7-мавзу: Нархлаштиришда риск ва нархларни суғурталаш. Режа Риск назарияси, риск тушунчалари ва рискнинг миқдорий баҳолаш


Download 239.39 Kb.
bet3/4
Sana11.05.2023
Hajmi239.39 Kb.
#1452762
1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу — копия

Иккинчи критерия риск, аниқ маълумотлар асосида қабул қилинган қарорнинг натижаси билан бўлмаган маълумотлар асосида қабул қилинган қарорлар ўртасида фарққа айникса, бу фарқ эҳтимоли 0,5-0,6 %дан юқори бўлиши керак.
Учинчи критериянинг моҳияти амалга оширилиш муддати энг кам вақт талаб этадиган қарор қабул қилинишидан иборат бўлади.
Риск даражаси кутилаётган зарар билан унинг руй бериш эҳтимоли кўпайтмаси билан аниқланади. Бунда риск даражаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
Р=Й1 * Б1 + (Й1 +Й2) * Б2
Бунда: Й1 ва Й2 – 1 ва 11 вариантларга мос абсолют ифодадаги, қарорнинг амалга ошмаслиги ҳолда қурилиши мумкин бўлган зарарни ифодаловчи катталикдир.
В1 ва В2 – зарарнинг руй бериши эҳтимоли ҳамда 1 ва11 вариантлар учун қарорнинг амалга ошиши эҳтимоллари.
Молиявий нуқтаи назардан риск 3 даражали бўлиши мумкин:
Қарорлар амалга ошмаганлиги билан боғлиқ бўлган ва фойданинг камайишига олиб келадиган оддий риск;
Тушум ёки даромаднинг келиб тушмаслик эҳтимоли билан боғлиқ бўлган критик риск;
Фирма тўлов кобилияцизлигига олиб келадиган катострофик (инқироз) риски. Бундай риск фирмани банкротликка олиб келади.
3.Нарх тасодифий катталик.
Фирма томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга нарх қўйиш маълум даражадаги риск билан боғлиқдир. Шунингдек ишлаб чиқариш ресурсларига нарх қўйиш ҳам маълум риск билан боғлиқ. Инфляция шароитида нархлар динамикасини аниқлаш кийинлиги сабабли нарх қўйишда 5-7 %га адашиш табиий ҳисобланади.
Риск эҳтимолий тушунча бўлганлиги сабабли уни эҳтимоллар назарияси ва математик статистика ёрдамида улчаш мумкин.
Масалан, фирма ўз товарлари донасига 10 минг сум нарх куйди ва 90%ини шу нархда сотди. Бунда нархнинг тўғри қуйилганлиги эҳтимоли 0,9га, хатолик риски эса-0,1 га ёки 10%га тенг.
Хўжалик фаолиятида риск абсолют кўринишда улчанади- зарар ва йўқотишлар суммаси бўйича, шунингдек, риск даражаси бўйича улчанади, яъни режалаштирилган нархга эришмаслик эҳтимоли билан улчанади.
Нархлаштиришда, маълумотларнинг чекланганлиги шароитида эҳтимоллар тақсимланишининг эмпирик функциясини танлаш мушкулдир. Шунинг учун кўп холларда эҳтимоллар тақсимланишининг стандарт функциялашдан фойдаланилади ва улар қуйидагилар:
    • Эҳтимолларнинг меъёрий тақсимланиши ёки базис тақсимланиши;
    • Эҳтимолларнинг кўрсаткичли (експотенсиал) тақсимланиши, бу функция ишончлиликни ҳисоблашда кенг қўлланилади;
    • Пуассон тақсимоти, бу функциядан оммавий хизмат кўрсатиш назариясида фойдаланилади.


Download 239.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling