7-mavzu. Servis va iqtisodiy oqimlar Логистик хизмат кўрсатиш тушунчаси. Хизмат кўрсатиш тизимини шакллантириш. Хизмат турлари, инфратузилмалар
-Расм. Истеъмолчи тизимига моддий оқимни келиб чушиш вариантлари
Download 314.83 Kb.
|
9-mavzu. Servis va iqtisodiy oqimlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24-Расм. Фирмада логистик сервис тизимини шакллантириш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги
23-Расм. Истеъмолчи тизимига моддий оқимни келиб чушиш вариантлари
Сотувдан кейинги хизматлар – бу кафолат хизмати, харидорлар эътирозларини кўриб чиқиш бўйича мажбуриятлар, алмашиниш ва бошқалардир. Истеъмолчи етказиб берувчи танлаганда унинг логистик сервис соҳасидаги имкониятларини ҳам эътиборга олади, яъни бошқача қилиб айтганда етказиб берувчининг рақобатдошлигига у таклиф этаётган хизматларнинг ассортименти ва сифати ҳам таъсир кўрсатади. Иккинчи бир томонидан, хизматлар сафини кенгайтириш қўшимча харажатларга олиб келади. Логистик сервис тизимини шакллантиришга имкон берувчи ҳаракатлар кетма-кетлигини кўриб чиқамиз (24-Расм). 24-Расм. Фирмада логистик сервис тизимини шакллантириш бўйича ҳаракатлар кетма-кетлиги Логистик хизматлар рақобатдошликка ўз таъсирини ўтказар экан, ҳар бир хўжалик, фирма ёки корхона истеъмолчиларга логистик хизмат кўрсатиш соҳасида аниқ белгиланган стратегияга эга бўлиши зарур. Истеъмолчи бозорининг сегментацияси, жўғрофик омил бўйича, сервис жиҳатлари бўйича ёки бошқа бир омил бўйича амалга оширилиши мумкин. Харидорлар учун аҳамиятли хизматларни танлашни, уларнинг туркумланишини, хизматлар стандартини аниқлашни, турли хил сўровларни ўтказиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Кўрсатиладиган хизматларни баҳолаш турли хил усуллар билан амалга оширилади. Масалан, етказишнинг ишончлилик даражасини ўз вақтида етказилган партиялар улуши билан ўлчаш мумкин. Компания ресурслари эса харидор учун энг аҳамиятли бўлган хизматларни кўрсатишга йўналтирилади. Логистик сервис сифатини баҳолаш учун қуйидаги мезонлар қўлланилади1: етказиш ишончлилиги; буюртма қабул қилгандан то товарлар партияларини етказишгача бўлган тўлиқ вақт; етказиш эгилувчанлиги; етказиб берувчи омборида захиралар мавжудлиги; кредит олиш имконияти, ва қатор бошқа мезонлар. Булардан биринчи учтасини тавсифлаб ўтамиз. Етказиш ишончлилиги. Умумий ҳолда, ишончлилик деганда, белгиланган чекланишларда ўз тавсифларини сақлаган ҳолда берилган функсияларни бажариш қобилиятини ўз ичига олган, тизимнинг мажмуавий хусусияти тушунилади. Етказиш ишончлилиги – бу етказиб берувчининг белгиланган чегараларда, шартномада келишилган етказиш муддатларига риоя қилиш қобилиятидир. етказиш ишончлилиги, етказиш жараёни таркибига кирувчи айрим турдаги ишларни бажариш муддатларига риоя қилишнинг ишончлилиги билан аниқланади. Етказиш ишончлилигига таъсир этувчи асосий омиллардан бўлиб, шартномада кўзда тутилган мажбуриятлар (кафолатлар) мавжудлиги хизмат қилади, етказиш муддатларини бузганлик учун жавобгарлик айнан шу мажбуриятларда белгиланади. Буюртма қабул қилгандан то товарлар партияларини етказишгача бўлган тўлиқ вақт, у ўз ичига қуйидагиларни олади: буюртмани расмийлаштириш вақти; ишлаб чиқариш вақти (агарда буюрилган товарларни ишлаб чиқариш лозим бўлса, бу вақт етказиш муддатига қўшилади) қадоқлаш вақти; юклаш вақти; етказиш вақти; Шартномада кўрсатилган етказиш муддатларига риоя қилиш, юқорида санаб ўтилган ушбу муддатнинг таркибий қисмларига қандай риоя қилинишига боғлиқ. Масалан, товарни ишлаб чиқаришга режалаштирилган муддатларга ёки экспедитор таъкидлаган етказиш муддатларига риоя қилинмаслиги мумкин. Етказиш эгилувчанлиги – этказувчи тизимни мижознинг алоҳида истакларини (қоидаларини) эътиборга олиши қобилиятини билдиради. Бунга қуйидагиларни киритадилар: буюртма шаклини ўзгартириш имконияти; буюртмани етказиб бериш турини ўзгартириш имконияти; қадоқ турини ўзгартириш имконияти; етказиб беришга бўлган талабномани қайтариб олиш имконияти; мижозни унинг буюртмаси ҳолати тўғрисида ахборот олиши имконияти; бутланмаган етказишларда бўлган эътирозларга муносабат. Download 314.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling