксептлайди, яъни вексел суммасини кўрсатилган муддатда тўлаш жавобгарлиги­ни олади. Кўпинча, Англосаксония давлатларида фирма кредитларининг ҳисоб-китобида аккредитив шаклини қўллаш тез-тез учраб туради. Бу ҳолатда импорт қилувчи экспорт қилувчи билан келишган ҳолда аккредитив ҳисоб очади. Товар юклаб жўнатилган-лиги ҳақида ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин экспортга аккре-ди­тив ҳисобдан товарлар учун тўлов тўланади. Импорт бўйича банк кредитлари қуйидагича ҳам бўлиши мумкин:
1) Аксептли кредит-аксепт ёки импорт қилувчи банкнинг экс-порт қилувчи траттасини тўлаш розилиги билан берилади. Бунда импорт қилувчи тўлов вақти келганда банкка қарз суммасини маълум қилади, банк унинг экспорт қилувчи олдидаги жавобгарлигини ёпади.
Аксептли кредит нафақат йирик банклар томонидан ўзи учун, балки хорижий экспорт қилувчиларга ҳам таклиф этилади. Масалан, И Жаҳон урушигача ўша пайтларда жаҳон молия маркази ҳисобланган Лондондаги банклар нафақат Англия ташқи савдоси учун, балки бошқа давлатлар учун ҳам хизмат қилганлар. ИИ Жаҳон урушидан сўнг Америка банклари орасида аксептли кредитлаш операциялари кенг миқёсда қўлланилган.
2) Аксепт тўловли кредит импорт қилувчи томонга хизмат кўр-сатаётган хорижий банк томонидан кафолатлаш шарти билан банк томонидан векселни аксептлаш орқали амалга оширилади. Бу ҳолда импорт қилувчи траттани тугаши вақтида ўз траттасини аксептлай-диган хорижий банкка ўтказиш учун ўз банкига олиб келиши керак. Шундан сўнг охирги шахс экспорт қилувчига траттани ўрнатилган муддатда тўлайди. 50-йиллар охири ва 60-йилларнинг бошида ривож-ланган мамлакатларда экспортни молиялаштиришнинг янги усуллари пайдо бўлади. Улар орасида хорижий харидорларни банк тўғри кре-дитлаши алоҳида ўрин тутади. Бунда банк фирма кредити беришга оид ўзига хос функсияларни бажаради. Банк кредити кредитор-мам-лакат товарини харид қилиб олувчи томонга қисқа ўрта муддатли кредит сифатида берилади.
Баъзи давлатларда фирма кредити унча катта бўлмаган суммада қисқа муддатга берилади. Агап 60-йилларнинг бошларида Буюк Бри-тания ва Франсияда ўрта ва узоқ муддатли кредитлашнинг умумий ҳажми бўйича банк ва фирма кредити орасидаги нисбат 1:2 бўлган бўлса, охирги йилларда банк кредити ҳиссасига экспорт кредит-лашнинг 3/4 қисмидан ортиқроғи тўғри келган. Банкнинг бевосита кредитлаштириш механизми ривожланишида давлатнинг аҳамияти сезиларли кўтарилган. Давлат кафолати бўйича экспорт кредити за-рур бўлган ҳолда, давлат кредит институтларида ўзининг хорижий активларини имтиёзли ставкаларда молиялаштирилади. Банклар маъ-лум муддат ичида таклиф қилинадиган кредит ҳажмини оширадилар ва қарз олувчилар учун келтирилган қийматини таъминлайдилар. Дастлаб импорт қилувчиларни бевосита кредитлаштириши кредитни бир шартли битим билан «боғлаш» орқали амалга оширилган. Кейин-ги пайтларда кредит линиялари деб аталган банклар томонидан так-лиф қилинган янгилик кенг тарқалди. Бу линиядан ташқи савдо битимларини тўлаш учун хорижий қарздорлар фойдаланади. Бундан ташқари, 70-йилларда экспортни кредит-молиявий рағбатлантириш-нинг янги шакллари пайдо бўлади: қайта тузиладиган ёки револвер кредит линияси (евровалюта бозори операцияларида қўлланиладиган кредит линияси тури) кабилар пайдо бўлди.
Факторинг – факторинг компаниялари товарини кредитга сотган экс-порт қилувчи учун турли хизматлар кўрсатувчи махсус молия муассаса-лари ҳисобланади. У қарзни ундириш, экспорт операцияларини баҳолаш, назорат қилиш ва бошқаларни ўз зиммасига олади. Мижознинг қарз-дорга бўлган талабини қабул қилиб, фирма қарздордан ундирилган пулларни мижозига тўлашга жавобгар бўлади. Мабодо битимда кўр-сатилган бўлса нақд пулда ҳам қарзни тўлаши мумкин. Харидордан қарзни ундириш ва кредит таваккалчилигининг олдини олиш билан бирга (факторинг компанияси саноат фирмаси экспорт операциялари билан боғлиқ бўлган жараёнларни) тижорат банки ва суғурта компа-нияси функсияларини ҳам бажаради. Факторинг қиймати одатдаги банк ссудасидан қимматроқдир. Берилган қарз воситалари ҳажмида факторинг 20 % дан ошади, шуни ҳисобга олиш керакки, унга нафа-қат олинган кредитни тўлаш ҳақи, балки бошқа хизматлар баҳоси ҳам киради. Шундай қилиб, факторинг тизими экспорт қилувчиларнинг қисқа муддатли кредит бериш имкониятларини кенгайтиради.

Download 62.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling