7-мавзу: Шахснинг эмоционал жабҳаси ўрганиш методлари. Режа


Ранглар тестидан фойдаланиш


Download 449.02 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi449.02 Kb.
#1620054
1   2   3
Bog'liq
7 mavzu

7.2.Ранглар тестидан фойдаланиш.
Швейцариялик психолог, Люшер ранглар тестининг яратувчиси, муаллифи.1923 йил 9 сентябрда Базел шаҳрида туғилган. 2017 йил 2 февралда Люцерн шаҳрида вафот этган. Люшер ранглар тести билан машҳур.



Макс Люшернинг тести бўйича танланган ранглар инсон характерини тавсифлайди:



  • Кўк-сокин,осуда.

  • Яшил-ўзига ишонч

  • Сариқ-хурсанд

  • Қизил-эҳтиросли

  • Сиёҳранг-ишончсиз

  • Жигарранг-пассив

  • Қора-агрессивлик

  • Кулранг-бефарқ

Тестда барча ранглар ҳисобга олинган бўлиб ,улардан 8 та ранг методикада фойдаланилган .Ушбу ранглар орқали инсонда қўрқув ,аффект ,ички дунё сирлилигини яширин очиш, низоли вазиятга мойиллик ,эмоционал киёфа каби психологик масалалар урганилади .Люшернинг ранг тестлари ХХ-аср бошлари ва охирги ун йиллигида медицина психологияси ва психотерапияда клиник жихатдан кенг тадбиқ этилган .Тадқиқотчилар фикрича ушбу методика инсондаги куйидаги хусусиятларни сифатларни таҳлил этади . 1.Турли хил касалликларнинг инсонга таьсири ,соматик ва психосоматик белгиларини аниқлашда.
2.Эпилипсия(тутканоклик)ва шизофрения касалликларидаги соғломлик ва касаллик тафовутларини аниқлайди .
3.Шахслардаги эмоционал бузилишлар ,қўрқув ,хаддан ташқари зўриқиш каби ҳолатларни ойдинлаштиради .
4.Жамоалардаги психологик иқлимни ўрганади.
5.Шахснинг хиссий кечинмалари йуналиши ва мазмунини очиб беради.
Люшер тестининг кейинги модификацияларида 70 хил турдаги расмлар харак тери ҳисобга олиниб ,у ҳам инсонни комплекс тадкик кила олган. Люшер методикани яратиш пайтида рангларни танлашда , биринчи уринда уларнинг функцияларини ҳисобга олади. Люшер фикрича инсондаги субьективлик купрок ранглар билан юзага чикади .Муаллиф тестга қушимча равишда натижага ойдинлик киритиш мақсадида текшириш охирида саволлар билан мурожат қилган. Масалан,сиз ўсмирлик ёшингизда кайси рангларни ёқтиргансиз ёки умуман қайси рангни ёқтирасиз деб сўралган . Кўпчилик текширилувчилар яшил ва кизил рангни айтганлар .
Таҳлилга кўра , яшил ранг ўсмирликдаги ноаниқ ҳиссиёт ,мардликка даьвогарлик ,шу билан бирга кўчувчан самимийликни ифодалаган . Қизил ранг эса куч- қувват рамзи, шиддатли хулқ – атвор кўриниши ,ёки агрессивлик ва қайсарлик хусусиятлари бўлганлигини кўрсатган .Люшер ушбу усулни мақбул баҳолаб, кўпроқ тадқиқотлар олиб боришга ҳаракат қилди. Охир –оқибат у методикада акс этган 8 та ранг ҳар бирига алоҳида таьриф ишлаб чиқди .
1.Кўк ранг-эмоционал комфортлик ,ҳиссий муносиблик ,ички ҳимоя механизмга эга ,муваффаққият кутувчи тип бўлиб,эҳтиёжлари ранг- баранг тусга эга .
2.Яшил ранг-эҳтиёжлар сфераси ўз позицияси билан уйғунлашган кишилар,мудофа қудрати кучли,ҳарактларида агриссив хулқ кучли бўлган кишилар.
3.Қизил ранг-эҳтиёжлари муваффаққиятга қаратилган,ледирлик ва ташклотчиликка мойил.Агрессиялари йиғилган ,бошқарувчилик , шу билан бирга фаолияттида юкори қидирувчанлик мавжуд .Бундай тоифали кишилар ҳаётда жуда ҳаракатчан ,юқори энергияли кучга эга бўлиб,доимо муваффаққият сари интиладилар .
4.Сариқ ранг –ижтимоий режаларда эҳтиёжлар эмоционал кўринишлилигини ифодалайди .Ушбу типдаги шахсларда ҳимоя механизми юқори ,тажовузкор хулқли ,мулоқот ва муомала жараёнида қониқмаслик ,сиқилувчанлик ҳисси кечирилади.
5.Бинафша ранг –шахсдаги эмоционал етукмасликни,ҳаётий мақсадларнинг аниқмаслигини ,субьективизмнинг юқорилигини,индивидуал ўзига хослик кабиларни ифодалайди .
6.Жигар ранг-эҳтиёжлар сфераси қор каби ҳужумли ,жисмоний ва психологик типга кўра комформ характерли кишилар,шахслараро муносабатда тез тил топа олишга моилдир.
7.Қора ранг –таҳлилига кўра , кишининг эҳтиёжлари мустақил шу билан бирга кўчувчан характерни ҳам олади.Қора рангни хуш кўрувчи кишилар негатив хулққа эга ,доимо инсонлар билан бўлган муносабатларда ўз авторитетини ўрнатувчи тип саналади .Улар доимо ҳукмронликка интиладилар ва бу учун ҳатто ҳеч нарсадан қайтмайдилар. Барча берилган ёки кўрсатилган йўл-йўриқларга қарши турадилар.Люшер ушбу рангларнинг барчасини тадқиқодларида кўп бора синаб кўрган.Ва энг кераклиси рангларнинг инсонларга берадиган проекциясини ҳам кенг очиб берган.


Download 449.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling