Иқтисодий риск – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг шундай фаолиятики, у ноаниқ вазиятда танлаш зарурияти билан боғлиқ бўлади бунда кутилаётган натижага эришиш, эришмаслик ва бошқа кўрилган вариантларнинг содир бўлиш эҳтимолига баҳо бериш имконияти туғилади.
Хўжалик юритишда қарор қабул қилишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
-керакли натижага эришиш ва ундан четга чиқиш эҳтимоли даражасини ҳисобга олиш;
-нохуш оқибатларнинг олдини олиш мақсад ида ўзининг қарорларини амалга ошириши имкониятларини ҳаммасини ишга солишга ҳаракат қилиш.
Рискнинг 2 та функцияси мавжуд:
1.Рағбатлантириш;
2. Химояловчи.
Рағбатлантирувчи (стимуллаштирувчи) функция икки аспектга эга бўлади.
конструктив
деструктив.
Конструктив аспекти риск иқтисодий масалаларни ечишда маълум даражада катализаторлик вазифасини бажаради.
Деструктив аспектр эса асосланмаган риск билан маълум қарорни қабул қилиш ва амалга тадбик этишда авантюризмга олиб келишини изохлайди.
Биринчи аспектнинг моҳияти шундан иборатки, салбий оқибатларнинг олдини олиш учун инсоният азалданок химоя шакл ва вазифаларини излашган. Амалиётда бу суғурта ва резерв фондларининг шакллантиришида намоён бўлади.
Иккинчи аспектнинг моҳияти эса хўжалик, меҳнат ва жиноий қонунчиликка рискни қонуниятларини киритишда намоён бўлади.
Рискнинг химояловчи функцияси ҳам икки аспектга эгадир.
-тарихий-генетик
-ижтимоий-ҳуқуқий аспектлар.
Рискни баҳолаш – рискни баҳолаш жараёни уч босқичдан иборат:
1.Муаммони хал қилиш мумкин бўлган барча вариантларни аниқлаш;
2.Муаммони ечиш натижасида келиши мумкин бўлган иқтисодий, сиёсий ва бошқа умумий нохуш оқибатларни аниқлаш;
3.Рискнинг интеграл томони бу ҳам икки бир-бирига боғлиқ аспектга бўлинади:
миқдорий ва сифат аспектларига.
Риск миқдорий баҳолашнинг 3 та асосий критерияси мавжуддир.
Биринчи критериянинг мазмуни кутилаётган риск ҳолатида қабул қилинаётган қарор, маълум бир чекланишни инобатга олган ҳолда баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |