7-мавзу. Махсус фанларини ўқитишнинг методлари


Download 51.2 Kb.
bet1/4
Sana28.12.2022
Hajmi51.2 Kb.
#1023383
  1   2   3   4
Bog'liq
7-MAVZU


7-мавзу. Махсус фанларини ўқитишнинг методлари ва шакллари. (4 соат)
1.Таълим методлари.
Таълим методи деганда таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг биргаликдаги фаолият йўллари тушунилади. Буларнинг ёрдамида таълим олувчилар билим, кўникма, малака, касбий маҳоратларни эгаллашга эришадилар, ақлий ва жисмоний куч ва ижодий қобилият ривожланади.
Педагогикада таълим методларини таснифланишига ва белгилашга бир хил ёндашув мавжуд эмас. “Таълим методи” тушунчасининг мазмунини очиш тўғрисида мунозаралар ҳозирги вақтда ҳам давом этиб келмоқда. Баъзи олимлар методни белгилашда билиш манбаларининг хусусиятларини асосий деб ҳисоблайдилар, бошқалари таълим олувчиларнинг тафаккуридаги ижодий фаоллик ва мустақиллик, баъзи
олимлар эса таълим олувчилар фаолиятида таълимнинг турли босқичларидаги тавсифини муҳим деб ҳисоблайдилар.
Таълим беришда унинг икки томони: ўқитиш ва ўқиш томонлари ҳамма вақт аниқ ажралиб туради.
Ўқитиш – таълим берувчининг таълим олувчиларга билим, кўникма ва малакалар тизими бериш, уларнинг билиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш борасидаги фаолияти.
Ўқиш – таълим олувчиларнинг ўқув фани материалини ўзлаштириш борасида қиладиган тизимли ва онгли меҳнатидир.
Ўқитиш жараёни мураккаб ва кўп қиррали бўлиб, ниҳоятда хилма-хил ва турли характердаги омилларга боғлиқ. Ўқитувчи ўқитиш методларининг битмастуганмас хазинасига эга.
Ўқитиш методларининг таснифланиши
Ўқитиш методлари ўқув жараёнининг амалга ошириш, яъни ўқитиш ва
ўқиш методлари бўлганлигидан, ҳар бир методга ўқитувчи фаолияти ва талабалар фаолияти нуқтаи назаридан қараш лозим. Шунинг учун ҳам, таълим методларини ўқув материалларини узатиш ва идрок этиш манбалари бўйича қуйидагича гуруҳлаш мумкин
Таълим методларини ўқув материалларини узатиш ва идрок этиш
манбалари бўйича гуруҳлари



Download 51.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling