7-мавзу: Нархлаштиришда риск ва нархларни суғурталаш. Режа Риск назарияси, риск тушунчалари ва рискнинг миқдорий баҳолаш


Инфляция шароитида, фирма учун, инфляция кутилишини баҳолаш мухим аҳамиятга эга. Бу баҳолаш қуйидаги ҳолатларда зарурдир


Download 239.39 Kb.
bet4/4
Sana11.05.2023
Hajmi239.39 Kb.
#1452762
1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу — копия

Инфляция шароитида, фирма учун, инфляция кутилишини баҳолаш мухим аҳамиятга эга. Бу баҳолаш қуйидаги ҳолатларда зарурдир:
Фирма ривожланишининг умумий стратегиясини ишлаб чиқишда бозордаги нархлар ўзгаришини ҳисобга олишда;
Бизнес режалар ишлаб чиқишда нархлар ўзгаришини ҳисобга олишда;
Нархлар ўзгаришини фирма маҳсулотининг сотилишидан тушган пуллар ва фойда миқдорига таъсирини ҳисобга олишда;
Нархлар ўзгаришининг ишлаб чиқариш ҳаражатларига ва реализацияга таъсирини таҳлил қилишда;
Ишлаб чиқаришнинг оптимал таркибини танлашда;
Фирманинг молиявий натижасини аниқлашда (фойда, зарар) ликвидлик, тўловга кобилиятлилик.
Фирманинг нарх сиёсатида инфляцион кутилишни баҳолашда қуйидагилар қўлланилади:
истеъмол нархларнинг жамланган индекси;
саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар индекси;
юк ташувчи транспортлар тарифи индекси;
моддий техника ресурслари нархлари индекси;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархлари индекси;
аҳолига хизматлар нархлари индекси.
Нарх кўтарилиши тўғрисидаги инфляцион кутилишлар қуйидаги ташқи маълумотлар манбаига асосланган бўлиши мумкин:
мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ривожи прогнози;
келгуси йилга давлат бюджети проекти, проектда кутилаётган инфляцияга баҳо берилади;
марказий банкнинг ҳисоботлари;
экспертлар фикрлари.
Кутилаётган инфляцияга баҳо бериш қуйидаги асосий босқичларда олиб борилади:
нарх динамикасининг конкрет кўрсаткичларини аниқлаштириш;
прогнозлаш даврини (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли) танлаш;
бошланғич маълумотларни таҳлил қилиш ва утган давр учун прогноз кўрсаткичлари бўйича ҳамда якуний кўрсаткичларга таъсир этувчи шартлар ва омиллар бўйича маълумотлар тайёрлаш;
инфляция темпига таъсир қиладиган шартлар ва омилларни аниқлаш ва уларни урганиш;
инфляция темпини аниқлаш;
ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг муваффакиятли ва муваффакияциз вариантлар бўйича кутилаётган инфляцияга эҳтимолий баҳо бериш.
Download 239.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling