7-мавзу. Махсус фанларини ўқитишнинг методлари


Download 51.2 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi51.2 Kb.
#1023383
1   2   3   4
Bog'liq
7-MAVZU

Сўзлаб бериш ўқув материалини ҳикоя тарзида баён этишни кўзда тутади.
Бу метод ўқув материали, асосан, тавсифий характерда бўлиб, мантиқий изчиллиги билан фарқ қиладиган ҳолларда қўлланилади. Сўзлаб бериш ёрдамида, одатда, кириш мавзулари, машина ва механизмларнинг умумий тузилиши, материалларнинг хоссалари ва ишлатилиши, ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси масалалари ва шу кабилар баён этилади.
Тушунтириш ўқув материалини оғзаки баён этишни кўзда тутади.
Тушунтириш жараёнида ўқитувчи солиштириш, таққослаш, дедукция, индукция, асослаш, қонуниятлар чиқариш, масалалар эчиш ва шу кабилардан фойдаланади. Тушунтириш, асосан, хусусий ва конкрет маълумотларни билдиришда қўлланилади. Ўқитувчиларнинг иш тажрибасидан сўзлаб бериш ва тушунтириш соф ҳолда камданкам учрайди, улар кўпинча сўзлаб бериш-тушунтиришдан иборат бўлган комплекс метод тарзида қўлланилади.
Маъруза, сўзлаб бериш ва тушунтиришдан фарқли ўлароқ, анча аниқ
тузилган бўлади. Маърузалар, одатда, ўқув дастурининг йирик, муҳим масалалари юзасидан ўқилади. Маърузада ўқув материали яхлит ва изчиллик билан баён этилади, ўзаро боғланган тушунчалар, қонуниятлар тизими очиб берилади, курснинг турли мавзулари орасида ички боғланишлар ўрнатилади. Кириш маърузалари, шарҳ маърузалар, рукн маърузалар ва хотима маърузалар бўлади. Маъруза сўзлаб беришга қараганда узоқ давом этади (у, одатда, бутун дарсга мўлжалланади) ва талабаларнинг ёзиб боришини (конспект тузишини) кўзда тутади. Маърузани эшитиш сўзлаб беришни эшитишга қараганда қийинроқ, чунки
кўпроқ диққат-эътиборни талаб этади. Маърузалар, одатда, олий таълим
муассасаларидаги таълим жараёнида қўлланилади.
Оғзаки методларни қўллаш жараёнида кўргазмали қуроллардан ҳам
фойдаланиш мумкин. Аммо улар ёрдамчи рол ўйнайдилар.
Оғзаки методлардан фойдаланишнинг муваффақият кўрсаткичлари -
талабаларнинг янги билимларни эслаб қолишлари ва такрор айтиб бера олишларидир.
Оғзаки методларда талабалар ўқитувчи мулоҳазалари жараёнини такрорлайдилар, унга тақлид қиладилар.
Талаба ўқитувчининг тушунтира олиш мантиқига қанчалик яқинлашса,
материални шунчалик муваффақиятлироқ ўзлаштиради.
Оғзаки методлардан янги материални ўрганиш пайтида фойдаланилади ва бу
ўрганиш фанларни эгаллашнинг бошқа усуллари билан қўшиб олиб борилсагина улар таълимда яхши самара беради.

Download 51.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling